Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Совринлардан олтин «хет-трик»ка эришган 8 афсона

Жаҳон чемпионати ва Европа Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар ёнига «Олтин тўп»ни қўшиб қўйган 8 нафар афсонадан иборат «ёпиқ клуб». Диққат, жаҳон футболи тарихида ўзига хос олтин «хет-трик»ка эришганлар орасида на Лионель Месси бор ва на Криштиану Роналду. Умуман, ҳар иккисининг ушбу алоҳида клубга кириши - амри-маҳол.

Франц БЕККЕНБАУЭР. Германия футболи афсонаси Европа Чемпионлар кубогида 3 марта (1974, 1975 ва 1976 йиллар) ва жаҳон чемпионатида 1 марта (1974) ғалаба нашидасини сурган. Кайзер Францнинг шахсий музейида 2та «Олтин тўп» (1972 ва 1976 йиллар) ҳам бор - беқиёс «хет-трик».

Герд МЮЛЛЕР. 1974-1976 йиллар оралиғида «Бавария» билан ЕЧКда ғалаба нашидасини сурган бетакрор голеадор бу орада мундиал-74 Германия миллий жамоаси фойдасига ҳал бўлишига катта ҳисса қўшди. «Олтин тўп»ни эса сал олдинроқ, 1970 йили қўлга киритганди.

Бобби ЧАРЛЬТОН. 1966 йилги жаҳон кубоги ва «Олтин тўп» соҳиби. Англия футболи афсонаси яна 2 йилдан кейин элит совринлари ёнига ЕЧК олтин медалини ҳам қўшиб қўйганди.

Паоло РОССИ. 1982 йили Италия терма жамоасининг жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишида катта роль бажарган афсона. Росси France Football мукофотига ҳам ўша йили эга чиқди. 1985 йили эса Европа клуб футболидаги бош турнирда зафар қучди.

РИВАЛДО. Бразилиялик афсона ишни 1999 йили «Олтин тўп» ютиш билан бошлади, кейин Осиё ҳудудидаги илк мундиал (ЖЧ-2002)да зафар қучди ва якунда ЧЛ-2003да шоҳсупага кўтарилди.

КАКА. 2002 йилги жаҳон чемпионатининг яна бир ғолиби. Кака мавсум-2006|2007да «Милан» билан ЧЛда зафар қучиш асносида «Олтин тўп»ни ўз томонига «юмалатди» ва буюк «хет-трик»ни расмийлаштирди.

РОНАЛДИНЬО. Эстафета таёқчасини Ривалдодан олган Ронни аввалига  жаҳон чемпионати-2002да зафар куйини чалди, 2005 йили эса «Олтин тўп» соҳибига айланди. Роналдиньонинг ЧЛдаги ғалабаси эса 2006 йилга тўғри келди.

Зайниддин ЗИДАН. ЖЧ-98 ғолиби футболдаги асосий индивидуал совринни ўша мавсум якунида қўлга олди. Зизу энг нуфузли клуб турнирини эса кейинроқ, мавсум-2001|2002да забт этди.

Киритилди: 17.05.2022 07:33. Ўқилди: 8494 марта. Фикрлар: 8 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Ньюкасл
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.