Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Месси барча даврларнинг энг яхши футболчиси ёҳуд буюкликнинг 5 исботи

Лионель Месси футбол оламида ютиш мумкин бўлган деярли барча совринни қўлга киритди (Жаҳон чемпионлигидан ташқари) ва ҳеч бир ўйинчи эришмаган чўққиларни забт этди. Ўтган йил ёзда Месси ўзининг болаликдаги уйи “Барселона”ни тарк этганидан сўнг, 2021-2022 йилги мавсум “Пари Сен-Жермен”да бироз муваффаққиятсиз ўтди, аммо мухлислар у кейинги мавсумда ўзининг энг яхши формасига қайтишига умид қилишмоқда.

Фаолияти давомида Месси жуда кўп ҳаяжонли лаҳзаларни бошдан кечирдики, уларни санаб ўтиш учун бир кундан кўпроқ вақт кетади, лекин биз фақат бештасини танлаб олдик.

5. 2021 йилда Аргентинани Америка кубоги ғолиблиги томон бошлаб борди

Жанубий Американинг футбол етакчиларидан бири бўлишига қарамай, Аргентина охирги марта Америка кубогини 1993 йилда ўтган мусобақада қўлга киритган эди.

Кўплаб хейтерлар Мессининг халқаро майдондаги совринлари йўқлиги сабаб уни GOAT (барча даврларнинг энг зўр футболчиси) мақомини ололмаслигига сабаб қилиб кўрсатишди. Аммо ўтган йилги Америка кубогида Месси бу масалани ҳал қилди.

У турнирнинг олтита учрашувида тўртта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. 35 ёшли футболчи турнирнинг энг яхши тўпурари ва ассистентига айланди. Шунингдек, Месси турнирнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Бу “албиселесте” кубок музейидаги қурғоқчилигининг муносиб якуни ва Мессининг фаолиятидаги яна бир ажойиб саҳифа бўлди.

4. 2011 йилги Чемпионлар лигаси финали (“Манчестер Юнайтед”га қарши)

Сер Алекс Фергюсон 2007 йилдан 2011 йилгача "Манчестер Юнайтед"ни уч марта Чемпионлар лигаси финалига олиб чиққан. Бироқ, “қизил иблислар” шу давр мобайнида фақат бир марта ғалаба қозонишган – 2007/08 йилги мавсумда, финалда “Челси пенальтилар сериясида мағлуб этилган эди.

“МЮ” 2008/09 ва 2010/11 йилги Чемпионлар лигаси финалида “Барселона”га ютқазишган. 2011 йил “Уэмбли”да ўтган финалда манкунианликларда ғалаба қозониш учун шунчаки имконият йўқ эди, чунки Месси спорт формасининг энг юқори чўққисида эди ва уни қандай тўхтатиб бўлмасди.

3. “Реал Мадрид”га қарши кўтарилган либос

Месси-Роналду ва “Реал Мадрид”-“Барселона” рақобати 2016/17 йилги мавсумда ўзининг энг юқори чўққисига кўтарилган. 24 апрель куни “Сантяго Бернабеу”да бўлиб ўтган “Эль-класико”да Месси қўшиб берилган вақтда гол уриб, “Барселона”га 3:2 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Айтганча, бу Мессининг ўйиндаги иккинчи каталонияликлар сафидаги 500-голи бўлди.

Ўша пайтга келиб Месси “Реал Мадрид” мухлисларини қандай хафа қилишни яхши биларди. У футболкасини ечди ва “Реал” мухлисларига ўз исмини кўрсатди. Бу Мессининг “душман” ҳудудида ўз устунлигини кўрсатиш усули эди ва бу ҳолат абадий “Эль-класико” тарихидаги энг ёрқин дақиқалардан бири бўлиб қолади.

2. Месси 2012 йилда 91 та гол урган.

2012 йилга келиб Месси тўхтатиб бўлмас ҳолга келди. Ўша йили у ўзининг тўпурарлик қобилияти билан тарихга кирди – аргентиналик футболчи клуб ва терма жамоа сафида 91 та гол урди.

Мессининг ўша мавсумдаги рақамларини тушуниб бўлмайди – у Ла Лиганинг 38 ўйинида 59 та гол урди (2011/12 йилги мавсумнинг иккинчи, 2012/13 йилги мавсумнинг биринчи давраси) ва Чемпионлар Лигасининг 12 ўйинида яна 13 та гол киритди. У 1972 йилда ўрнатилган Герд Мюллернинг 85 голдан иборат узоқ йиллик рекордини янгилаган эди.

Унинг энг яқин таъқибчиси ва азалий рақиби Криштиану Роналду ўзининг энг яхши тўпурарлик йилида (2013) бор-йўғи 69 та гол ура олди.

1. Еттинчи бор “Олтин тўп”ни қўлга киритди

Лионель Месси 2021 йилда рекорд миқдорда – еттинчи марта “Олтин тўп”ни қўлга киритди. 2020/21 йилги мавсумда у барча мусобақаларда 47 ўйинда майдонга тушиб, 38 гол урди ва 14 голга ассистентлик қилди.

Аммо унинг энг катта ютуғи Аргентина билан 2021 йилги Америка кубогидаги ғалаба бўлди.

Мессининг энг яқин таъқибчиси Роналду бешта “Олтин тўп”га эга. Тўғри, Месси сўнгги марта ушбу совринни қўлга киритганда аксарият мухлислар эътироз билдирди. Чунки бир йил аввал маросим бекор қилиниб, ўша йили супер ўйин кшрсатган Роберт Левандовски мукофотдан маҳрум этилган, буни эса Леонинг ўзи ҳам айтиб ўтган эди. Бироқ бир нарсани тан олиш керак, бугун 35 ёшни қарши олган футболчи дунё футболи ривожини юксак поғоналарга кўтарди. Бу фиклар соҳилнинг нариги томонида турган мухлислар учун ёқмаслиги аниқ. Лекин Мессининг футбол учун исботлаши керак бўлган нарсаси қолмади. Худди Роналду каби.

Киритилди: 24.06.2022 20:48. Ўқилди: 6990 марта. Фикрлар: 61 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Ньюкасл
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.