Барселона

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Барселона" Пике ва Альба билан хайрлашишга қарор қилган

"Барселона" Пике ва Альба билан хайрлашишга қарор қилган

"Барселона" қишда Жерар Пике ва Хорди Альбанинг жамоани тарк этишини истамоқда.

Август ойида “Барселона” президенти Жоан Лапорта Пике ва Бускетс билан учрашиб, ёрдам сўраган эди. Иқтисодий дастаклар фаоллашганига қарамай, Каталония клуби молиявий фейр-плей қоидаларига риоя қилишда муаммоларга дуч келди.

Шу муносабат билан Лапорта жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчилари Пике ва Бускетсдан маошларни клубнинг ҳозирги воқелигига мослаштиришни сўради. Футболчилар "Барса"га ёрдам беришга тайёр эди. Улар ҳатто янги шартномалар имзолашга ҳам келишган. Лапорта музокаралар натижаларидан жуда мамнун эди.

Бироқ орадан бир неча кун ўтиб, "Барса" Пике ва Бускетс билан келишилган шартлар асосида янги шартномалар тузиши керак бўлганида, футболчилар вакиллари буни рад этишди. Натижада "Барселона" Пьер-Эмерик Обамеянгни сотишга мажбур бўлди.

Лапорта жуда ғазабланди ва ҳафсаласи пир бўлди, чунки кейинги бир ярим йил ичида "Барса" Пике, Бускетс ва Хорди Альбага жами тахминан 200 миллион евро тўлаши керак. Шу муносабат билан "Барса" президенти яқин ойларда бу футболчилардан қутулишни мақсад қилган, деб ёзади Diario Sport.

Бускетс масаласида бунинг иложи бўлмайди, чунки унинг шартномаси 2023 йилнинг 30 июнида тугайди. Ярим ҳимоячи "Барселона"ни текинга тарк этиш ниятида.

Шартномалари 2024 йилнинг ёзига қадар давом этадиган Пике ва Альбадан клуб қишда қутулиш учун бор кучини сарфлайди, аммо "Барса" президенти ва бошқа клуб раҳбарлари бу жуда қийин вазифа эканини тушунишади.

Киритилди: 30.09.2022 17:25. Ўқилди: 2473 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Барселона 0 0
3 Байер 0 0
4 Севилья 0 0
5 Шахтёр 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Ювентус 0 0
8 Зальцбург 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

09.11.2026. Ла-лига. 12-тур.
01:00
Атлетико
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.11.2026. Ла-лига.
18:00
Барселона
—
Вильярреал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик