Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Винисиус — энг зўри. Гави ҳам ундан қолишмаяпти: нархи фантастик даражада кўтарилган футболчилар

Винисиус энди аниқ юлдуз! Холанд бу рўйхатга ҳам кирмади.

Европада 2021/2022 йилги футбол мавсуми ҳамма учун ҳар хил кечди: кимдир фаолиятидаги энг яхши ўйинини кўрсатди, кимдир эса муваффақиятсизликка учради. Мавсум якунлангандан кейин эса трансфермаркт портали футболчиларнинг янги нархларини маълум қилди. Шу сабаб, бугун биз нархида ўсиш кузатилган футболчилар ҳақида бироз маълумот беришга қарор қилдик.  

"Реал" ва "Барса"нинг ёш футболчиларида катта ўсиш кузатилди

Энг қиммат футболчиларнинг рўйхатининг юқорисидан Испаниянинг асосий гигант клубларининг ёш юлдузлари жой олди. Келинг, Винисиус Жуниордан бошлайлик. Бир йил олдин, бразилиялик вингер 40 миллион еврога баҳоланган эди. Ўшандан бери Вини Карим Бензема билан ажойиб тандем ҳосил қилиб, “қотил” ҳужумчилар жуфтлигига айланди. Ла Лигада 17+9 ва Чемпионлар Лигасида 4+6 — бу футболчининг статистикаси. У ҳар икки мусобақада ҳам "Реал Мадрид" билан кубокни қўлга киритди. Шунингдек, Винисиус "Ливерпуль"га қарши ЕЧЛ финали доирасидаги ўйинда ягона гол муаллифига айланди. Янгиланган нархларда 21 ёшли футболчи 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Барселона” футболчиси Гави ҳам 60 миллион еврога қимматлашди ва бу умуман ҳайратланарли ҳолат. 17 ёшли ярим ҳимоячи "кўк-анорранглилар" таркибига ўтган мавсумда қўшилган ва топ даражадаги футболчи эканлигини исботлаган эди. Испан барча мусобақалар доирасида 47 та ўйин ўтказиб, иккита гол ва бешта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Бир йил олдин сиз бу бола ҳақида ҳеч нарса билмас эдингиз, ҳозир эса у Лео Мессидан ҳам қимматроқ.

Яна кимларнинг нархида кўтарилиш бўлди? Кучли 10таликдан нархи 4,5 минг фоизга ошган футболчи бор

Душан Влахович мавсумнинг биринчи ярмида юлдузга айланди. Шундан кейин 80 миллион евро эвазига "Ювентус"га ўтди. Ҳозирда сербиялик тўпурар 85 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳужумчи Рафаэль Леау “Милан” тўпурари бўлди ва унинг нархи 70 миллион еврога кўтарилди. "Монако" ярим ҳимоячисида ҳам даҳшатли ўсиш бор. Орельен Тчуаменининг бозор қиймати бир йил аввал 30 миллион евро бўлган, ҳозир эса икки баравар қиммат. Сўнгги маълумотларга кўра, француз клуби футболчиси "Реал"га 100 миллион евродан кўпроқ сумма эвазига кўчиб ўтади. 

Яна бир француз клуби "Реймс" ҳужумчиси Уго Экитикеда ҳам ажойиб рақамларни кўриш мумкин. Лига 1нинг сўнгги мавсумида бу йигит 10 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйишни уддалади. Натижада, ўтган йили 600 минг еврога баҳоланган футболчининг нархи ҳозирда 28 миллион еврони ташкил қилади. Унинг нархи 4,5 минг фоизга кўтарилди - шунчаки даҳшатли рақамлар!

Нархида даҳшатли даражада қимматлашган 20 нафар футболчисининг тўлиқ рўйхати:

Эрлинг Холанд бу рўйхатга кирмади. Сабаби, у сўнгги ойларда 20 миллион евро қимматлашди ва норвегияликнинг ҳозирги нархи 150 миллион еврони ташкил қилади.

  1. Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”) – € 100 млн (60 миллион еврога қимматлашган)
  2. Гави (“Барселона”) — € 60 млн (+ € 60 млн)
  3. Душан Влахович (“Ювентус”) — € 85 млн (+ € 45 млн)
  4. Рафаэль Леау (“Милан”) — € 70 млн (+ € 45 млн)
  5. Дарвин Нуньес (“Бенфика”) — € 55 млн (+ € 35 млн)
  6. Арно Данжума (“Вильярреал”) — € 50 млн (+ € 35 млн)
  7. Орельен Тчуамени (“Монако”) — € 60 млн (+ € 30 млн)
  8. Матеус Нунес (“Спортинг”) — € 35 млн (+ € 30 млн)
  9. Уго Экитике (“Реймс”) — € 28 млн (+ € 27,4 млн)
  10. Луис Диас (“Ливерпуль”) — € 45 млн (+ € 27 млн)
  11. Флориан Вирц (“Байер”) — € 70 млн (+ € 25 млн)
  12. Родриго (“Реал”) — € 60 млн (+ € 25 млн)
  13. Рональд Араухо (“Барселона”) — € 50 млн (+ € 25 млн)
  14. Йереми Пино (“Вильярреал”) — € 40 млн (+ € 25 млн)
  15. Карим Адейеми (“Зальцбург”) — € 35 млн (+ € 25 млн)
  16. Бремер (“Торино”) — € 35 млн (+ € 25 млн)
  17. Валентино Ливраменто (“Саутгемптон”) — € 25 млн (+ € 25 млн)
  18. Сандро Тонали (“Милан”) — € 50 млн (+ € 23 млн)
  19. Витинья (“Порту”) — € 30 млн (+ € 23 млн)
  20. Кристофер Нкунку (“РБ Лейпциг”) — € 65 млн (+ € 22 млн)

 

Киритилди: 10.06.2022 00:27. Ўқилди: 5501 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
21:30
Жирона
4-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

14.05.2024. Ла-лига. 35-тур.
00:00
Барселона
-:-
Реал Сосьедад

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.