Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Обамеянг «Челси»га ўтишидан «Барселона» қандай фойда кўради?

Хабарларга қараганда, ”Челси” Обамеянгга қизиқмоқда ва “Барселона” сотиб олмоқчи бўлаётган Аспиликуэта+Алонсо учун габонлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Обамеянг, АПЛ тажрибасига эга, яхши спорт формасида бўлиши керак – ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Ла Лигада 10 та гол уришга муваффақ бўлди. “Челси” Лукакуни қўйиб юборгач, табиийки, голеадор ҳужумчига эҳтиёж сезади – Батшуайи билан узоққа бориб бўлмас, тўғрими? Бундан ташқари, Обамеянг  ўз вақтида Томас Тухел билан “Боруссия”да ишлаганини ҳам эътиборга олиш керак. Ҳаммаси мос келяпти.

Лекин “Барселона”да Обамеянг билан ҳам боғлиқ  ғалати ҳолат бор. Тўғри, Френки Де Йонг даражасида бўлмаса ҳам, якун қандай ечим топади, қизиқ. Хуллас, клуб Обамеянг билан шартнома тузаётганда, биринчи мавсумда (яъни ўтган мавсумнинг иккинчи ярми) деярли маош тўламаслик, иккинчи мавсумда (2022/23) 18 миллион евро тўлашга келишилган. Яъни илк мавсумда ойлик тўламаслик ҳисобига кейинги йилга кўпроқ бериш кўзда тутилган. “Барселона” маошлар лимити бўйича муаммога учраганини ва Ферран Торресни заявка қилишда қийналганини эсласангиз керак.

Хўш, энди Обамеянг сотиладиган бўлса, футболчи рози бўладими? Ўйин амалиёти бўйича “Челси” яхшироқ, “Барселона”га Левандовски келди, Фати қайтди. Аммо ҳужумчи аввалги мавсум миннатдорчилиги учун сунъий ошган маошдан воз кечиб, “Челси”га қайта оладими? 18 миллион евро Обамеянгни АПЛнинг энг маоши катта футболчилардан бирига айлантиришини ҳисобга олсак, лондонликлар бундай пулни таклиф қилишлари қийин.

“Барселона” трансфер бозорида “ёряпти”. :)

Қаҳрамон Асланов

Киритилди: 04.08.2022 19:06. Ўқилди: 7829 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Ньюкасл
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.