Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Сити" ва "Ливерпуль" ўртасидаги рақобат — бу Европа футболидаги энг яхши нарса

Премьер-лига мавсумининг ақл бовар қилмайдиган якунидан сўнг ҳаммага ўзига келиб олиш учун бироз вақт керак бўлди. Бу ҳақиқатан ҳам драматик ва ҳиссиётлар бой якун эди. Ва бунинг энг яхши томони шундаки, шоу давом этади.

Бир нарса аниқки, “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” ўртасидаги рақобат ҳозир Европа футболидаги энг яхшиси бўлиб қолмоқда.

Сўнгги тўрт мавсумни оладиган бўлсак, иккитасида чемпионлик сўнгги турда ҳал бўлган. Ва "Сити" 2018/19 йилги чемпионатда "Брайтон" билан ҳеч қандай муаммога дуч келмаган бўлса ҳам, интрига сўнгги дақиқаларгача сақланиб қолган. "Ливерпуль" ёки "Сити" учун сезиларли устунлик ўзига хос тақвим ва Covid давридаги чемпионатларида эди.

Ўша тўрт мавсумнинг учтасида "Сити" ва "Ливерпуль" 90 очкодан кўп очко тўплашди, улардан иккитасида буни биргаликда уддалашди. Ва бу, албатта, барқарорлик ва ҳукмронликнинг ажойиб кўриниши. Таққослаш учун: бунгача АПЛ тарихида уч очколик тизимга ўтгандан сўнг 90 ва ундан кўп очколи марра бор-йўғи етти марта кесиб ўтилган: “Манчестер Юнайтед” – 1999/00 ( 91), "Арсенал" - 2003/04 (90), "Челси" - 2004/05 (95), "Челси" - 2005/06 (91), "Манчестер Юнайтед" - 2008/09 (90), "Челси" - 2016/17 (93) ва " Манчестер Сити" - 2017/18 (100).

Кейинчалик шундай бўлди: 2018/19 йилги мавсум - "Сити" (98) ва "Ливерпуль" (97); 2021/22 мавсум - "Сити" (93) ва "Ливерпуль" (92).

Ва ниҳоят, қизиқарли арифметиканинг сўнгги қисми: тўрт мавсумдаги барча очколарни жамласангиз, "Сити" 358 очко тўплаган, "Ливерпуль" эса 357. Ажойиб натижа шундай эмасми.

Европа футболида бундай эпик қарама-қаршилик анчадан бери бўлмаган. Балки бош ролларда Лео Месси ва Криштиану Роналду ўйнаган 2010 йиллардаги Испания Класикоси бундан пастроқ бўлиши мумкин. "Реал Мадрид" ва "Барселона" ўртасидаги тўқнашувлар ажойиб томошага айланиб кетарди ва бутун дунё эътиборини тортарди, аммо 2009 ва 2018 йиллар оралиғида (2014 йилги "Атлетико" чемпионлик мавсуми бундан мустасно) чемпионлик интригаси сўнгги тургача бор-йўғи 3 марта сақланиб қолган.

Ва энг муҳими, биз ушбу шоунинг давомини яна кўрамиз. Премьер-лигада "Сити" ва "Ливерпуль" билан рақобатлашадиган ҳеч ким йўқдек. "Челси" эгасининг ўзгариши ва у билан бирга келадиган ўзгаришлар даврини бошдан кечирмоқда ва август ойида "Стемфорд Бридж"да қандай жамоа бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Эрик тен Хаг "Манчестер Юнайтед" билан узоқ йўл босиб ўтади.

Бу жамоаларга қандайдир тарзда таъсир қилиши мумкин бўлган ягона нарса ноябрь ва декабрь ойларида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати. Ҳеч ким бундай тажрибага эга бўлмаган ва вазият ҳар қандай тарзда ўзгариши мумкин, айниқса Қатардаги иқлимни ҳисобга олган ҳолда. Футболчилар терма жамоалардан қачон ва қандай ҳолатда қайтишлари муҳим. Нима бўлган тақдирда ҳам Англия футболи бизни зериктириб қўймаслиги аниқ!

Киритилди: 25.05.2022 14:36. Ўқилди: 2716 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
21:30
Жирона
4-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

14.05.2024. Ла-лига. 35-тур.
00:00
Барселона
-:-
Реал Сосьедад

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.