Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гави "Барселона"да олтинчи рақамни олади. Бу унга босим бермайдими?

“Барселона” ва Испания футболи келажаги ҳисобланаётган Пабло Гави бугун 18 ёшга тўлди. Умуман олганда, у энди ҳақиқий профессионал шартномасини имзолаши мумкин. “Блаугранас” Гавинининг таваллуд кунига бағишлаб, 2 совға тайёрлаган дейишмоқда. Биринчиси Гави учун узоқ муддатли шартнома. Иккинчиси олтинчи рақамли либос. Гави бошланаётган мавсумда 6 рақами туширилган футболкада ўйнаши анчадан бери таҳмин қилинаётган эди. Гави яхши футболчи, иқтидорли ва келажаги порлоқ. Аммо кўп нарсани ўзгартирмайдиган либосдаги рақабнинг ҳам ўзига яраша босими бор.

 Ўтган йили Лео Месси “Барселона”ни тарк этгач, жамоа келажаги ва янги Мессиси дея қаралган Ансу Фатига 10-рақам берилди. Барча мухлислар эса, Фатидан аввалги 10 рақам кўрсатган ишни қилишини сўрашди. Табиийки, Мессидек ўйнаш ҳали Ансуга оғирлик қиларди. Шундай ҳам бўлди, Ўтган мавсум ёш ҳужумчи учун яхши бўлди десак муболаға бўлади. У асосан жароҳатни даволашга кўп вақт сарфлади. Майдонда ҳам кам пайдо бўлди, кўп ўйинларда ўша тиззасидаги оғриқ қайталаб қолаверди. Умуман жароҳат бу футболдаги реаллик, Ансу 31-рақамда ҳам шу-шу жароҳатида бўлиши мумкин эди. Аммо майдонда унга ортидаги рақам ҳам босим берганини пайқадик. Бир томонлама бу яхши. У мухлислар нимани кутаётганини ҳис қилади. Ўзини етакчидек тутишга ҳаракат ҳам қилди. 10 рақамининг босими бундан кам бўлиши мумкин эмас. Айниқса “Барселона”да.

Асосан футболчига босим берадиган, ёки етакчи сифатида ўзини ҳис қиладиган рақам ундан олдин клуб афсонасига тегишли бўлган бўлади. Яна бир ёрқин мисол, ҳозирда “Барселона” сафида бўлган Депай. Биласизми, Мемфис Депай бир вақтлар бўлажак Роналду сифатида кўрилган. Унда ҳам узоқ масофадан “пушка” йўллаш қобилияти бор эди. Депайни Роналдуга тенглаштиришларига Луи ван Гал ҳам сабабчи. У футболчини “МЮ”га олиб келган. Фергюсон давридан бери соврин ютмаган клубга эса, янги Роналду ҳақиқатдан ҳам зарур бўлган. Нидерландиялик мутахассис бу ролга ҳамюрти Депайни муносиб кўргн эди. Мемфис ўша пайтлар ҳақиқатдан ҳам анча иқтидорли ва келажаги порлоқ футболчи сифатида таасурот қолдирган эди. Фақат “Манчестер Юнайтед”нинг 7 рақамини олгач, ҳаммаси бошқача бўлди. Шундан сўнг, ҳатто бир неча йил Депайни ҳеч ким эсламади. Қачонки, у “Лион”да ҳали юқори савияси борлигини исботлаганда “Барселона” уни сотиб олди.

Умуман олганда, футболда бундай ҳолатлар жуда кўп учраган. Қайсидир рақам ёш футболчига берилди-ми? Демак ўша рақамда ўйнаган афсонага клуб вундеркиндни қиёслайди. Бу қайсидир маънода чексиз ишонч белгиси ҳамдир. Педрини бутун мавсум давомида Иньестага қийослаб, 8-рақамни унга беришди. Энди навбат Гавига келди. Муҳими 2 иқтидор эгаси ўзини йўқотиб қўймаслиги керак. Тўғри, Фати ҳали қайтиши мумкин. Лео Мессидан кейин жамоада 10 рақамида Ансудан бошқа футболчи ўйнамаган. Икки “эчки” даврида футбол томоша қилаётган эканмиз, барча мисоллар ҳам улар билан боғланади. Шунинг учун иккинчи мисол Депай бўлди. Айтганча, “Барселона”нинг олдинги 6-рақам эгаси Рики Пуч эди. Вақтида унинг ҳам келажаги ёрқин бўлиши таҳмин қилинарди.

Киритилди: 05.08.2022 17:10. Ўқилди: 3464 марта. Фикрлар: 23 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Ньюкасл
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.