Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» қайси футболчиларнинг маошинини 50 фоизга қисқартирмоқчи экани маълум бўлди

«Барселона» аксарият футболчиларининг маошини икки баравар камайтирмоқчи.

Молиявий қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида Каталония клуби маошларни қисқартириш истагида. Агар ўйинчилар билан маошини пасайтириш борасида келишувга эришилмаса, ёзда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш қийинчиликлар туғдиради.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, «Барселона» шошилинч чоралар кўрмоқчи ва деярли барча футболчиларнинг маошини 50% га қисқартирмоқчи. Бу яқинда шартномасини узайтирган футболчиларга (Ансу Фати, Педри, Роналд Араухо), шунингдек, қишки трансфер ойнасида жамоага қўшилганларга (Ферран Торрес, Пьер-Эмерик Обамеянг, Дани Алвес) тегишли эмас. Чунки ушбу футболчиларнинг маошлари «кўк-анорранглилар»нинг талабларига мос келади.

Каталонияликлар баъзи футболчилар билан бу масалани муҳокама қилган, қолганлар билан эса яқин кунларда музокаралар олиб борилади. Агар ўйинчилар маоши камайтирилишига норози бўлса, янги клуб излашига ёки маошининг 50% камайтирилишини ҳисобга олган ҳолда шартномани бекор қилиш формуласини ишлаб чиқишига тўғри келади.

«Барселона»нинг вазифаси осон бўлмайди. Жамоанинг икки етакчи футболчиси агентлари Mundo Deportivo билан суҳбатда клуб улардан маошни қисқартиришни сўраганда, аллақачон бунга рози бўлганини, энди яна камайтириши адолатдан бўлмаслигини айтиб ўтган.

«Улар нафақат шартномадаги маошларининг катта қисмидан кечишга рози бўлган, балки ўтган йили клуб эҳтиёжларидан келиб чиқиб, маоши қисқаришига рози бўлган. Шунда уларнинг маоши 50% дан ҳам пастроққа тушиб кетади», — деган агентлар.

«Кўк-анорранглилар» вице-президенти Эдуард Ромеу жамоага бериладиган маошлар «Бавария» ва «Реал»никидан кўпроқ эканини таъкидлади.

"Матеу Алемани ажойиб ишни амалга оширган. Бизнинг маошлар кўрсаткичимиз — 560 миллион евро. Бу «Бавария»дан икки баравар кўп дегани. Мюнхенликларнинг кўрсаткичи 300 миллион. «Реал» эса 400 миллион евро маошлар учун ажратади. Энди ҳар бир футболчи билан алоҳида музокаралар олиб борамиз.

Жамоа фахрийлари билан боғлиқ вазият эса клуб манфаатларига мос равишда ривожланади. Аввало, энг катта шартномага эга футболчилар билан гаплашамиз.

Қарорни (кетиш бўйича) ўйинчининг ўзи қабул қилади. Футболчиларда кимдир улар учун имзолаган шартномалар мавжуд. Бу худди бировнинг чўнтагига қўл солиш кабидир.

Биз баъзи нарсаларни ўзимизга раво кўра олмаймиз ва тўғри баҳо бера олишимиз лозим. Улар ҳеч кимни алдамаган, «Барселона» эса шартнома шартларини бажарган. Энди эса биз улар билан музокара олиб боришимиз керак, — деди Эдуард Ромеу.

Аввалроқ «Барселона» Европанинг энг кўп қарзга эга клублари рўйхатида етакчилик қилаётгани хабар қилинганди. «Кўк-анорранглилар» трансляция ва лицензия ҳуқуқларининг маълум миқдорини сотиш орқали 700 млн евро ишлаб олмоқчи эканлиги маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, клуб пандемия вақтида ва ундан кейин бир неча бор жамоа аъзоларининг маошларини қисқартирганди.

Киритилди: 03.06.2022 21:28. Ўқилди: 5434 марта. Фикрлар: 6 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Ньюкасл
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.