Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мессининг фаолиятидаги энг ёмон ўйин. Лео «Барселона»ни «қулатди» ва кийиниш хонасида кўзёшларини тийиб тура олмади...

2012 йилнинг 24 апрелида «Барселона» мухлислари энг даҳшатли воқеалардан бирини бошдан кечиришди. 2011 йилнинг май ойида каталонияликлар Чемпионлар лигаси финалида «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этишди ва футбол аҳлини ўзлари ҳақида тарихидаги энг буюк жамоалардан бири сифатида гапиришга мажбур қилишди.

2011/12 йилги мавсумда «Барса» турнирдаги кетма-кет иккинчи ғалабаси сари ишонч билан ҳаракат қиларди. Месси-Хави ва Иньеста триосини ҳеч ким тўхтата олмади, ҳужумда Давид Вилья порлади, жамоага қўшилган Фабрегас ва Алексис Санчес каталонияликларни тўхтатиб бўлмас қилиб қўйгандек эди. Буларнинг барчаси Пеп Гвардиола бошчилигида амалга оширилганини эсдан чиқармаслик керак.

Ярим финалда «Челси»ни мағлуб этиш жуда осондек туюлди. Лондонликлар учун бутун мавсум шов-шувли ўтди - Андре Виллаш-Боаш муҳим баҳслар олдидан ишдан бўшатилди, жамоани бир ойдан сал кўпроқ вақт давомида мураббий ёрдамчиси Роберто Ди Маттео бошқарди. Узоқ вақт давомида ҳаммага Дрогба, Лэмпард, Терри ва Чехнинг энг яхши даврлари ортда қолгандек туюлди.

Ярим финалнинг илк учрашувидаги «Челси»нинг ғалабаси (1:0) ҳам кўпчилик мухлис ва мутахассисларни ишонтира олмади. «Камп Ноу»да даҳшатли «Барселона» қариялардан ташкил топган жамоани ҳеч қандай қийинчиликсиз мусобақадан чиқариб юборадигандек туюлди. Қолаверса, жавоб ўйинига уч кун қолганида «Барса» ўз майдонида «Реал»га ютқазиб қўйди (1:2) ва чемпионлик имкониятидан маҳрум бўлди. Клубда бор эътиборини Чемпионлар лигасига қаратиш учун имконият пайдо бўлди.

Биринчи бўлимнинг охирига келиб, «Челси» «нокаут»га учрагандек эди. 12-дақиқада жароҳат олган марказий ҳимоячи Гари Кэйхиллни алмаштиришга тўғри келди; 35-дақиқада Серхио Бускетс мезбонларни олдинга олиб чиқди; 37-дақиқасида Жон Терри аҳмоқона қоидабузарлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди; 43-дақиқада Иньеста ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Телевизорни ўчириб қўйиш ва ўйин тақдири ҳал бўлгандек мумкиндек туюлди. Сабаби «Челси»дан кўп нарса кутишни иложи йўқ эди.

Агар биринчи бўлимда қўшиб берилган вақтда Рамирес тўп киритмаганида, албатта шундай бўларди. Бу кўп жиҳатдан ҳатто «Челси»нинг ўзи учун ҳам кутилмаган гол бўлди. Бу иккинчи бўлимда финалга чиқиш имкониятини шунчаки қўйиб юбормаслик кераклигини англатарди.

Иккинчи тайм бошланганида дарҳол Мессида учрашувга нуқта қўйиш имконияти пайдо бўлди - Дрогба ўз жарима майдончаси ичида Фабрегасни йиқитди, Лео пенальтини бажарди ва... У кутилмаганда дарвоза тўсинига зарба берди. Фаолияти давомида Месси Петр Чех дарвозасига бирор марта ҳам гол ура олмаган: 8та ўйин, 0та гол.

