Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мурод Ризаев «эл-класико» олдидан ўз фикрлари билан ўртоклашди

«Эл-класико» яқин дўстлар! Гарчи баҳс Америка диёрида бўлиб ўтса-да, гарчи ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлса-да, гарчи янгилар ушбу ўйинда синовдан ўтказилса-да, гарчи ўйин вақти қаердадир 8.00 га тўғри келса-да, бу барибир «эл-класико». Дунё иккига бўлинаверади.

Маълумотларга қарайдиган бўлсам, бу расмий юбилей 250-«эл-класико» бўларкан. Ҳозиргача 249 ўйинда роппа-роса 100та ғалаба "Реал"да, 97та ғалаба "Барселона"да. 52та учрашув дуранг натижа билан якунланган. Эсингизда бўлса, 100-ғалабани "Реал" жамоаси Испания суперкубоги ярим финалида қўлга киритган эди. Асосий вақтда — 2:2. Экстра таймда Вальверденинг голи "ыаймаыранглилар"га ғалаба келтирган эди — 3:2.

Лекин охирги «класико»да "Реал" ўз уйида Бенземасиз 0:4 ҳисобида ютқазган бўлса-да, кейинчалик бутун дунёни яна хайрон қолдира олди. Ла Лига, Кубок, Суперкубок, ЕЧЛ хуллас турли хил мусобақаларда бўлиб ўтган қарама-қаршиликдаги ўзаро ўйинларда "Мадрид"да устунлик бор. Фақатгина ўртоқлик ўйинлардаги «эл-класико»ларда "Барса" анча олдинда. 32та ўйин 18та ғалаба ва 10та дуранг. Демак, "Реал" 4 та ўйинда ғалаба қозонган.

Бу сафарги тўқнашув ҳам ўртоқлик мақомига эга. Иккала гранд жамоада ҳам жиддий ўзгаришлар бўлди. Бирига Роберт Левандовски, Андреас Кристенсен, Франк Кессье ва Рафинья қўшилган бўлса, яна бирига Антонио Рюдигер ва Орельен Тчуамени қўшилди. Бу ўйинга мураббийлар барибир янгиларни туширишса керак. Шу боис учрашув ўртоқлик мақомига эга бўлса-да жанг "қурбон"сиз бўлмаслиги аниқ. Чунки Роберт вақт ўтаётганлигини ҳис қиляпти. Янги жамоада ҳам гол ура олишини исботлаши керак. Адама Траоре кетгандан кейин Усмоннинг ҳам иши юришиб қолса ажаб эмас. Фати ҳам катта бола бўлиб қолди. Педри ҳам мушакларини анча яхшилаб олган. Бензема ҳам "Олтин тўп"ини олишдан олдин гол уриб туриши керак. "Виннипух" билан Родриго бу мавсум янада фаол бўлишга ҳаракат қилишади.

Ҳа айтмоқчи, Азар уйғоняпти-ку... Ҳар ҳолда унинг ўзи катта ваъдалар беряпти. Машғулотларда ҳам анча фаол. Ўйин натижасини тахмин қилиш жудаям қийин. Мураббийларнинг бу ўйинга қандай ёндошишларига ва қарашларига кўп нарса боғлиқ. Хави Лас-Вегасга бормаган-ку, дейсизми? У ўша турган жойдан ҳам жамоасини бошқараверади. Ким билади, балки футболчиларда босим камроқ бўлар.

Хуллас, бу сафар ҳам ажойиб «класико» бўлади, деб умид қиламан. Фақат ишқибозлардан каттагина илтимос... Қайси бири ютса ҳам бир-бирингизга сўкиниб, оғизни ҳаром қилманглар. Бир-бирингизни ҳақорат қилманглар. Аксинча, тан бериб табриклашни ўрганинглар. Мана бу марднинг иши бўлади. Иккаласи ҳам буюк клублар. Шуни ўзи етарли бўлиши керак. Иккаласига ҳам омад.

Учрашув 24-июль куни Невада штати, Лас-Вегас шаҳридаги "Venue Allegiant stadium"да Тошкент вақти билан эрталабки соат 8.00 да бошланади.

Мурод Ризаев

Киритилди: 20.07.2022 11:02. Ўқилди: 9110 марта. Фикрлар: 15 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Ньюкасл
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.