Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мессининг барча рекордлари ёҳуд буюкликнинг 56 исботи

Бир неча кун аввал Эстония дарвозасини беш марта ишғол қилган Лионель Месси фаолияти давомида «гол+пас» системаси бўйича 1100 очко жамғаришга муваффақ бўлди ва футбол тарихида ушбу натижага эришган илк футболчига айланди. 35 ёшли Лео шу кунга қадар жаҳон миқёсида 56 та рекорднинг муаллифи. Гарчи у «миллионлар ўйини» тарихидаги энг яхши тўпурар бўлмаса-да, ассистентлик қилиш бўйича унга тенг келадигани йўқ.

Жаҳон миқёсидаги рекордлар

“Олтин тўп” – 7 та;
FIFA’нинг таъсис этган MVP мукофотини энг кўп қўлга киритган – 7 та;
Бир клуб сафида киритилган энг кўп гол («Барселона») – 672 та;
Битта клуб учун энг кўп голли узатма («Барселона») – 268 та;
Бир клуб сафида қўлга киритилган энг кўп соврин («Барселона») – 35 та;
Бир календар йили давомида расмий ўйинларда киритилган энг кўп гол – 91 та;
Бир мавсумда клуб сафида урилган энг кўп гол – 73 та;
Испания Ла Лигасида энг узун голли серия – 21 ўйин (33 гол);
Кетма-кет 12 мавсумда 40 тадан кўп гол урган ягона футболчи;
Жаҳон футболи тарихидаги энг яхши ассистент – 368 та голли узатма;
Бир календар йилида етти хил турнирда гол урган ягона футболчи;
Кетма-кет икки мавсумда «60+» гол урган ягона футболчи;
Йилнинг энг яхши – «FIFPro» жамоаси – 15 та;
Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп дриблинг муаллифи – 110 та.

Европа ва Жанубий Америка миқёсидаги рекордлар

«Олтин бутса»лар сони бўйича рекордчи – 6 та;
Топ 5 лигада энг тез урилган 400 та гол муаллифи – 435 та ўйин;
Бир клуб учун Чемпионлар Лигасидаги энг кўп гол («Барселона») – 120 та;
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида энг кўп гол урган футболчи – 74 та;
Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида гол уриш бўйича пешқадам – 29 та;
Чемпионлар Лигаси чорак финалининг битта ўйинида урилган энг кўп гол – 4 та;
Чемпионлар лигасида хет-триклар сони бўйича пешқадам – 8 та;
ЕЧЛда йил рамзий терма жамоасига энг кўп киритилган футболчи – 7 мавсум;
Чемпионлар Лигасининг битта ўйинида энг кўп дриблинг амалга оширган футболчи – 16 та;
Америка кубогида энг кўп ўйин ўтказган футболчи – 34 та;
Олтита Америка кубогида ўйнаган ягона футболчи;
Жанубий Америка терма жамоалари тарихида энг кўп гол урган футболчи – 86 та;
Америка кубогида энг кўп – 17 та голли узатмани амалга оширган;
Битта Америка кубогида 5 та голли пас берган илк ўйинчи.

Испания футболидаги рекордлар

Ла Лига тарихидаги энг яхши тўпурар – 474 гол;
Ла Лига тарихидаги энг яхши ассистент – 192 голли узатма;
Ла Лига тўпурари совринини энг кўп қўлга киритган футболчи – 8 марта;
Испания Суперкубоги тарихидаги энг яхши тўпурар – 14 гол;
Ла Лига бир мавсумида энг кўп гол урган футболчи – 50 та;
Ла Лигада бир мавсумида энг кўп голли узатма амалга оширган ўйинчи – 21 та;
Ла Лигада энг кўп хет-трик амалга оширган футболчи – 36 та;
Чет эллик футболчининг Ла Лигада энг кўп ўйин ўтказиши бўйича рекорд – 520 та;
Ла Лигада 450 та гол урган биринчи футболчи;
Ла Лигада 150 голли узатмага эришган биринчи футболчи;
Қирол кубоги финалида энг кўп ўйин ўтказган – 10 та;
Ла Лигадаги энг кўп ғалаба – 383 та;
Ла Лигада жарима зарбаларидан урилган энг кўп гол – 39 та.

Аргентина терма жамоаси таркибидаги рекордлар

Терма жамоа таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчи – 162 та;
Жамоа тўпурари – 86 та гол;
Аргентина таркибида бир йил ичида урилган энг кўп гол – 12 та (Габриэль Батистута билан бир хил);
Жанубий Американинг барча жамоаларига гол урган ягона футболчи;
Аргентина тарихидаги энг ёш сардор – 22 ёш 363 кун;
Терма жамоа тарихидаги энг яхши ассистент – 51 голли узатма.

«Барселона» таркибидаги рекордлар

Классико тарихидаги энг яхши тўпурар – 27 гол;
Классиколардаги энг кўп голли узатма – 14 та;
«Эль-Классико»да ўйин ўтказиш бўйича рекорд – 45 та;
Клуб тарихидаги энг яхши тўпурар – 672 гол;
Еврокубокларда клубнинг энг яхши тўпурари – 123 гол;
Барча мусобақалардаги энг кўп хет-трик – 48 та;
«Барселона» билан энг кўп ғалаба қозонган – 542 марта;
Расмий ўйинларда энг кўп ўйин ўтказган футболчи – 778 та;
Бир клуб учун энг кўп голли узатма рекорди – 268 та;

Қайд этиш мумкин, Лионель Месси карьераси давомида клуб ва терма жамоа сафида Жаҳон чемпионатидан ташқари қолган барча мусобақаларда зафар қучган ва, ҳатто, 2008 йилги Олимпия ўйинларида олтин медалга эга чиққан.

Киритилди: 09.06.2022 18:00. Ўқилди: 2965 марта. Фикрлар: 37 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Альмерия
0-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.