Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ғалати “Барселона”

 

Қишки трансфер ойнасида испан клубининг кимларни ҳарид қилганидан хабарингиз бор. Клубнинг молиявий ахволи ёмонлиги ҳақида бир йилдан бери гапириб келамиз. Аммо каталонияликлар шундай ҳолатда ҳам қўрқмай футболчи сотиб олмоқда. Жамоадаги футболчилар сони ортиб кетган клубни тарк этишни истовчилар эса топилмаяпти. “Барселона” молиявий фейр плейни мувозанатда ушлаш учун Коутиньодан вақтинчалик бўлсада қутила олгани яхши бўлди.

 

Барчасига Бартомеу айбдорми?

“Барселона”да бир парадоксга кўзингиз тушади. Бир томондан, кўк-анорранглилар қишки трансфер бозорининг энг фаол жамоаларидан бирига айланди. Бошқа томондан, собиқ раҳбарият фаолияти аудити натижаларига бағишланган матбуот анжуманида Каталон клуби президенти Жоан Лапорта молиявий қарздорлик ҳақида гапирди.

 "Барса"нинг қарзи 1,35 миллиард евро. Охирги икки мавсумдаги йўқотишлар 600 миллионни ташкил этади ва бу сумманинг тўртдан бир қисми пандемиядан кўрилган зарардир. Аудиторлар асоссиз пул сарфлашлари ва ёлғон баҳоналар остида тўловлар амалга оширилганлигини, шунингдек, трансфер амалга оширишда воситачиларга нисбатан оширилган фоизларни аниқладилар. Бунга Антуан Гризманнинг "Атлетико Мадрид"дан трансфери бўйича тўлов схемаси мисол бўла олади.

Бундай воқеалар яширин эмас ва узоқ вақтдан бери кўпчиликка маълум. Раҳбарият ва шахсан собиқ президент Хосеп Бартомеунинг ижобий имиджини тарғиб қилиш учун барчага бир хил иш ҳақи дастурини олинг. Ёки Артурни Пяничга алмаштириш, бу бир неча йиллар давомида харажатларни тақсимлаш ва битта молиявий даврда бир марталик фойда олиш имконини берди. Энди кўк анорранглилар янги президенти Лапорта бу схемани сохта деб ҳисоблашини, Бартамеу бошчилигида анча пул маблағи йўқолгани ва буни терговга олиб бориши ҳақда айтди.

  Умуман олганда, Бартомеуни кўпчилик инсофсиз деб билишади, аммо унинг жамоага ёрдами теккан кезлари бўланини ҳам айтиб ўтиш керак. Энди янги раҳбар бир қатор чора-тадбирлар, жумладан, қисқа муддатли қарзларни реструктуризация қилиш туфайли молиявий инқирознинг олдини олиши ва бу ботқоқликдан чиқиб кетиши учун мураккаб схемаларни ишлаб чиқишлари керак.

Мисол учун, Умтитининг узоқ вақтдан бери қутулишга уринаётган янги шартномаси билан боғлиқ парадоксал туюлган воқеани олайлик. Ёки фахрийлар ўз маошларини қисқартиришган бир нечта ҳолатлар, бу янги келганлар гуруҳини мавсум бошланишидан олдин қайдномага қўшиш имконини берди ва уларнинг маошларини Ла Лигадаги жорий иш ҳақи чегарасига мослаштирди. Фақат бу умуман хайрия эмас, келажакда Жерар Пике, Хорди Альба ва бошқа футболчилар аввалгидек маош олишади. Бу кўрсаткичларнинг барчаси каталонияликларнинг январдаги трансфер бозорида ишлаган кўламига унчалик мос келмайди.

 Усмон Дембеле.

Фаст-фуд истеъмол қилди, машғулотларга кечикди ва ҳозир у клуб билан жанжаллашиб қолган. Дембеле 105 миллион еврога тушди ва унинг трансфнридан клубдагилар 105 миллион марта афсусланган бўлса керак.