«Бу ҳал қилувчи дақиқа эди», — деб эслайди Чех. - Ушбу ўйин олдидан Мессининг пенальти тепиш техникаси ҳақида ўйлардим. Менинг стратегиям у қаерга тепишини кўрмагунимча кутиш, кутиш, кутиш эди. Шундай қилиб, мен у урмоқчи бўлган томонга қараб ҳаракат қилганимда, у гол уриш учун баландроқ тепиш кераклигини тушунди. Аммо у тўпни жуда баланд кўтариб, дарвоза тўсинига зарба берди».

Кейинги 40 дақиқа давомида «Челси» шунчаки ўз жарима майдончаси ичида туриб, қаҳрамонларча ҳимояланди. Футбол тарихида ўша даврдаги «Барселона»дан яхшироқ тўпга эгалик қилган жамоа бўлмаса керак, чунки лондонликлар Чех дарвозаси олдида туриб, ҳар дақиқада тўпни жарима майдончаси ташқарисига тепишдан бошқа иложи йўқ эди.

Рақамлар нима дейди?

- «Челси»га қарши иккита ўйинда «Барса» 73% тўпга эгалик қилди.

- Худди шу 180-дақиқада каталонияликлар дарвоза томон 46 та, «Челси» эса 12 та зарба беришди.

- Тўп узатишлар сони бўйича (1537) «Барселона» рақибдан 5 (!) марта ўзиб кетди.

- Бурчаклар сони 18:2 ни ташкил қилади, кимнинг фойдасига эканлигини биласиз.

- Бу ўйинларда Хавининг ўзи 295 та узатмани амалга оширди. Бу «Челси»нинг барча футболчилари қайд этган натижадан атиги 34 та кам.

Аммо ўша оқшом шуни кўрсатдики, на маҳоратдаги устунлик, на тўлиқ ташаббус, на сон жиҳатдан кўпчилик бўлиб ўйнаш учрашув тақдирини кафолатламайди. Чех бутун ўйин давомида ўз дарвозасидан бошқа тўп олиб чиқмади. Қолаверса, кўплаб танқидларга учраган Фернандо Торрес сўнгги дақиқада майдон марказидан Виктор Вальдес билан яккама-якка чиқиб, ажойиб якун ясади. «Камп Ноу» сукунатга чўмди.

«Менда битта имконият бўлишини кутмагандим», — деб тан олди Торрес. - Мен деярли чап қанот ҳимоячисидек ўйнадим. Фақат қарши ҳужумда ўйнашим мумкиндек эди».

«Бундай натижда бўлиши мумкин эмас», - деб афсус қилди Гвардиола ўйиндан кейин. - Бу мухлислар учун тасалли бўлмайди. Биз 180 дақиқа давомида ажойиб ўйнадик, финалга чиқиш учун бор кучимизни сарфладик. Биз ҳеч қачон финалга чиқиш учун бунчалик меҳнат қилмаганмиз».

Бу мағлубият Мессига қаттиқ таъсир қилди. Зеро аргентиналик 11 метрлик нуқтадан ҳаммасини ҳал қила оларди, аммо уддалай олмади. Эҳтимол, бу унинг фаолиятидаги энг катта хатоси эди. Лео майдонни алам билан тарк этди.

«Агар сиз финалда ютқазсангиз, ўйин давомида йиғлашингиз мумкин», — деди кейинроқ Алексис. - Буларнинг барчаси футболнинг бир қисми. «Челси» билан ўйиндан кейин «Барселона»нинг кийиниш хонасида мен Леонинг йиғлаётганини кўрдим».

«Бу ерда эканлигимиз учун унга раҳмат айтаман», — деди Гвардиола ўз футболчисини ҳимоя қилиб. -  Мен ундан ҳар доим миннатдорман. Мен унга қойил қоламан».

Уч кундан сўнг Гвардиоланинг ўзи мавсум охирида «Барса»ни тарк этишини эълон қилади.

«Агар сиз ўйинчиларингизга бошқа нарса бера олмасангиз, кетиш вақти келган бўлади», — деди у.

 

 

 

Киритилди: 25.04.2022 23:22. Ўқилди: 6663 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

30.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Барселона
-:-
Валенсия

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.