Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналдунинг топ-5 чемпионатларда қабул қилиб олган энг йирик 5 мағлубиятини биласизми?

Криштиану Роналду, шубҳасиз, тарихдаги энг буюк футболчилардан бири. Ваҳоланки, у ҳам бошқа ўйинчилар каби индивидуал ва жамоа билан қора кунларни бошдан кечирган.

Португалиялик фаолияти давомида рақиблар дарвозасига "бир неча тонна"лаб голлар ургаг, бир нечта голли рекордларни қайд этган, 30 дан ортиқ соврин ютган, аммо у ўзини кўрсата олмаган ва жамоага ёрдам бера олмаган пайтлари ҳам бўлган.

Ҳозир, Криштиану Роналдунинг чемпионатлардаги бешта энг ёдда қоларли мағлубиятларини кўриб чиқамиз.

"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед" - 4:0 (2022)

Ушбу рўйхатни бошлашнинг бошқа усули йўқ эди. АПЛ 2-турида “Манчестер Юнайтед”нинг “Брентфорд”дан йирик ҳисобда мағлубиятга учрагани жамоа ва унинг мухлислари учун ниҳоятда кутилмаган бўлди.

"Манчестер Юнайтед" сафарда даҳшатли ўйнади, ўйиннинг биринчи ярим соатида 4 та гол ўтказиб юборди, Криштиану эса ҳужумда ожиз қолди.

Таянч ярим ҳимоячи ва кучли ҳимоячининг йўқлиги ўта шармандали голларга олиб келди. Вазиятни ўзгартириш учун ёлғиз Криштианунинг қўлидан ҳеч нарса келмас эди. Жамоадошларининг кўпи хатоларга йўл қўйишди, қисқа қилиб айтганда оқшом клуб учун омадсиз ўтди.

"Атлетико" - "Реал" - 4:0 (2015)

Криштиану Роналду "Атлетико"га қарши ўйинларда энг сермаҳсул ўйинчи ҳисобланади, у Диего Симеоне жамоаси дарвозасига 25 та гол урган, уларнинг аксарияти Европа турнирларида, шунингдек Криштиану Ла Лигада ҳам бир неча бор "матрасчилар"ни ранжитган. Аммо 2015 йил февраль ойида “Атлетико Мадрид” барчани лол қолдирди ва Криштиану Роналдунинг “Реал” клубини Тиагу Мендеш, Сауль, Антуан Гризманн ва Марио Манжукичнинг голлари эвазига 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўша куни "Висенте Кальдерон"да "қаймоқранглилар" ўзларидан кутилган савияни кўрсата олишмади. Уларнинг ўша вақтда заифлашиб бораётган Сами Хедира ва Искодан ташкил топган ярим ҳимояси Симеоне жамоаси ҳужумларини майдон марказида тўхтатиб қолиш йўлини топа олишмади.

Клубга муҳим дақиқаларда тез-тез ёрдам берадиган Криштиану ҳам ўша куни ҳеч нарса қила олмади.

Мағлубият сабаб "қаймоқранглилар" қаттиқ танқидларга учради, аммо Мадрид УЕФА Чемпионлар Лигаси финалида "Атлетико"ни мағлуб этиб, жавоб қайтарди. Шунингдек КриРо жамоага ғалаба келтирган пенальтини аниқ амалга оширди.

"Брайтон" — "Манчестер Юнайтед" 4:0 (2022)

"Брайтон" 2022 йилда "Манчестер Юнайтед"ни икки марта мағлуб этган, умумий ҳисоб - 6:1.

2022/23 йилги Премьер-лига мавсуми бошида “чағалайлар”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси "МЮ" мухлисларини хафа қилган бўлса, ўтган мавсум сафардаги 4:0 ҳисобидаги мағлубият ундан ҳам каттароқ зарба бўлди.

Криштиану жорий мавсум бошидаги "Олд Траффорд"даги ўйинда бор-йўғи 37 дақиқа ўйнади, у билан жамоа бироз яхшиланишни кўрсатди, бироқ ўтган мавумдаги йирик мағлубиятда (4:0) Кришти 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса-да, самарали ҳаракатлар амалга оширмади.

"Барселона" - "Реал" - 5:0 (2010)

"Барселона" жуда узоқ вақтдан бери Мадриднинг энг принципиал рақиби бўлиб келган. Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасидаги рақобат клублар ўртасидаги муҳитни янада кучайтирди.

Криштиану 2010 йилнинг ноябрида "Камп Ноу"да мағлубият аламини ҳис қилганди. Ва ўша оқшом Месси гол ура олмаган бўлса-да, иккита голли узатмани амалга оширди. Голларга Хави, Педро ва Хеффрен Бермудес муаллифлик қилган бўлса, Давид Вилья дубль қайд этганди.

Криштиану Мадриднинг ҳужумдаги ягона қуроли эди ва у ўйин давомида кўпинча тўпни йўқотди.

Ўша мавсум якунида Роналду 40 та гол уриб, чемпионат тўпурари бўлди, аммо жамоасини кубок сари етаклай олмади.

"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" — 0:5 (2021)

Криштиану Роналдунинг ўтган мавсумда "Олд Траффорд"га қайтиши катта ҳаяжон билан кутиб олинди ва буни тушуниш мумкин. У биринчи ўйинда “Манчестер Юнайтед”га бор кучини берди ва клубнинг Европа футболи чўққисига кўтарилишида ёрдам бериш учун афсона сифатида қайтди.

Бироқ, воқеалар бутунлай тескари йўналишда ривожлана бошлади. "Манчестер Юнайтед" 2021 йилнинг октябрь ойида "Олд Траффорд"да "Ливерпуль"дан йирик мағлубиятга учради ва бу икки жамоа ўртасидаги фарқни кўрсатди.

Учрашувнинг дастлабки 15 дақиқасида Муҳаммад Салоҳ хет-трик қайд этган бўлса, Наби Кейта ва Диогу Жота ҳам биттадан гол уришди. Роналду ўйин давомида гол уришга муваффақ бўлди, аммо офсайддан.

Киритилди: 20.08.2022 16:15. Ўқилди: 4228 марта. Фикрлар: 8 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
3-0
Райо Вальекано

Навбатдаги учрашув

26.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.