Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Made in La Masia. «Барселона» асосий жамоада дебют қилган ҳар бир тарбияланувчисини рақамлаб чиқди

«Барселона» асосий жамоада дебютини ўтказган академия тарбияланувчиларини тарихда қолдиришнинг антиқа усулини қўллади.

Хави «Ла Масия» футболчиларига кўпроқ имконият бермоқда. Жорий мавсум Каталония жамоаси мухлислари Гави ва Нико Гонсалес билан танишди. Ансу Фати анча олдин порлаганди (жароҳатидан қутулиб, «Реал»га қарши ўйинда гол ҳам урди), ҳимоячилар Роналд Араухо (Пикенинг алмаштириб бўлмас шеригига айланди) ва Эрик Гарсия (ҳозирча жароҳатдан тикланмоқда) ҳам ўзини кўрсатмоқда.

Таркибда «Ла Масия»дан кўп футболчилар борлигини ҳисобга олса (тажрибалилардан Пике, Бускетс ва Альба қолди), «Барселона» асосий таркибда дебютини ўтказган тарбияланувчиларини қайд этишнинг ўзига хос усулини топди. Ҳар бир дебютантга тартиб рақам билан футболкалар бериб борилади. 1979/80 йилги мавсумдан буён (ўша мавсумда «Ла Масия» ташкил топган) асосий жамоада 192 нафар футболчи майдонга тушган.

Каталония Кубогидан ташқари исталган ўйинда майдонга тушиш дебют ҳисобланган (ушбу мусобақада «Барселона» доим ҳам иштирок этмаган). Агар бир ўйинда икки футболчи дебют ўтказса, уларнинг майдонга тушган вақти инобатга олинади. Агар бир вақтда майдонга тушган бўлса, фамилияларининг бош ҳарфига қаралган.

Рўйхатдаги биринчи футболчи Хоан Хосеп Эстелассо (асосий жамоада 100 та ўйин), Месси 93-ўринда

Рўйхат бошида Хоан Хосеп Эстелассо турибди. Футболчи 1979 йилдан 1983 йилга қадар «Барселона» таркибида 100 та расмий ўйинда иштирок этган. Жамоанинг машҳур тарбияланувчилари: Лионель Месси (93-ўрин), Хави (70), Андрес Иньеста (85), Пеп Гвардиола (44), Карлес Пуйоль (75), Херард Пике (119), Виктор Вальдес (83), Серхио Бускетс (120), Хорди Альба (143).



Охирги вақтларда ушбу рўйхатга Ансу Фати (178), Роналд Араухо (179), Оскар Мингеса (181), Нико Гонсалес (185) ва Гави (186) қўшилди. «Мальорка»га қарши ўйинда дебютини нишонлаган Эстанис Педрола эса ҳозирча энг сўнгги, 192-рақамли футболкага эга чиқди.

Рақамлар орқали «Барселона» бренд машҳурлигини оширмоқчи. Аммо битта муаммо бор: аввалги тарбияланувчилар ҳақида маълумот етишмаслиги

Кейинги дебютантларни рақамланган футболкаларни топшириш маросими кутиб турибди. Рўйхатда борларга эса шартномаси узайтирилаётганда шундай футболкалар тақдим этилади. Шу тариқа «Барселона» Made in La Masia («‘Ла Масия’да ишлаб чиқарилган») шиорини ривожлантирмоқда: клуб бу билан қиймат ва бренд машҳурлиги ошишига умид қилмоқда.

«Барселона» ушбу рўйхатни якуний деб ҳисобламасликни, унда 1979/80 йилги мавсумдан олдин ўйнаган тарбияланувчилар исми йўқлигини таъкидлаб ўтди: шунчаки каталонияликларда ХХ аср ўрталарида асосий жамоада ўйнаган футболчилар ҳақида маълумот кўп эмас.

Лекин илк тарбияланувчи-дебютантни таништириб ўтди: у жамоада 100 йилдан ҳам олдин ўйнаган Паулино Алькантара. 1910 йилдан 1970 йилга қадар асосий жамоага академиядан 70 нафар футболчи жалб этилган.

Киритилди: 18.01.2022 17:15. Ўқилди: 3282 марта. Фикрлар: 9 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.09.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Райо Вальекано
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.