Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Неймар "Реал"да, Мессисиз "Барселона" кераксиз Хави... Тарихга таъсир қилувчи трансферлар топ-10

 

Футбол трансферлар билан ҳам қизиқ. Айниқса амалга ошган трансферлар жамоага янгича рух ва услубни олиб келади. Аммо, шундай трансферлар борки, улар амалга ошмаган. Ушбу трансферлар ушалганда, тарих бошқача бўларди. Албатта булар сиз учун қизиқ. Қуйида бир-биридан қизиқрли амалга ошмаган трансферлар, уларнинг вужудга келиши ва тарихга қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида билиб оласиз.

Лионель Месси

Трансфер: “Барселона”дан “Эспаньол” ёки “Интер”га

Қачон: 2005-2006

У қаерда қолди: “Барселона”да қолди

Бу қандай содир бўлган. "Тоттенхэм" сообиқ бош мураббийи ва "Эспаньол" афсонаси Маурисио Почеттино Месси фаолиятининг бошида Каталониянинг иккинчи клубига ўтишга яқин бўлганини айтган эди.

«Барса Гампер кубоги учун «Ювентус» билан ўйнаган мавсумда у «Эспаньол»га ўтишга жуда яқин эди. Лекин ўша учрашувда Месси ўзини жуда ажойиб кўрсатгани ва Капеллонинг ўзи ҳам олқишига сазовор бўлгани учун "Барса" фикрини ўзгартириб, уни жамоада сақлаб қолди. Ким билади дейсиз, агар у ўша учрашувда майдонга тушмаганида, балки ҳозир у "Эспаньол"нинг асосий юлдузи бўларди ва мен унга мураббийлик қилган бўлардим.

Месси илк бор дебют қилганида, у "Барселона" академиясининг оддий тарбияланувчиси эди. Хави, Иньеста ёки Иван де ла Пенья майдонга биринчи бўлиб кўриниш берганда ҳам худди шундай туйғу бор эди. Де ла Пенья дебют қилганида ҳам иштиёқ кучайганди», - дея эслайди Почеттино.

"Барселона"нинг собиқ президенти Жоан Лапортанинг айтишича, бир йилдан сўнг супер иқтидорли аргентиналик футболчини "Интер" деярли қўлга киритганди. Ўшанда Мессининг товон пули 150 миллион евро эди, Милан клуби эса тўлиқ суммани тўлашга тайёр эдилар. Лапорта Мессининг отасига тўлиқ ишонганини айтди, аммо шунга қарамай, ўша ёзда товон пулини 250 миллионга оширди.

Нима бўлиши мумкин эди. Афсуски, Каталония дербиси иштиёқ ва шиддатлилик жиҳатидан сўнгги ўн йилликдаги Мадриддагидек бўлмасди. Почеттинонинг фантазиялари ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўринади, чунки Мессининг имкониятлари бутун дунёга аён бўлиши биланоқ уни топ-клублар сотиб олишарди. "Эспаньол" Леони узоқ вақт ушлаб тура олмасди.

"Интер"га келсак, 2000 йилларда А Серия ёш дриблингчининг ривожланиши учун жуда қийин жой эди. Месси ўз истеъдоди билан, албатта, йўқолмайди, лекин шартнома тузилмагани Лео учун барибир яхши. Бу унинг "Олтин тўп"га бўлган йўлини ва авлоднинг икки энг яхши футболчисидан бири мақомини сезиларли даражада қисқартирарди.

Хави

Трансфер: “Барселона”дан “Бавария”га

Қачон: 2008 йил

У қаерда қолди: Барселонада қолди

Бу қандай содир бўлган. "Евро-2008 пайтида улар менга клуб мени сотмоқчи эканлигини айтишди", - деган Хави 2015 йилда "Барселона" мухлисларини ҳайратда қолдириб.

“Ҳамма марказий ярим ҳимояда жисмонан кучли дует билан ўйнашимизни хоҳларди. Французлар каби бўлиш учун: Патрик Виейра ва Клод Макелеле. Ҳеч ким бизни кичик жуссамиз ва техникамизни кўришни хоҳламасди ", - дея қўшимча қилди афсонавий ярим ҳимоячи.

Испания жамоасининг Евро-2008даги ғалабаси Хавини қайғули фикрлардан чалғитишга ёрдам берди ва "Барселона"ни бошқарган Пеп Гвардиола ярим ҳимоячини тез орада ўзи хоҳлаган футболни ўйнашига ишонтирди.

Хавининг сўзларига кўра, унинг агенти 2008 йилда "Бавария"нинг аниқ таклифи ҳақида гапирган.

Нима бўлиши мумкин эди. Индивидуал миқёсда Хави унчалик кўп ютқазмаган бўларди - "Бавария" мунтазам равишда Чемпионлар лигаси финалига чиқди ва ҳатто бир марта ғалаба қозонди. Аммо Хавига Мюнхенда Гвардиола бошчилигидаги «Барселона»дагидек муҳим рол берилган бўлиши даргумон. Бир мунча вақт ўтгач, Пеп ва Хави Мюнхенда бирлашишлари ҳақида ёзиш жозибадор, аммо миниатюра плеймейкерисиз бунчалик муваффақиятли "Барселона" бўлмасди. Шунга кўра, Пепнинг мураббийлик фаолияти бунчалик кучли бошланмаган бўларди.

Неймар

Трансфер: “Сантос”дан “Реал Мадрид”га

Қачон: 2013 йил

У қаерга келди: “Барселона”

Бу қандай содир бўлган. 2011 йилда "Реал Мадрид" Неймар учун "Сантос"га 45 миллион евролик таклиф тайёрлаган ва бу таклиф рад этилганди.

2013 йилнинг ёзида испан гигантлари бразилиялик вундеркинд учун ҳақиқий урушни бошладилар, бунда Каталония клуби раҳбарияти айёр молиявий тактикани танлади - шу билан бирга воситачи компанияга, клубга ва унинг отасига пул бериш. Буларнинг барчаси "Барселона"нинг собиқ президенти Сандро Росель учун эркинлик услуби эди, аммо трансфер амалга ошди.

Нима бўлиши мумкин эди: Неймар "Олтин тўп"га яқинроқ бўларди - 2014 йилда у Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган бўларди ва ЖЧдаги муваффақиятли индивидуал ўйин кўрсатган эди.

Аммо келажакда Неймар Роналдунинг соясидан чиқиб кетишига ишониш қийин. Муаммо "Барселона"дагидек - четда ўйнашда қолар эди. Балки Криштиану клубни бир йил олдин тарк этган бўларди - улар ҳамон ўша позиcияда ўйнаётган рақиблар. Икки қизғин максималистга яраша Неймар билан жанжаллашиб қолишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас эди.

Умуман олганда, ҳамма ғалаба қозонганда шундай бўлади - "Барса" Неймар билан энг ёрқин мавсумни ўтказди ва требл қайд этди, "Реал" эса усиз 4 марта Чемпионлар кубогини қўлга киритди.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Киритилди: 17.04.2022 11:00. Ўқилди: 10230 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
3-0
Райо Вальекано

Навбатдаги учрашув

26.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.