Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Пул ёки орзулар. Хави ва Гави ҳақида

Хави Симонс бу исм-шарифга эга футболчини бундан 5-10 йилча илгари “Барселона” мухлислари жуда яхши таниб олишган. 2003 йилда туғилган футболчи учун бу жуда ҳам эрта. Умуман олганда, бунинг 2 хил таъсири бор. Бири футболчига машхурлик ва келажакда ўзига бўлган ишончни олиб келиш бўлса, иккинчиси бизнинг кўплаб иқтидорлар азият чекадиган юлдузлик касали. Хавида эса жуфт рақам остида айтган ҳолатни кўряпмиз.

Қизиқ жиҳати унинг 6-7 ёшлигидаги сояси шу даражада улкан эдики, ҳеч ким Ла Масиядаги Гави ва Фати сингари кўплаб иқтидорларни пайқамаган. Симонс ҳаммани ишонтира олганди. Ўз ўйини билан “блаугранас” келажаги бўлишига ишонтирганди. Унинг ўйинидан маст бўлган мутахассислар, ундан салгина камтаринроқ дея ҳисобланган Гавига эътибор ҳам бермаган. Гави ва Хави улар аслида ўхшаш футболчилар позицияси деярли бир хил, унинг устига тенгдошлар. Бир қараганда ўхшамаса ҳам, чуқур ёндашганда ўйини ҳам ўхшаш бўлган. Ўша даврда Ла Масияда ҳам унчалик фарқ қилмаган. Аммо уларнинг ҳаёт йўли бошқа-бошқа бўлди. Бири орзуларни ҳамма нарсадан устун қўйган бўлса, яна бири учун 16 ёшида каттагина пул топиш орзулардан устун бўлди. Нима учун бундай деганимга қуйида тўхталиб ўтаман.

Хави Симонс

Симонсни танимаганлар учун голландга битта таъриф етарли: “Ҳали катта жамоага қўшилишидан анча олдин дунёдаги энг иқтидорли футболчи Симонс эди”.  Кўпчилик бу фикрга қўшилса керак. Чунки Симонс ҳали 10 ёшга кирмасидан машҳур бўлиб улгурганди. Унинг ташқи кўриниши ҳам бир деганда мутахассисларнинг ёдида қолган. Ҳамма уни Рууд Гуллитга ўхшатар эди. Хави Симонс футболчи оиласида туғилган ва унинг илк мураббийи, ўзининг отаси Режильо Симонс бўлган. Ўғлининг иқтидорини сезган Режильо уни “Барселона” академиясига олиб борган. Ўша пайтда Симонс 7 ёшда эди. Хавидаги универсаллик ҳаммани ҳайратда қолдирган. Нидерландиялик ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бирдек ажойиб иқтидорини намойиш этган. 2016-2017 йилда у “Барселона” U-14 жамоаси сардори бўлган ва шу даврдан бошлаб ҳамма уни ярим ҳимоячи сифатида таний бошлаган. Хави шу қадар иқтидорли эди-ки, ярим ҳимоячи ҳолига 25 ўйинда 164 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ўша барча ўйинларда жамоаси ғалаба қозонган ва ўйинларнинг ҳаммасида Симонс энг яхши футболчи деб топилган.

Бундай машхурлик уни жуда эрта улғайтирди. Ўша мавсумдан сўнг, Симонс Мино Райола билан келишиб олган ва италиялик футбол агенти энди Хави билан ҳам ишлаши керак эди. 2019 йилда Хави Симонс ўз орзулари ва “Барселона”ни ташлаб “ПСЖ” билан шартнома имзолаган. Париж клуби Хавига йилига 1 миллион евро беришини ва уч йиллик шартнома имзолашини айтган. Албатта бу келишув анча олдин ҳал бўлган ва Қатар шайхлари бу учун ҳам Хави Симонсга сир сақланган миқдорда пул беришган.

 Якунига етган мавсумда Симонс “ПСЖ” таркибида 9 та ўйинда майдонга тушган ва бор-йўғи бир марта голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, нидерландиялик УЕФА ёшлар лигасида 7 ўйин ўтказиб, 4 гол ва 6 голли узатмага муаллифлик қилган.

