Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Барселона" томонидан рад этилган Бензема ҳикояси

2007/08 йилги мавсумда Карим Бензема 51 ўйинда 31 та гол урди ва "Лион"га ўз тарихидаги илк олтин дублни қўлга киритишда ёрдам берди. Кейинчалик Карим Франция чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди, шунингдек, Криштиану қўлга киритган "Олтин тўп" учун даъвогарлар рўйхатига киритилди.

Ўша мавсумнинг апрель ойида "Барселона" спорт директори Чики Бегиристайн франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш борасида музокаралар олиб бориш учун Лионга учиб кетди. Бегиристайн узоқ музокаралардан сўнг "Лион" билан Каримни 30 миллион еврога трансфер қилиш борасида келишувга эришди, бироқ...

Спорт директорининг қатъий ишончига қарамай, "Барселона" раҳбариятининг бошқа аъзолари бу келишувга у қадар ишонч ҳосил қилишмади. Улар Каримнинг Испаниядаги ҳаётга мослаша олишига шубҳа қилишди.

Каталон клуби раҳбарияти Бензема ҳудди Николя Анелька "Реал" сафида ўзини кўрсата олмаганидек "Барселона"да ўйини чиқмаслигига ишонишди

"Барса" спорт директори Бегиристайн эса бирон бир таклиф билдиришдан олдин Бенземанинг ўзи билан танишишга қарор қилганди. Ушбу разведка миссияси тўғридан-тўғри Бенземанинг Брондаги уйига боришни талаб қилди. У ерда Бегиристайн Бензема улғайган жойни ўз кўзи билан кўрди ва трансфердан бош тортди. Менежер Франк Райкард билан якуний маслаҳатлашувдан сўнг "Лион"га "Барселона" келишувдан воз кечаётганини айтди.

Бир йилдан сал кўпроқ вақт ўтгач, яна бир карвон (лекин бу сафар Мадриддан) Брондаги ўша камтарона уйнинг эшигини таққиллатди. Бу Мадрид клуби президенти Флорентино Перес эди...

Киритилди: 23.10.2022 16:51. Ўқилди: 4214 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
5-2
Севилья

Навбатдаги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
22:45
Барселона
-:-
Ньюкасл

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.