Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Карим Германияга, Роналду ва Погба эса... Ёзнинг кутилаётган "қайноқ" трансферлари

 

Ёзги трансфер ойнаси очилишига ҳам кўп вақт қолмади. Баъзи клублар ўз таркибини кучайтириш истагида бўлса, яна баъзилари яхшигина кўриш ниятида. Футболчилар ҳам шундай улардан кимларнингдир шартномаси тугаш арафасида бўлса, яна кимлардир янги шартнома имзолашни исташмоқда. Қўйида эса, ёзда ўз жамоасини ўзгартиришга яқин футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

 Поль ПОГБА (“Манчестер Юнайтед”)

Французнинг ҳарактеридан келиб чиқиб, унинг “Манчестер Юнайтед”да анча вақт қолиши даргумон эди. Аммо у 6 йил давомида манкунианликлар сафида тўп сургани ҳам яхшигина вақт. У кетадиган пайт келди. Погба ҳар қанча ёмон бўлмасин унда яхшигина иқтидор бор. Шу сабабли ҳам Полни ўз жамоасида кўриш истагидаги гранд жамоалар доим топилади.

 Погбанинг “Манчестер Сити”га ўтиши кўп муҳокама қилинди, аммо у “сотқинлар” қаторига киришни истамаяпти. Шу туфайли унинг олдида ҳозир асосий икки йўл бор. Бирничиси “ПСЖ”дир. Парижликлар Погба учун асосий давогар клуб. Уларнинг Европа майдонларидаги муваффақиятсиз иштирокини якунлаши учун ҳам сифатли плеймейкер зарур. Иккинчиси эса “Ювентус”дир. Туринликлар доимо собиқ футболчисини жамоага қайтаришни исташади. Энди эса Поль яна ҳам “зебралар”га жуда зарур. Италиядаги пешқадамликнинг тугатилиши ва беқарор ўйин буни кўрсатмоқда. Шундай бўлса-да, Поль фаолиятида янгилик яратишни истайдиган футболчи. Мана шу сабаблар унинг Париж томон йўл олишига етарли бўла олади. Балки трансфер амалга ошгунча, французни ўз таркибида кўришни истайдиган жамоалар пайдо бўлиб қолар. Хар ҳолда “Барселона” ва “Реал Мадрид” ҳам шартномаси тугайдиган текин футболчига эътибор қаратиши мумкин.

Карим АДЕЙЕМИ (“РБ Зальцбург”)

Каримлардан яхши ҳужумчи чиқади, шекилли. Битта Карим “Олтин тўп” учун даъвогарлик қилаётган бўлса, яна бири доимо гранд жамоалар эътиборида бўлмоқда. Ярим йилдан бери ёш иқтидор атрофида жуда кўп шов-шувли хабарлар тарқалди. Хар қандай жамоа келажагини Адейеми билан қуришни исташди. Чунки жуда ёш бўлишига қарамай ўзини кўрсата олган футболчи кўплаб голлар киритди.

 Аммо сўнгги ойларда Адейеми Германияга йўл олиши деярли ойдинлашиб қолди. Аммо ҳамон аниқ бир жамоанинг номини айта олмаймиз. “Боруссия Д” Карим учун асосий давогардек кўринмоқда. Биринчидан Холанднинг йўли Карим учун ҳам омадли келиши мумкинлиги бўлса, иккинчидан жамоа ёшларни қандай ўйнатишни билишидир. Эрлинг “Сити”га кетаётгани эса, бу трансферга яна ҳам реалроқ қарашимиз имконини беради. Аммо Левандовски ва “Бавария” ўртасидаги бўлаётган гаплар сўзсиз ўз таъсирини ўтказмоқда. Лева “Рекордмейстер” билан шартномани янгиламаса, “қизиллар” ўзига бошқа ҳужумчи топиши керак бўлади. Уларнинг рўйхатидан эса Карим жой олган. Таъкидлаш жоизки, Адейеми “Бавария” футбол мактаби тарбияланувчисидир.

Криштиану РОНАЛДУ (“Манчестер Юнайтед”)

Одатда Криштиану жамоасини ўзгартиришдан олдин ортиқча шов-шув кўтармайди. Унинг амалга ошадиган трансфери бир-икки кунда ҳал бўлади қўяди. Тен Ҳаг Роналдуни кетишини истаётгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Аммо Эрик буни ҳолайдими, йўқми, Роналду “қизил иблислар”ни тарк этишга яқин турипти.

 Криш ЕЧЛни исташи турган гап ва у Европа лигаси ёки Конференциялар лигаси даражасидаги футболчи эмас. Ёши 38да бўлса ҳам. Унинг “Реал”га қайтиши ҳақида кўп гапиришмоқда. Аммо бу бироз мушкул. “Галактикос” Мбаппени ўз сафига қўшиб олгач, Роналдуни ҳам жалб этиши қийинроқ бўлади. Аммо Мбаппенинг “Реал”га йўл олиши КриРо учун яна бир вариантни тақдим этиши мумкин. Агар бу ҳодиса рўй берса, биз “ПСЖ”да Месси, Роналду, Неймар триосини кўришимиз мумкин. “ПСЖ” Килиандан айрилса, унинг ўрнини тўлдириши мумкин бўлган, Европа тахтини эгаллашга ёрдам берадиган максимал ҳужумчини излай бошлайди. Бу рўйхатда албатта Роналду бўлади.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.    

Киритилди: 10.05.2022 18:35. Ўқилди: 13802 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Альмерия
0-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.