Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Араухо: "Хави мен учун муҳим инсон"

Каталониянинг "Барселона" клуби билан амалдаги шартномани узайтирган Роналд Араухо ўз фикрларини билдирди.

"Ишончим комилки, кейинги мавсум "Барселона" учун чиройли мавсум бўлади. Мен хали ёшман. Ўрганишим ва ривожлантиришим керак бўлган нарсалар кўп. Лекин биз бир нечта нарсаларни пайқаб, уларни яхшилашга ҳаракат қилганимиздан хурсандман. Гап нафақат менда, балки барча футболчиларда.

- "Эл класико"да ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаш?

- Мен бундан хотиржам эдим ва нима қилишни билардим. Мен ҳам ҳимояга эътибор қаратишим ва ҳужумни ҳам қўллаб-қувватлашим ҳамда гол уришим керак эди. Мен ҳаво жангларини ва баланд тўпларда ғалаба қозонишни яхши кўраман. Бу жамоа учун муҳим.

Хави мен учун муҳим инсон. У доим мен билан бир қанча мавзуларда гаплашади. Шунингдек, жамоа сардори Бускетс билан ҳам. Мен барча жамоадошларим ва техник ходимлардан мамнунман.

Ўтган мавсум биз учун оғир бўлди, аммо асосий таркибда ўйнаш имкониятини қўлга киритганимдан хурсанд бўлдим. Бу кўпроқ ўрганиш ва олдинга силжиш учун имкониятдир. Бу эса бу мавсумда ўйнашимга катта ёрдам берди.

- "Барселона" таркибидаги дебют учрашувингизда қизил карточка?

- "Барселона" билан биринчи ўйинингизда қизил карточка олганингизда ҳам ажойиб хотира бўлиб қолади. Бу менинг қувончимни бузишига йўл қўймаган бўларди. Келганимдан бери кўп нарсаларни ўргандим. Ўйлайманки, биз ўтган йиллардаги "Барселона"нинг услубини соғиндик. Биз қаттиқ ишлаяпмиз ва таҳлил қилмоқдамиз. Биз яхшиланмоқдамиз.

Бу мен учун бахтли кун. Мен хар доим бу дунёнинг энг яхши жамоаси эканлигини айтганман. Ота-онам Уругвайдан. Менинг биродарларим ҳам. Менинг катта оилам бор. Биз бу ерга келиш учун қандай қурбонлик қилганимизни биламиз. Менда бор нарса учун оиламдан миннатдорман.

Асосий таркибда ўйнаш осон эмас. Лекин мен бунинг учун миннатдорман ва мен жуда кўп ўйин ўйнаганман. Бу янгиланиш мен учун муҳим. Мен "Барселона"да қолиш ниятимни аниқ билдим, шунинг учун сўнгги пайтларда ўзимни хотиржам тутдим. Биз жамоанинг аҳволини биламиз, лекин кетиш ҳақида ҳеч ўйламаганман.

"Эл Класико"да "Реал"га урган голим мен учун алоҳида бўлиб қолади. Ўша баҳсда ғалаба қозониш муҳим эди. Ла Лига доирасида "Эл Класико" ўйнаш ўзгача" - деди Араухо шартномани узайтирганидан сўнг.

Киритилди: 29.04.2022 23:44. Ўқилди: 1404 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Ньюкасл
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.