Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қишнинг шу кунгача амалга ошган энг қизиқ трансферлари

Биз Европада қишки трансфер ойнаси очилгандан кейин амалга оширилган трансферларни кўриб чиқяпмиз. Ҳозирча "бомба" трансфер бўлганича ёъқ, улар январь ойи охирига бориб амалга ошиш эҳтимоли юқори. Бироқ, "Барселона" аллақачон битта қиммат харидни амалга оширди. Ва бу жиддий молиявий муаммолар ва қарзлар фонида! 2022 йил амалга оширилган трансферларни кўриб чиқишни бошлаймиз.

Ферран Торрес, "Манчестер Сити"дан "Барселона"га

"Барса" президенти Жоан Лапорта жамоадаги биринчи ойларида Хавини жуда қўллаб-қувватлади. Шу жумладан трансферлар борасида ҳам. Каталония клуби Торресни 55 миллион евро ва бонуслар сифатида 10 миллион евро эвазига сотиб олишга рози бўлди. Ёш мураббий бундан мамнун, чунки Ферран бирданига ҳужумда учта позисияни ёпишга қодир. Бироқ, шунга яраша учта муаммо ҳам мавжуд. Биринчидан, янги келганни рўйхатдан ўтказиш учун иш ҳақи тўлови масаласини ҳал қилиш керак кимдандир қутулиш). Иккинчидан, Торрес жароҳатидан тузалиб, коронавирус билан юқтириб оллган. Қолаверса, Усмон Дембеле ёзда тугайдиган шартнома муддатини узайтирмоқчи бўлган ва рақобатчи келганидан ҳафсаласи пир бўлган.

Виталий Миколенко, "Динамо Киев"дан "Эвертон"га

Миколенко "Эвертон"га чап қанот ҳимоячиси учун жуда катта сумма - 23,5 миллион евро эвазига ўтди. “Динамо” ўз тарбияланувчисининг трансферидан хурсанд бўлиши керак, лекин Виталийнинг Премер-лигада ўйнаб кета олишига шубҳалар ёъқ эмас. “Ота-онам, ёқтирган қизим бу менга фильмдаги каби эканлигини айтишди. Ва ҳамма нарса келишиб бўлгач, мен машинага ўтирдим ва йиғлаб юбордим. Уйга қайтишим учун 40 дақиқа керак бўлади ва мен унинг 30 дақиқасини йигълаб ўтказдим. Туйғуларни тушунтириш қийин - мен жуда хурсанд бўлдим ва шу билан бирга жуда қўрқардим ", - деб тан олди Миколенко киевликларнинг расмий веб-сайтига берган интервьюсида.

Рикардо Пепи, “Даллас”дан “Аугсбург”га

Қишки трансферлар бўйича учинчи энг қиммат трансфер бу "Аугсбург" сиз деярли эшитмаган футболчини сотиб олгани. МЛСдаги 18 ёшли йигит учун Германия чемпионатининг 15-ўрнида бораётагн жамоа 18 миллион доллар тўлади. Аммо “Даллас” форварди бунга арзийди дейишади. У баланд бўйли, тезкор, чаққон ва кўп қиррали ҳужумчи. Ўтган мавсумда МЛСда 31 ўйинда 13 та гол урди ва АҚШ терма жамоасида муваффақиятли дебют қилди. Умуман олганда, “Аугсбург” келажакда Пепини анча юқори нархда қайта сотиш учун яхши имкониятга эга.

Жонатан Иконе, "Лилль"дан "Фиорентина"га

“Фиорентина” ҳам ҳужумни кучайтириб, чемпионатда жон сақлаб қолиш учун курашни унутиб, янги мавсумда еврокубоклар учун курашга қўшилмоқда. Тўғри, Иконени Душан Влахович ўрнини босган роли учун Александр Кокориннинг рақиби деб аташ қийин. "Лилль"дан янги келган ўнг қанот ҳимоячиси ёки ҳужумчи орти позиция учун қўшимча вариант. "Лилль" таркибида Иконе жуда кучли ўйин кўрсатмаган. 150 ўйинда 16 + 27. Шунга қарамай, Флоренсия клуби 23 ёшли француз учун 14 миллион евро тўлаган.


Микаэль Кюизанс, "Бавария"дан "Венеция"га

"Бавария" футболчиси Москванинг ЦСКАсига ўтишга яқин эди. Бундеслига чемпионига москваликлардан ва “Венеция” клубидан қизиқиш бўлган. Қайсидир паллада 22 ёшли француз учун курашда айнан Москва клуби етакчилик қилаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Шунга қарамай, Микаэл Италияга жўнаб кетди. “Венеция” марказий ярим ҳимоячи учун 4 миллион евро тўлади.Футболчи "Бавария" асосий таркибида 13 ўйинда иккита гол урди ва иккита голли узатма амалга оширган.

Костас Манолас, “Наполи”дан “Олимпиакос”га

Маноласнинг ўйини кутилмаганда жуда пастлаб кетди. Яқингача у А Сериянинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан бири деб аталарди, "Зенит"га Роберто Манчини тайинланганидан кейин унга 30 миллион евро таклиф қилинди, лекин "Наполи" уни "Рома"дан 36 миллион еврога сотиб олди. Ва кейин бирданига юртига қайтариб юборди. Атига 2,5 миллион евро эвазига. Бу мавсумда Костас "Наполи" базасидаги ўрнини йўқотди ва сўнгги йиллардаги жароҳатлар уни таъқиб қила бошлади. Манолас ўйинларни ўтказиб юборди.

Рафинья, “ПСЖ”дан “Реал Сосьедад”га

"Барселона" тарбияланувчиси, Мазинёнинг ўғли ва Тиаго Алкантаранинг укаси. Шундай қилиб, Рафинья “ПСЖ”да ортиқча ўйинчига айланди. Париж клубида бир ярим йил давомида ҳужумкор ярим ҳимоячи 39 учрашувда атиги 7 голли узатмани амалга оширган. Энди у "Барса" ва "Селта"да ўйнаган Испанияга қайтмоқда. “Реал Сосьедад” Рафиньони жорий мавсум охиригача ижарага олди. Шубҳасиз, басклар 28 ёшли футболчини ёзда сотиб олишса, “ПСЖ” бундан хурсанд бўлади, унинг шартномаси 2023 йилнинг 30 июнигача тузилган.

Руслан Максимов тайёрлади.

Киритилди: 05.01.2022 22:30. Ўқилди: 3831 марта. Фикрлар: 6 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Альмерия
0-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.