Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Барселона"нинг афсонавий сардорлари

Бундан бир неча кун олдин "Ливерпуль" клубининг афсонавий сардорлари ҳақида мақола чиққан эди. Эндиги навбат, дунё футболидаги энг буюк икки клубнинг бирига. "Барселона"нинг афсонавий сардорлари ҳам эслашг арзигуликдир. 

Бу мақолада масалан, Хави ва Андрес Иньеста каби жамоа афсоналари йўқ(сабабини қуйида айтаман). Худди шу сабабга кўра, мен бу ерга "Реал"дан кўчиб ўтган "Барселона" сардори Луис Энрикени ҳам киритмадим.

Сеcар Родригес
Клубдаги йиллар: 1939-1955.
Сардор сифатида: 1946-1955.

Ҳужумчи Сеcар Родригес "Барселона"да 14 мавсум ўйнаган (фаолиятининг бошида у ижара асосида бошқа жамоаларда ҳам ўйнаган, клубда ўтказган йиллардаги фарқ шундан келиб чиққан), 356 ўйин ўтказган, 232 гол урган (бу кўрсаткич бўйича фақат Лионель Месси ундан ўзиб кетган).

Урушдан кейинги йилларда, Родригес сардорлиги даврида "Барселона" тўртта чемпионат ва учта мамлакат кубогини қўлга киритди. Бу буюк клуб тарихидаги илк “олтин” давр эди.

Йохан Кройфф
Жамоадаги йиллар: 1973-1978.
Сардор сифатида: 1974-1978.

Кейинги бундай давр бир йилдан сўнг сардорлик боғичини тақиб олган буюк Йохан Кройффнинг келиши билан боғлиқ. Ўшанда атиги битта лига чемпионлиги қўлга киритилган бўлса-да, 14 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилди ва ўша мавсумдаги (1973-1974) Эл Класикода "Барса" "Реал"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Хосеп Гвардиола
Жамоадаги йиллар: 1990-2001.
Сардор сифатида: 1997-2001.

Хосеп Гвардиола сардорлиги каталонияликлар тарихидаги энг муваффақиятли даврга тўғри келмади (фақат иккита чемпионлик). Аммо у клуб тарбияланувчиси ва Кройфф-мураббийнинг "Барселона" даврининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ва футболчилик фаолияти якунида Пеп ўзининг буюк устозидан ўзиб кетди ва "Барселона" тарихидаги энг муваффақиятли мураббийга айланди.

Карлес Пуйол
Жамоадаги йиллар: 1999-2014.
Сардор сифатида: 2004-2014.

Карлес Пуйол бутун фаолиятини бир клубда ўтказди. 15 мавсум, 593 учрашув, 18 гол ва 21 клуб соврини. Ва уларнинг барчаси сардорлик даврида қўлга киритилган.

Ундан сардорлиги Хави Эрнандесга, кейин эса Андрес Иньестага ўтди, улар фақат сардорлик муддати қисқалиги учун рейтингимга киритилмади.

Лионель Месси
Жамоадаги йиллар: 2003 йилдан - 2021 йилгача.
Капитан сифатида: 2018 йилдан - 2021.

Бу рўйхатга Мессини киритмасдан бўлмайди. Футболчи барча турдаги клуб рекордларини (нафақат) янгилади (шу жумладан, ўйинлар сони ва урилган голлар сони) ва юқорида айтиб ўтилган футболчилар кетганидан сўнг, у бир ўзи етакчи ролини ўз зиммасига олди.

Аргентиналик футболчининг фаолияти қандай якун топмасин, у Каталония клуби тарихидаги энг буюк футболчи бўлиб қолади.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Киритилди: 10.06.2022 22:33. Ўқилди: 5612 марта. Фикрлар: 14 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Ньюкасл
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.