Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Челси" Алонсони "Барселона"га қўйиб юборади, агар 50 миллион фунтли харидни амалга ошира олса

"Челси" "Брайтон"нинг чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелльяни 50 миллион фунтга сотиб олишга яқин турибди.

Томас Тухелга футболчининг ўйинлари ёқади. Тухель Бен Чилуэллга чап қанотда кучли рақиб бўлишини хоҳлайди. Қолаверса, потенциал янги футболчидан чап марказий ҳимоячи сифатида фойдаланиш мумкин, деб ёзади The Guardian.

"Челси" Кукурелльяни "Хетафе"да ўйнаганидан бери диққат билан кузатиб келмоқда. Ҳозир клуб музокаралар муваффақиятли якунланишига умид қилмоқда. Кукуреллья ўзи ривожланиб, совринлар учун кураша оладиган жамоада ўйнашни хоҳлайди.

"Брайтон" ҳимоянинг марказида ҳам, чап қанотида ҳам ўйнай оладиган испаниялик 19 ёшли Леви Колуиллни шартномага киритишни сўраши мумкин. У ўтган мавсумда "Хаддерсфилд"да ижара асосида ўйнади.

Агар "Челси" ва "Брайтон"нинг Кукуреллья борасидаги музокаралар муваффақиятли якунланса, Лондон клуби Испанияга қайтмоқчи бўлган Маркос Алонсони "Барселона"га қўйиб юборади.

Сезар Аспиликуэтанинг келажаги "Челси" Андреас Кристенсен ва Антонио Рюдигер кетганидан кейин яна бир марказий ҳимоячи билан шартнома имзолашига боғлиқ. Бу ёзда Лондон клуби Калиду Кулибалини сотиб олди, аммо Жюль Кунде, Натан Акке ва Маттейс де Лигтлар учун курашда мағлуб бўлди.

"Челси" 21 ёшли ҳимоячи Уэсли Фофанага қизиқмоқда, бироқ "Лестер" 85 миллион фунт стерлингга таклиф қилишса, уни сотишга тайёр. Лондонликлар шунингдек, “Лейпциг” ҳимоячиси Йошко Гвардиол ва “Интер” вакили Дензел Дюмфриесларни ҳам нишонга олишган.

Киритилди: 02.08.2022 11:41. Ўқилди: 3886 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Ньюкасл
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.