Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Месси ва Роналду Чемпионлар лигасида яна муваффақиятсизликка учради. Бу трендга айландими?

"Манчестер Юнайтед" ва "ПСЖ" Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида мусобақадан чиқиб кетди.

Бир йил олдин бу аллақачон содир бўлган эди ва биз ўн беш йил ичида биринчи марта Лионель Месси ва Криштиану Роналдусиз Чемпионлар лигасининг чорак финалини томоша қилдик. Икки буюк футболчи ўртасидаги қарама-қаршиликда бутун бир авлод мухлислари етишиб чиқди, улар биргаликда жаҳон футболидаги асосий клуб турнирининг бутун рекордлар китобини қайта ёздилар.

"Реал Мадрид" президенти Флорентино Пересдан хафа бўлган португалиялик Мадридни энг юқори чўққида тарк этди - Чемпионлар лигасидаги қаторасига учинчи ғалабадан кейин. Роналду янги қийинчиликларни қидириб, аввалига "Ювентус" лойиҳасига ишонди ва ўтган ёзда у чиройли ҳикоя ёзишга қарор қилди ва "Олд Траффорд"га қайтди. Аммо Туринда ҳам, Манчестерда ҳам унинг ёнида орзулар жамоаси йўқ эди.

Натижа ачинарли. Испанияни тарк этганидан кейин тўрт мавсум давомида Роналду чорак финалда бир марта ва плей-оффнинг биринчи босқичида кетма-кет уч марта тутнирдан чиқиб кетди. Энди Криш асосий еврокубокда ўйнаган дақиқалар сони бўйича Икер Касильяснинг рекордини янгилаш билан чекланди. У бор кучини "Тоттенхэм"га қарши ўйинда хет-трикга сарфлаб, кўпчиликнинг оғзини ёпиб қўйгандек туюлди. Аммо орадан бир неча кун ўтди ва биз яна "Манчестер Юнайтед" кучли рақиб фонида ожиз қолганини кўрдик.

90 дақиқада Роналду дарвозага биронта ҳам аниқ зарба бермади. Бундай ҳолат аввал ҳам бўлган. 2003 йил ноябрь ва 2011 йил май ойларига тўғри келади. Биринчи ҳолатда у "Панатинаикос"га қарши гуруҳ босқичидаги ўйинда қайд этилган бўлса, иккинчиси "Барселона"га қарши ярим финал баҳсида содир бўлган.

Гарчи у Чемпионлар лигасининг жорий мавсум гуруҳ босқичида олтита гол урди. "Аталанта" ва "Вильярреал"га қарши сўнгги дақиқаларда иккита ғалаба голи. Дарҳақиқат, Криштиану "қизил иблислар"ни плей-оффга олиб чиқди, аммо ҳақиқий мардонаворлик вақти келганида, у бошидан баланд сакрай олмади.

Бу парадокс, лекин содир бўлган воқеани ҳам кутилмаган деб атай олмайсиз. Бундан ташқари, юлдузни ёшлигидаги жамоасига қайтаришга қарор қилиб, "Манчестер Юнайтед" раҳбарлари кейинчалик ишдан бўшатилган Оле-Гуннар Сульшер бир неча йил давомида қурган тизимни йўқ қилишди. "ПСЖ"да ҳам худди шундай ҳолат юз берди, у ерда Мессининг қўлга киритилиши ўйин мувозанатига зарба бўлди ва Маурисио Почеттинони тактик жиҳатдан боши берк кўчага киритиб қўйди.

Тўғри, йил бошидан топ-5 чемпионатларда энг яхши ассистентга айланган Лео мисолида тасодифий ҳолатлар бор. Аргентиналик ва унинг оиласи ўз хоҳишларига қарши янги ва ғайриоддий муҳитга тушиб қолишди ва уларнинг режалари "Барселона"даги одатий ҳаёт тарзидан тезда танаффус қилишни ўз ичига олмаган эди. Қолаверса, "кўк-анорранглилар" билан хайрлашиш Месси учун ҳақиқий зарба бўлди.

Бироқ, спорт шафқатсиз ва буларнинг барчаси мухлисларни унчалик қизиқтирмайди. Франция чемпионатининг сўнгги ўйинида Месси ва Неймар тўпга ҳар бир тегинишда "Парк де Пренс" трибуналарининг бир қисми томонидан футболчилат ҳақорат қилинди.

Бу ҳақиқатан ҳам оғриқли ва адолатсиз эди. Фақат спортда кеча ким бўлганингнинг аҳамияти йўқ. Бу ерда ва ҳозир нимани кўрсатаётганингиз муҳим. Айни пайтда 34 ёшли Карим Бензема ва 33 ёшли Роберт Левандовскилар "ҳокимият" тепасида.

Киритилди: 16.03.2022 16:43. Ўқилди: 1701 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
3-0
Райо Вальекано

Навбатдаги учрашув

26.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.