Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Месси Лига 1'да доимий равишда узатмаларга эга, лекин нега кам гол уряпти?

Бу янгилик Лионель Мессининг мухлисларини ҳам хурсанд қилиши, ҳам ҳафсаласини пир қилиши мумкин: у Лига 1'да 7-ассистентликни амалга оширди, бироқ Франция чемпионатида 14 учрашувда атиги 2 та гол урди.

“Ренн”га қарши ўйинда аргентиналик футболчи қўшиб берилган вақтда Килиан Мбаппега голли пас берди ва у парижликларга 3 очко келтирди. Леода ассистентлик билан боғлиқ муаммолар йўқ. Лекин нега Месси янги жамоада жуда кам гол уряпти?

Агар Мессининг “ПСЖ”даги тўлиқ статистикасига назар ташласак, маестро барибир сезиларли фойда келтиришини тушунамиз. Парижга ўтганига 6 ой бўлди, Лео 20та ўйинда 7+7 натижани қайт этди, яъни барча мусобақаларда "ПСЖ"нинг 14та голида бевосита иштирок этди. Ҳа, Месси Чемпионлар лигасида тез-тез гол урди (5та гол), унинг чемпионатдаги голлари статистикаси эса мухлисларни хавотирга солмоқда.

Таққослаш учун, ўтган мавсум Месси Ла Лигада 14 турда 7 та гол урганди. Балки, Почеттино мунтазам равишда жамоадаги ўрнини ўзгартириб тургани учун ҳали супер тўпурар қайтмагандир. Энди у ўнг қанот ярим ҳимоячиси, ҳужумчи ортидаги футболчи ёки марказий ҳужумчи сифатида майдонга тушяпти. "Лилль" (5:1) ва "Ренн" (1:0) билан ўйинларда у марказий ҳужумчи сифатида ўйнади. Шу билан бирга, Месси майдонда ўзига қулай позиция қидираётгани аниқ: у орқароқдан ҳаракат қилганда ҳам имкон қадар самарали бўлади, унинг олдида ҳужум ғоясини ишлаб чиқиш учун бўш жой ва шериклар мавжуд.

Бу, айниқса, Мбаппе учун айни муддао бўлади. Ўтган ҳафта “Лилль” билан ўйинда Месси ўйиндаги барча иштирокчилар орасида энг юқори балл 7 балл олди. Умуман олганда, “ПСЖ” таниқли номлар билан кучли, деярли барча футболчилар вазиятни ўзи ҳал қилмоқчи бўлади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Месси жароҳатлар, коронавирус ва Аргентина терма жамоасидаги ўйинлар туфайли клубдан бироз чалғиган эди. Энди Лионель аста-секин оптимал формага кирётганга ўхшайди.

“Лео - даҳо. Бундай футболчилар 100 йилда бир марта туғилади. У янги жамоага ўтганидан кейинги мослашиш жараёнини бошдан кечирди. У ташқи омиллар билан унчалик омадли эмас эди, лекин у буни хотиржамлик билан енгди.

Энди Месси учун энг яхши дақиқалар келди. Лео мавсумнинг ҳал қилувчи босқичига яхшироқ формада яқинлашмоқда”, - дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Cadena Cer.

Айтганча, “Ренн” билан ўйин учун Месси камтарона 4 балл олди, гарчи у узатмани расмийлаштириб, шериклари учун яна бир қанча қулай имкониятлар яратиб берганди. Дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан биридан кўпроқ нарса кутилиши аниқ. Аммо аргентиналик футболчининг гол статистикасига таъсир қиладиган яна бир муҳим жиҳат бор. Месси Франция чемпионатида 7 марта дарвоза устуни ва тўсинини нишонга олди. Бу Европанинг топ-5 лигаларидаги “энг яхши” кўрсаткич.

Маурисио Почеттино бир ойни ўтказиб юборган Мессини мақташдан тўхтамайди. Парижга мослашиш жараёнида бошидан кечирган барча қийинчиликлардан кейин ҳамма ўзгаришни хоҳлайди. Бироқ сешанба куни Лео ва “ПСЖ”ни энг қийин нарса кутмоқда, Чемпионлар лигасига қайтиш ва "Реал"га қарши ўйин. Агар Месси парижликларни чорак финалга олиб чиқса, унга нисбатан билдирилаётган танқидлар бироз камаяди ва шу билан бирга бош мураббийга билдирилаётган негатив фикрларни бир муддатга йўқ чиқаради.

Киритилди: 13.02.2022 10:07. Ўқилди: 2540 марта. Фикрлар: 42 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
00:00
Барселона
6-0
Валенсия

Навбатдаги учрашув

22.09.2025. Ла-лига. 5-тур.
00:00
Барселона
-:-
Хетафе

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.