Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналд Куман: «Мен кетаётганимда «Барса» 8 очко ортда эди, ҳозир эса фарқ 15 очкога етди»

"Барселона" клуби собиқ бош мураббийи Роналд Куманнинг фикрича, у жамоани тарк этгач «кўк-анорранглилар» ўсишга эришмаган.

«Мен жамоани тарк этаётганимда пешқадамдан 8 очко ортда қолаётгандик. Ҳозир эса ушбу фарқ деярли икки баравар ошди.

Ўзим ишлаган бир йилу 4 ой муддат ҳақида китоб ёзишим мумкин. Мен ишлаган пайтда баъзи ҳодисалар рўй берди: коронавирус, жамоа маълум муддат президентсиз қолди, янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмадик, кейин эса Месси ва трансфернинг сўнгги кунида эса Гризманн жамоани тарк этишди. Люк де Йонгнинг трансфери учун мени кўп танқид қилишди, аммо унинг голлари туфайли «Барса» 5-6 очко жамғарди.

Мен клуб бошқарувида муваффақиятсизликка учрамадим. Аксинча, «Гранада» билан ўйиндаги мағлубият туфайли Ла лигадаги ғолибликни қўлдан чиқардик, аммо Кубокни қўлга киритдик. Кубокни қўлга киритар экансан, бу муваффақиятсизлик ҳисобланмайди.

Ҳозирги «Барселона» ҳам худди менинг бошқарувим пайтидагидек. Демак, мураббийнинг алмашиши ҳамиша ҳам клубнинг фойдасига ҳал бўлавермайди. Осон ва енгил таққослашни амалга ошириш у қадар тўғри эмас.

Албатта, «Барса» қайсидир жиҳатдан ўсишга эришди. Чунки жамоа 3 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади. Аммо, яна такрорлайман, мен кетаётганимда фарқ 8 очко эди, ҳозир бу 15 очкога етди. Бу Хавининг айби эмас. "Барселона"даги вазият шундай. Улар бежизга уй баҳсларида мағлубиятга учрашмаяпти», – деди Куман.

Киритилди: 28.04.2022 20:33. Ўқилди: 4022 марта. Фикрлар: 33 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Ньюкасл
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.