Ёзда - янги жамоа қуриш

Умуман олганда, ягона жиддий трансфер бу "Манчестер Сити"дан Ферран Торреснинг 55 миллион еврога ҳарид қилгани бўлиб, "Барселона" ёзда унинг трансфер суммасини тўлайди. У ҳали анча ёш ва испан футболининг умидли вакили ҳисобланади. Албатта унинг трансфери ўзини оқлаши кутилмоқда.

   Ҳаммаси аниқ ва мантиқий, аммо бундан кейин Адам Траоре керакми? Албатта, бу бошқа шогирднинг қайтиши ҳақидаги гўзал ҳикоя, аммо жисмоний қобилиятлари ва ўйин ақл-заковати жиҳатидан ажойиб дриблинги билан Траоре Торресдан сезиларли даражада пастроқ. Агар "Барселона"да у қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнамаса.

 Аммо бу ҳолатда, “кўк-анорранглилар” футболчини мажбурий сотиб олиш шартисиз ижарага олишгани ўзлари учун яхши бўлди. Яъни ҳаммаси Траоренинг қўлида. У ўзини кўрсата олса - тўлиқ трансфер ёзда 30 миллион эвазига амалга оширилиши мумкин.

 

Умуман олганда, трансфер ойнасининг оҳирги соатларида Обамеянгнинг жамоага келишидан фойда борми? У ажойиб футболчи ва катта ном эканлиги аниқ, аммо 32 ёшли форварднинг анча доғланган обрўси ҳақида нима дейиш мумкин?

 

Пьер-Эмерик Обамеянг.

Сўниб бораётган Обамеянг. “Арсенал” юлдузи жамоа билан келишмовчилиги туфайли клубдан хайдалган.

Мунтазам интизом бузилишидан чарчаган "Арсенал” ўз сардорини олдинги хизматларига ва бир ярим йил аввал имзоланган янги шартномасига тупуриб, эшикдан чиқариб юборди. Нафақат клуб - ҳатто Габон терма жамоаси ҳам навбатдаги шов-шувли кечадан кейин Обамеянгдан воз кечди. Агар биз футболчи ўйинлардан четлатиш ҳақида гапирадиган бўлсак, содир бўлган воқеани маҳаллий фавқулодда ҳолат деб ҳисоблаш мумкин эди, аммо асосий юлдуз Африка кубоги бошланишидан олдин термадан ҳайдалгани эса бутун дунё футбол ишқибозлари учун кутилмаган хабар бўлди.

 Миш-мишларга кўра, "Барселона" Обамеянг билан шартномага интизомий сабабларга кўра шартномани бекор қилиш ҳақидаги бандни киритган.

Люк Де Йонг футболчи Хавининг ўйин фалсафасига тўғри келмаслиги аниқ, шунинг учун ёзда жамоа қандай қайта қуришни ҳеч ким билмайди. Ҳатто Френки де Йонг ва Депай, шунингдек, Дест ҳам ортиқча бўлиб чиқиши мумкин. Албатта, оптимистик янгиликлар ҳам бор. Масалан, янги титул ҳомийлари билан тарихдаги энг йирик шартномаларни имзолаш ҳақида. Бироқ, Чемпионлар лигасига йўл олиш молиявий нуқтаи назардан принсипиал муҳимлигича қолмоқда. Обамеянг билан шартнома имзоланиши бу вазифа бажарилсагина ўз самарасини беради. Асосийси, ҳужумчи ўз келажагини танлайди, чунки "Барселона"даги муваффақиятсизлик унинг фаолиятига нуқта қўяди.

Киритилди: 04.02.2022 15:46. Ўқилди: 8056 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
21:30
Жирона
4-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

14.05.2024. Ла-лига. 35-тур.
00:00
Барселона
-:-
Реал Сосьедад

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.