Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кунде "Барселона"ни танлаганининг 5 сабаби

 Кунде ҳали расман бошқа жамоага ўтмаган бўлса-да, "Барселога" "Челси"нинг бурни остидан кўплаб ўйинчиларни ўзига олиб қўймоқда, деган ҳазиллар аллақачон тармоқда айланиб улгурган. Лекин ҳар бир ҳазилда ҳақиқат бор ва энди бу жамоага келиш учун етарли сабаблар бор. Келинг, “Севилья” ҳимоячиси мисолида бу ҳолатни кўриб чиқайлик.

1-сабаб: Жамоа таркиби

Агар бир йил олдин Барса инқирозга учраган бўлса, Месси кетиб, ёш футболчилардан бошқа нажот кўринмаган, схема йўқ, лекин ҳозир бунинг акси. Ақлли трансфер сиёсати туфайли жамоа умидли ёш футболчиларни ҳам, деярли ҳар бир чизиқда тажрибали топ-футболчиларни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқда. Дарҳақиқат, “Барса”нинг деярли иккита тенг кучли таркиби бор. Ҳужумда Левандовски, Дембеле, Обамеянг, Рафинья, ярим ҳимояда - Кессиэ, Педри Гави ва Бускетс. Ҳимояда Кристенсен, Араухо, Пике ва Кунде.

"Челси" билан солиштирганда, улар ҳозир яхшироқ кўринишда. Аристократлар Стерлингни сотиб олди, лекин ҳужумчи муаммосини ҳалигача ҳал қилмади. Ярим ҳимояда ўша "Сити" ёки "Ливерпул"дагидек юқори даражадаги футболчилар кам. "Челси" ёзда кимнидир сотиб оладими ёки йўқми номаълум. Шу боис, бу ҳолат муаммолар юзага келган тақдирда инглизларни омадсиз мавсум ўтказишидан дарак беради.

2-сабаб: Мураббий ва жамоа лойиҳаси

Шу ўринда шуни айтиш керакки, Тухель Хавидан кучсиз эмас, аксинча, лекин “Челси” ўз хўжайинини ўзгартирди, баъзи футболчилар кетди, ҳозир нима бўлишини айтиш қийин, бу очиқдан-очиқ пул инекцияси бўладими?! Йиллар давомида "Барселона" гўёки ўз услуби ва етакчилигини йўқотиб бормоқда, жанговар жамоани ривожлантириш ва янги услуб яратишга Хави тайёр. Қолаверса, Хави ўз ўйинини, футболга қарашини, ҳамманинг майдондаги ўрнини аниқ тушунтиради. Энди биз Гвардиола давридагидек устунликни кўришимиз мумкин, шунинг учун лойиҳа шубҳасиз истиқболли.

3-сабаб: Кубоклар учун кураш.

Агар шу жиҳат ҳақида гапирадиган бўлсак, Ла Лига икки жамоадан иборат лига. Фақат баъзида Атлетик(о) курашга қўшилади. Аммо умуман олганда, Чемпионлар лигасидан ташқари, “Реал” ва“Барса” ҳар доим барча ички совринларга даъвогарлик қилади. Англияда рақобат анча катта. Ўтган мавсумда "Челси" иккита финалда мағлуб бўлган бўлса-да, бир мавсумда камдан-кам ҳолларда бир мартадан ортиқ соврин ютади. Шундай экан, бу ерда “Барселона”нинг ҳам устунлиги бор.

4-сабаб: Мослашиш

Кунде Испанияда ўйнашга ўрганиб қолган. У ҳар доим ҳам шиддатли бўлмаган лигада ўйнайди. “Барса”га мослашиш осонроқ. Лекин мамлакатни ўзгартириш, янги тил ўрганиш ва ҳоказолар исталган футболчига қийинчилик туғдиради.

5-сабаб: ОАВ

Агар сиз заҳира футболчиси бўлсангиз, аммо "Барса" ёки "Реал Мадрид"га тегишли бўлсангиз, сизда доимо реклама шартномалари, эътибор, ижтимоий тармоқларда машҳурлик бўлади. Англияда бундай бўлмаслиги мумкин, туманли альбионда ОАВ етакчилиги Манчестер томонидан қўлга киритилган. Ўйинчининг бренди уларга мухим эмас.

Шундай қилиб, Кунденинг “Барселона”га келиши ҳозирги вазият шароитида унчалик ажабланарли эмас. Муаммо шундаки, “Севилья” ҳалигача футболчи борасидаги расмий хабарни тасдиқламаган.

Киритилди: 27.07.2022 23:47. Ўқилди: 4756 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Альмерия
0-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.