Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» жамғармасига гап йўқ

Диққат қилинг, Каталония клуби алоҳида фонд орқали охирги 10 йилда 100 мингдан ортиқ болага ёрдам қўлини чўзибди. Аниқроқ ифода этганда, жамоа раҳбарияти бу муддат ичида Барселона, Жирона, Льейда ва Таррагона провинциялари кенгаши билан келишган ҳолда, Каталониянинг 86та муниципалитетида яшайдиган 111 712 нафар ўғил-қизга қайсидир масалада моддий-маънавий кўмак берган. Қойил!

«Барселона» жамғармаси фаолиятининг асосий икки йўналиши - болаларга нисбатан зўравонлик (жумладан, безорилик)ка қарши курашиш ва уларнинг талаб даражасида таълим олишлари учун шароит яратиш. Фонд шунинг баробарида инклюзив масалаларга ҳам бефарқ эмас. Яъни ногиронлар, қочоқлар ва муҳожирларга ижтимоий ҳаётда ўз жойларини топишларида имкон қадар кўмаклашади. Эътиборли томони, ушбу мақсадларга эришишнинг асосий йўли - болаларни мунтазам спорт ўйинларига жалб этиш. Қолаверса, жамғарма мутахассислари мактаб ўқувчилари билан безориликка қарши курашиш бў­йича махсус тренинглар ўтказишади. Яна бир таъсирли ҳолат шуки, жамғарма «Барселона» аёллар ва эркаклар жамоа­лари футболчиларининг мунтазам равишда шифохоналарда оғир хасталик билан курашаётган бемор болалар ҳолидан хабар олиб туришлари, улар билан самимий суҳбатлашишларини таъминлайди.

Табиийки, «Барса» жамғармаси хайрия маблағлари йиғиш ва уларни тарқатиш билан ҳам шуғулланади. Жумладан, фонд Nike ва Konami компания­лари, шунингдек, УЕФА Болалар жамғармаси томонидан етарлича қўллаб-қувватланади. Дарвоқе, «Барселона» раҳбари Жоан Лапорта ЕЛ 1/16 финалидан ўрин олган «Наполи»га қарши ўйин (1:1) арафасида институционал масалалар бўйича вице-президент Элена Форт ва жамғарма бош директори доктор Марта Сегу ҳамроҳлигида айнан Барселона, Жирона, Льейда ва Таррагона провинциялари олий кенгаши вакиллари билан учрашди. Бунда томонлар ортда қолган йиллар давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш баробарида ҳамкорлик бўйича янги режаларни муҳокама қилишди. Демак, «Барса» болалар ҳимоясига қаратилган йўналишдаги миссиясини давом эттиради.

Киритилди: 21.03.2022 13:05. Ўқилди: 2310 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

08.03.2026. Ла-лига. 27-тур.
01:00
Атлетик Бильбао
0-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.