Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Левандовскининг дубли, Фатидан 1+2, Дембеленинг голи - "Барса" Ла Лигадаги биринчи ўйинда шундай ғалаба қозонди

"Барселона" Ла Лиганинг 2-турида "Реал Сосьедад"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдаги биринчи гол 45-секунддаёқ Роберт Левандовски томонидан киритилди. Алехандро Бальденинг узатмасини польяк голга айлантирди.

"Сосьедад" ўйинга тезда қайта олди - 6-дақиқада Александр Исак тезликда "Барса" жарима майдончасига ёриб кирди ва Марк-Андре Тер-Штегенни устидан нафис ҳаракатлар билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Каталониялик мухлислар навбатдаги голни 66-дақиқагача кутишга тўғри келди. Усмон Дембеле томонидан киритилган голга Ансу Фати ассистент бўлди.

Француз дарвозанинг чап узоқ бурчагига кучли зарба билан тўпни жойлаб қўйди.

Ансу битта голли узатма билан тўхтамади. Иккинчи голдан икки дақиқа ўтиб, Фати яна бир голда иштирок этди: у Педрининг ўтказган узатмасидан сўнг Левандовскига узатма берди ва польшалик узатмани голга айлантирди.

79-дақиқада Фати ўзи гол урди - Левандовскининг оёқ ташқи томони билан "сеҳрли" узатмасидан кейин. Ансунинг голи якуний натижани ўрнатди.

Ўйиндан сўнг Робертга учрашув бош ҳаками Хосе Луис Мунуера Монтеро келиб, ўтган ҳафта ўғирланган (ва қайтариб олинган) соати ҳақида гапириб у билан ҳазиллашди: "Сизга омад тилайман, соатингизга эҳтиёт бўлинг."

Ўз навбатида "Барса" футболчилари ўйиндан сўнг Левандовски ҳақида бир қанча илиқ фикрлар билдиришди.

"Левандовски 34 эмас, 20 ёшга ўхшайди. Унинг иш услуби ва урган голлари ҳайратланарли”, - дейди Педри.

"Бавария"га қарши ўйнаганимизда, мен учун жуда оғир эди. Робертнинг ҳозир бизда ўйнаши жуда ажойиб", - дея қўшимча қилди Дембеле.

Хави якуний мақтовни айтди: “Левандовски ўйинда ўзгаришлар қила олишини ҳамма кўрди. У жамоа учун намуна, Роберт ҳозирги ва келажак футболчиси”.

Энг таъсирлиси польшаликнинг ўйиндан кейинги нутқи бўлди - у "Барса" учун Ла Лигадаги илк голларини бир вақтлар Польша иккинчи лигасида ўйнаган ва дзюдо бўйича Польша чемпиони бўлган марҳум отаси Кшиштоф Левандовскига бағишлаган.

“Бу голларимни тепадан кузатиб турган отамга бағишлайман. Мен ҳар доим янги жамоага гол урганимда шундай қиламан”, - дейди Роберт.

Киритилди: 22.08.2022 22:14. Ўқилди: 2359 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Ньюкасл
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.