Эрта юлдуз бўлиб қолишнинг шуниси ёмон.

Пабло Гави

“Барселона” тарихдан маълумки, клубда машхур бўлган, жамоа ўйинини шакллантирган рамзий ярим ҳимоячиларнинг уйи бўлган. Жамоага мос ярим ҳимоячилар чуқур позицион тушунчаси, диққатни торта оладиган теҳникаси ва яратувчилик қобиляти билан ажралиб туришган. Гавининг келажагини ҳамма шу йўсинда таҳмин қилишмоқда. Унда яна бир ажралиб турадиган жиҳат бор, бу қизиққонлик  ва харизма. Сўнгги йилларда “Барселона”га етишмаётган жиҳат ҳам шудир балким.

Гави ҳақида биринчи марта эшитиб, унинг чиройли ҳаракатлари ҳақидаги видео(haylayts)ни излаганимга 1 йилдан ошди. Ўша пайтда Пеп Гвардиоланинг шахсан ўзи Паблога қизиқиш билдирган ва уни “Манчестер Сити” сафида кўришни истагани ҳақида хабарлар чиққан эди. Эгаси осиёлик бўлган яна бир клуб, иқтидорли йигитчани “йўлдан урмоқчи” бўлган ва унга катта пул таклиф қилган. Аммо Гави “Барселона”ни пулга алмаштиришни истамаган.

  Гавининг ўзи Андалусияда туғилган ва “Ла Льяра Баломби” жамоаси академиясида илк футбол сирларини ўрганган. Кейинчалик у “Бетис”га кўчиб ўтган ва жамоанинг ёшлари учун 95та гол уриб берган. Шундай қилиб, 2015 йилда 11 ёшли Пабло Гави “Барселона” академиясига келиб қолган. 2020 йилга келиб 16 ёшли вундеркинд “Барселона Б” таркибида пайдо бўлган. 2021 йилга келиб Гавини футбол олами таниди. Кўпчилик футбол билимдонлари футболчининг ҳаракатлари Хави ва Иньестага ўхшаши ҳақида кўп гапирди.

 Гавининг Хави Симонсдан яна бир устун томони, у асосий терма жамоада ҳам майдонга тушишга улгурган. Пабло Луис Энрике қўл остида 2021 йил дебьют қилган ва ҳозирги кунгача 10 та ўйинда майдонга тушган. Шунингдек Гави Испания термаси сафида гол урган энг ёш футболчи ҳамдир. Испаниялик вундеркинд “Барселона” сафида якунига етган мавсумда 47 учрашувда майдонга тушган ва 2 гол ҳамда 6та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Йуқорида Гавини қизиққон футболчи дедик, унинг статистикаси буни яққол кўрсатиб турипти: 47 ўйинда 15та сариқ ва 1та қизил карточка. Ха Пабло бу борада ҳали кўп ишлаши керак.

Шунчаки солиштирув натижасида Гавининг поезди олдинга Хави Симонсники ортга кетганлиги бир қарашда сезилади. Хави Симонс эндиги мавсумни ўзи туғилган юрт Нидерландияда у́тказади. "ПСВ" футболчи билан шартнома имзолаган. Бундай иқтидорнинг футбол оламида йўқолиб кетиши албатта, мухлислар учун ёмон. Гави эса ўз устида ишлаши ва келажакнинг Хави ёки Иньестаси бўлиши керак. Негаки, ўша Хави ундан буни талаб қилмоқда ва Европадаги сўнгги мураббийи Луис Энрике билан биргаликда унга жиддий ишонч билдирмоқда.  Cимонс эрта юлдуз бўлган. Унинг 14 ёшидаги нарҳи ҳозиргисидан анча баланд бўлса керак. Айни дамда у 4 миллион еврога баҳоланмоқда. Гавида эса бу сонлар анча катта 60 миллион евро.

Миржалол Пардабоев мақоласи. 

Киритилди: 30.06.2022 13:34. Ўқилди: 5829 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.