Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Барселона" собиқ футболчиси: "Месси албатта қайтади"

"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жерар Лопес "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессининг Каталония клубига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Хави Лионель Мессини қайтаришни хоҳлаётганини эшитдингизми?

- Менимча, Лео кетиши биланоқ, “Барселона”дагиларнинг барчаси уни қандай қилиб тезроқ қайтариб олиш ҳақида ўйлашди. Месси "Барселона"нинг ҳақиқий рамзи, тарих одами. Хави уни қайтаришни хоҳлаётгани мен учун ажабланарли эмас. Бу муҳим воқеа бўлиши мумкин.

- Бу қанчалик ҳақиқат?

- Буни ҳукм қилиш мен учун қийин. Жоан Лапорта ҳам бу қайтишни жуда хоҳлайди, аммо клубдаги молиявий аҳвол осон эмас ва "ПСЖ" Мессини шундоқ текинга қўйиб юбормайди. Бир йилдан сўнг, Лео эркин агентга айланганда "Барселона"га қайтишига ишонаман.

- Футбол нуқтаи назаридан, бундай трансфер ёрдам берадими?

- Бу ҳатто муҳокама қилинмайди! Месси ҳар қандай жамоага фойдали бўладиган ажойиб ўйинчи. У билан ҳар қандай клуб усиз умуман бошқача кўринади. У қандайдир тарзда "Барселона" ривожланишига халақит бериши мумкин деб ўйламаслигингиз керак. Лео шу қадар даҳоки, у илгари ўйнаганидан бошқача ўйнай олади. У марказга яқинроқ ҳаракат қилади, ҳужумларни ташкил қилади, голларга ассистентлик қилади. У узоқ вақтдан бери ўзини Иньеста ёки Хави каби футболчи сифатида фаолиятини якунлашига яқинроқ кўраётганини айтиб келади ва шундай бўлади», - деди Лопес.

Олдинроқ "Барселона" бош мураббийи Хави Мессининг қайтиши ҳозирча имконсиз эканини айтган, аммо келажакда бу содир бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмаганди.

Эслатиб ўтамиз, Месси ўтган йилнинг август ойида испан клубидан "ПСЖ"га ўтган эди. 35 ёшли аргентиналик футболчи ўтган мавсумда Парижликлар сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.

Мессининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси келаси ёзгача амал қилади. Transfermarkt портали Аргентина терма жамоаси футболчисининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 26.07.2022 17:51. Ўқилди: 3986 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Ньюкасл
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.