Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Европа лигаси. «Барселона» - «Наполи» баҳсида дуранг: Ферран Торрес юз фоизли 3та голни ура олмасдан, пенальтидан фойдаланди

Европа лигаси ушбу ном билан қайта ташкил этилганидан буён "Барселона" илк марта мазкур мусобақада иштирок этмоқда. Жамоа Еврпоа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллагани учун Европа лигасига ўтди. Қуръада "кўк-анорранглилар"га "Наполи" дуч келди.

Неаполликлар яхши ҳимояланиш билан бирга рақибга нисбатан яхшироқ шаклланганини намойиш эта бошлади. Шу боис, "Барса" "Наполи" мудофаасини ёриб ўтишга қийналди. Баҳснинг 29-дақиқасида ҳимоячининг хатосидан сўнг Обамеянг тўпни эгаллаб Торресни яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Аммо Ферран 15 метрлардан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Италияликлар эса кейинги ҳужумдаёқ мезбонлар дарвозасини ишғол қилишди. Қанотдан ерлатиб берилган узатмани Зелински қабул қилди ва кучли зарба берди. Тўп тер Штегенга тегиб қайтди, Пётрнинг ўзи тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

"Барса" иккинчи таймда майдонга ўзгача иштиёқ билан тушиб келди ва рақибга босим ўтказа бошлади. Ўйиннинг 58-дақиқасида Траоре ўнг қанотдан меҳмонлар жарима майдонига кирди ва дарвоза яқинига узатма бераётганида тўп унинг олдида турган ҳимоячининг қўлига тегди. Ҳакам VARнинг эслатмасини тинглаб, видеотакрорни томоша қилгач, "Наполи" дарвозаси томон пенальти белгилади. Ферран Торрес эса ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

Шундан кейин ҳам неаполликлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланишда давом этишди. "Барселона" ижросидаги голга тортадиган энг хавфли вазият эса 88-дақиқада юзага келтирилди. Каталонияликлар қисқа паслар билан рақиб жарима майдонига кириб келишди, Ферран Торрес эса 6-7 метрлардан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди. 90-дақиқада эса Люк де Йонг қайчи услубида хавфли зарба йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Ферран бугунги ўйинда учинчи ўта қулай вазиятни йўққа чиқарди. Люк де Йонг томонидан берилган чиройли узатмадан сўнг испаниялик футболчи яна аниқ зарба йўллай олмади.

Шу тариқа, "Наполи" ўзининг ягона имкониятидан фойдаланган бўлса, "Барселона" вазиятларни голга айлантира олмасдан дурангга имзо чекди. Жавоб учрашуви бир ҳафтадан кейин Неаполь шаҳрида бўлиб ўтади.

Европа лигаси, 1/16 финал, дастлабки ўйин
Барселона Испания – Наполи Италия 1:1 (0:1)
Голлар: 0:1 – 29 Зелиньски, 1:1 – 59, пенальти Ферран Торрес.
Барселона – тер Стеген, Мингеса (Дест, 81), Пике, Эрик Гарсия, Альба, де Йонг (Бускетс, 65), Нико Гонсалес (Гави, 65), Педри, Обамеянг (де Йонг, 86), Траоре (Дембеле, 65), Ферран Торрес.
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Кулибали, Ррахмани, Жезус, Зелиньски (Демме, 80), Фабиан Руис, Замбо-Ангисса (Малькюи, 84), Элмаз (Мариу Руй, 85), Инсинье (Унас, 72), Осимхен (Мертенс, 80).
Огоҳлантиришлар: Замбо-Ангисса (39), Фабиан Руис (70), Мерет (90).

Киритилди: 18.02.2022 00:47. Ўқилди: 4435 марта. Фикрлар: 44 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
00:00
Барселона
6-0
Валенсия

Навбатдаги учрашув

22.09.2025. Ла-лига. 5-тур.
00:00
Барселона
-:-
Хетафе

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.