Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» ўндан ортиқ футболчиси билан хайрлашиб, 8 нафар янги ўйинчини трансфер қилиши мумкин

Хави ёзда «Барселона»да жиддий ўзгаришлар амалга оширмоқчи.

Яқин соатлар ичида Хави ва клуб президенти Хоан Лапорта жамоани қайта қуриш масаласини муҳокама қилади. Мураббий 8 нафар янги футболчи харид қилиниши ва 10—12 нафар футболчини сотиб юборишни талаб қилиши кутиляпти, дея хабар қилмоқда Diario Sport.

Учрашувда «Барселона» директори Матеу Алемани, клуб президенти маслаҳатчиси Йорди Кройфф ва «Барселона» вице-президенти Рафа Юсте иштирок этади.

Хави қанот ҳимоячилари Сесар Аспиликуэта ва Маркос Алонсо, марказий ҳимоячи Андреас Кристенсен, ярим ҳимоячилар Франк Кессиэ ва Рубен Невеш, вингер Рафинья, ҳужумчи Роберт Левандовскини ўз жамоасида кўрмоқчи.

Ушбу футболчиларнинг айримлари билан музокаралар аллақачон бошланган. Хусусан, «Барселона»га эркин агент сифатида ўтаётган Франк Кессиэ ва Андрес Кристенсен билан. Айрим футболчиларнинг клублари билан музокара ўтказилмоқда. Масалан, Сесар Аспиликуэта ва Маркос Алонсо. Иккала ҳимоячи ҳам ҳозирда «Челси» шарафини ҳимоя қилади. Қолган трансферлар эса каталонларнинг молиявий имкониятларига қараб амалга оширилади.

Директорлар кенгаши йиғилишида «Барселона» янги харид қилинадиган футболчиларни рўйхатга олиш имкони бўлиши учун клубнинг молиявий ҳолатини яхшилайдиган ва молиявий фейр-плей қоидаларига риоя қилиш билан боғлиқ вазиятни ўзгартирадиган чоралар кўришни режалаштирмоқда.

Хави ўзи ишонмаётган футболчилар билан аллақачон гаплашиб олган. Мутахассис дарвозабон Нето, ҳимоячилар Самуэль Умтити, Оскар Мингеса, Клеман Лангле, ярим ҳимоячи Рики Пуч, вингер Адама Траоре, ҳужумчилар Мартин Брэйтуэйт ва Люк де Йонг билан шахсан ўзи учрашган.

Траоре ва де Йонг билан ижара шартномаси тугатилиб улар ўз жамоаларига қайтарилади. Бири «Вулверҳэмптон» шарафини ҳимоя қилган бўлса, яна бирининг трансфер ҳуқуқи «Севилья»га тегишли.

«Барселона» таркибида келажаги номаълум бўлиб қолаётган 4 нафар футболчи бор. Улардан бири шартномаси якунига етаётган Усмон Дембеле. Француз ҳозирча янги шартнома имзолагани йўқ. Шунингдек, «кўк-анорранглилар» Френки де Йонг, Мемфис Депай ва Сержиньо Дест борасида қизиқарли таклиф тушса, уларни кўриб чиқишга тайёр.

Хави кутилаётган йиғилишда ушбу режаларни Лапортага тақдим этади.

Киритилди: 31.05.2022 20:53. Ўқилди: 7563 марта. Фикрлар: 13 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Ньюкасл
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.