Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кунде атрофидаги вазият қанчалик жиддий?

Жюль Кунде шу ёзда "Севилья"дан "Барселона"га 50+5 миллион евро эвазига ўтди - бу андалусияликлар учун энг катта трансфер ҳисобланади. Каталонияликлар "Челси" билан курашда ҳимоячи учун ғалаба қозонишди ва дарҳол бир миллиард евро товон пулини белгилаб қўйишди. Аммо улар ушбу трансфер ойнасида аллақачон ўйинчини йўқотишлари мумкин.

Қанақасига?

•‎ "Барса" "Райо Вальекано"га қарши ўйин олдидан янги келган 5 футболчидан 4 тасини рўйхатдан ўтказди - Роберт Левандовски, Франк Кессиэ, Андреас Кристенсен ва Рафинья. Кунде рўйхатдан ўта олмаган ягона футболчи бўлиб қолди. Бунинг учун "Барса"га 20 миллион евродан ортиқ қўшимча пул кераклиги хабар қилинганди.

•‎ Бир ҳафта ўтиб, ҳеч нарса ўзгармади. Cadena SER томонидан эфирга узатиладиганQuè T’hi Jugues кўрсатувида француз футболчиси агар клуб уни 31 августгача рўйхатдан ўтказа олмаса, "Барса"ни текинга тарк этиши мумкинлигини ёзди. Бу банд шартномада кўрсатилган.

•‎ Эртаси куни Хави Кундени рўйхатдан ўтказиш клуб учун устувор вазифа эканлигини айтди.

“Биз ҳеч нарсани билмаймиз – биз кутиш режимидамиз. Кунде ҳақиқий лидер ва ажойиб футболчи. Умид қиламанки, у буни тез орада кўрсата олади. У яхши машқ қилди, ва кайфияти яхши. Лекин уни рўйхатдан ўтказиш учун футболчиларни сотишимиз керак. Трансфер ойнаси 31 август куни ёпилади ва ҳозирча нима бўлишини билмаймиз. Обамеянг ва Депай ҳамон биз билан, эртага биз улардан фойдаланамиз. Аммо асосий вазифа Кундени рўйхатдан ўтказишдир ", деди "Барса" устози.

•‎ Ла Лиганинг 2-туригача ҳам рўйхатга олиш билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиб бўлмаслиги маълум бўлгач, Кундедан норозилик ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Diario Sport нашрининг хабар беришича, каталонияликлар франциялик футболчини 3-тур доирасидаги "Вальядолид"га қарши ўйингача рўйхатдан ўтказишга улгуришлари ҳали аниқ эмас. Қайд этилишича, битта Депайнинг кетиши “Барса”га Кундени рўйхатдан ўтказишга имкон бермайди.

•‎ COPE журналисти Элена Кондис батафсил маълумот билан ўртоқлашди: Мемфиснинг кетиши "Барса"га тахминан 12 миллион евро олиб келади, Ла Лига эса икки баравар кўп пул талаб қилади. Обамеянг, Сержиньо Дест ва Самуэль Юмтити борасида бошқа клублар билан музокаралар ҳозирча давом этмаяпти.

•‎ "Реал Сосьедад" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, Хави яна вазият ҳақида гапирди: "Кетадиган футболчилар билан боғлиқ вазият мени безовта қилмаяпти. Ҳар ким ўзи келажагини белгилайди. Кунде билан боғлиқ вазият мени хавотирга солмоқда. Балки бугун у биз учун ўйнаган бўларди.

Мени нотўғри тушунманг, бизнинг раҳбарият ақл бовар қилмайдиган ишни қилмоқда. Лекин мен хавотирдаман, чунки биз уни майдонга тушириш учун шартнома имзолаганмиз”, - деди 42 ёшли испаниялик.

• “Барселона” шу ёзда ўзининг 4 та машҳур дастагини фаоллаштирди, аммо барибир Ла Лиганинг маош талабига тўғри келмаяпти. Ҳозирча на Де Йонгни сотиш, на футболчиларнинг маошларни қисқартиришга кўндиришнинг имкони бўлмади. Депай "Ювентус” билан Обамеянг эса "Челси" билан фаол музокаралар олиб бормоқда, Юмтити эса "Лечче"га ижарага кетишга яқин турибди.

Киритилди: 23.08.2022 16:11. Ўқилди: 4552 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Альмерия
0-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.