Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Узатмаларсиз гол бўлмайди: бугунги кундаги жаҳоннинг энг яхши 5 та ассистенти билан танишамиз

Бир футболчи ўз маҳоратига таяниб гол уриши жуда қийин, шунинг учун улар жамоадошларидан ёрдам излайдилар. Тўпни рақиб керакли нуқтага етказиш учун жамоага аниқ узатмаларнинг устаси бўлган футболчилар керак. Замонавий футболда техник ўйинчилар кўп, лекин баъзилари алоҳида ажралиб туради.

Келинг, бугунги кунда дунёнинг энг яхши бешта ассистентини кўриб чиқамиз:

Трент Александр-Арнольд (“Ливерпуль”)

Трент мавсумни яхши бошлагани йўқ, ҳимоядаги ўйини учун кўп танқидга учради.

Шунга қарамай, Трент Юрген Клопп жамоасида асосий ижодкор бўлиб қолмоқда. Футболчи узоқ масофаларга тўп узатишлар бўйича мутахассис, биз буни фақат энг элита ярим ҳимоячиларда кўришга одатланганмиз. Шунингдек, у ўйинни ўқиш учун ажойиб қобилиятга эга ва дунёдаги энг яхши ҳужумкор ҳимоячилардан биридир.

Тони Кроос ("Реал Мадрид")

Тони Кроос - "Реал Мадрид" ярим ҳимоясидаги "немис машинаси". Кроос - замонамизнинг энг техникали футболчиларидан бири. У тўпни узоқ масофага ҳам яқин масофага ҳас жуда аниқ ва енгил узатиб бериши билан ном қозонган. У ҳар доим тўп узатишга ҳаракат қилганда майдондаги бўш жамоадошини топа олади.

32 ёшли Кроос "Мадрид"нинг мавсум бошидан бери ўтказган 7 ўйинида 94,8% тўп узатиш аниқлигига эришди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Лионель Месси ("ПСЖ")

Лео ёшлигидан Хави ва Иньеста каби узатмалар усталари ёнида ўсди. У ҳозирги кунда бу кўникмалардан жуда моҳирона тарзда фойдаланяпти, десак муболаға бўлмайди.

Аргентиналик футболчи Ла Масианинг энг машҳур тарбияланувчиларидан бўлиб, сўнгги йилларда бироз тезликни йўқотган, аммо аниқликни эмас.

Лео плеймейкер ролига мослашди, унинг ўйинни кўриши ва аниқ пас бера олиши "ПСЖ" муваффақиятининг асосий сири.

Жорий мавсумда у "ПСЖ" сафида Лига 1 ва Чемпионлар лигасининг 10 та учрашувида 8 та голли узатмани амалга оширди.

Лука Модрич ("Реал Мадрид")

Лука Модрич сўнгги 14 йил ичида Лионель Месси ва Криштиану Роналдудан бошқа "Олтин тўп"ни қўлга киритган ягона футболчидир. Хорватия терма жамоаси сардори дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири, шунингдек, энг яхши пас узатувчилардан бири.

Лука пас қанчалик имконсиз бўлиб туюлмасин, буни амалга оширади. Маестро чизиқ ораларида ўйнаш санъатини ҳам билади ва кўплаб ассистлар муаллифи ҳисобланади. Жорий мавсумда унинг Ла Лига ва Чемпионлар лигасида тўп узатиш аниқлиги 90,8 фоизни ташкил этади.

Кевин Де Брюйне (“Ман Сити”)

Кевин ярим ҳимоянинг исталган жойида ўйнай олади ва ҳужумчи ёки вингер каби самарали. У кутилмаган узатма билан бирданига бир нечта ҳимоячиларни ўйиндан чиқариб юборишга қодир.

Де Брюйне ҳозиргача энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячи. У ўз даврининг энг илғор футболчиларидан бири, унинг ёнида ҳар бир ҳужумчи ўзини эркин ҳис қилиши мумкин, Холанд бунга ёрқин мисол.

31 ёшли бельгиялик футболчи жорий мавсумда 9 ўйинда 8 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 29.09.2022 21:13. Ўқилди: 5173 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
5-2
Севилья

Навбатдаги учрашув

22.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
18:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.