Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Олтин тўп-2023"га асосий 10 та даъвогарлар билан танишамиз

Охирги "Олтин тўп" мукофоти берилгач, мукофот бутун календарь йили учун эмас, балки фақат футбол мавсуми учун берилади. Охирги “ОТ”ни Карим Бензема ҳақли равишда олди, аммо франциялик футболчи янги мавсумни яхши бошлай олмади – тиззасидан жароҳат олди.

Умид қиламизки, Каримнинг яна бир ажойиб мавсуми бор, лекин ҳозирча келинг, 2023 йилги “Олтин тўп”га даъвогарларни кўриб чиқамиз, мана бу футболчилар 2022 йил август ойи бошидан буён ажойиб ўйин кўрсатмоқда.

1. Эрлинг Холанд

Бу "ОТ" учун энг яққол даъвогар ҳисобланади. Холанд аллақачон "Сити" сафида 15 ўйинда 22 гол ва 3 голга ассистентлик қилган - бу ажойиб тезлик билан Эрлинг янги рекордларни забт этмоқчи. Яқинда у 21-асрда Премьер-лигада кетма-кет учта уй ўйинида хет-трик қайд этган биринчи футболчига айланди!

Норвегия жаҳон чемпионатига бормайди - Холанд учун бу ортиқча минус бўлиши мумкин. Чунки қуйида турган йигитлардан бири Жаҳон чемпионатида яхши савияда қатнашса, Холанднинг имкониятлари пасаяди.

2. Федерико Вальверде

Бир ҳафта олдин Тони Кроос Вальверде ҳозирда дунёнинг кучли уч ўйинчиси эканлигини айтди. Биз Тонининг фикрига қўшиламиз, шунинг учун биз уни иккинчи ўринга қўйдик - Феде бунга мутлақо лойиқ.

Уругвайлик 24 ёшида ҳақиқий жамоа етакчисига айланди - янги мавсумда Феде аллақачон 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Рақамларни Холанд билан солиштириб бўлмайди, аммо фойдалилигини бутунлай солиштириш мумкин - Вальверденинг барча голлари "Реал"га муҳим очколарни келтирди - ҳисобни тенглаштирди ёки олдинга олиб чиқди.

3. Лионель Месси

Эҳтимол, футбол тарихидаги энг буюк футболчи яна бир бор совринга эга чиқар. Аргентиналик футболчи бор-йўғи 15 ўйинда 9 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди - бу асосан ярим ҳимояда ўйнаётган 35 ёшли футболчи учун ажойиб кўрсаткич.

4. Неймар

Фаолияти давомида Неймар "Олтин тўп"га яқинлашган, аммо у ҳеч қачон уни қўлга киритмаган. Бу мавсумда Ней тубдан ўзгариб, жамоа футболчисига айланди: у кўпроқ комбинациялардан қатнашади ва кўпроқ ассистентлик қилади. 16 ўйинда у 9 та голли узатмани амалга оширди, шу билан бирга ўзининг гол уриш маҳоратини ҳам сақлаб қолди ва 12 та гол урди.

Шуни ёдда тутиш керакки, Неймарда устунлик бор – Бразилия терма жамоаси Қатарда ғалаба қозониш учун яққол фаворит ҳисобланади.

5. Хвича Кварацхелия

Бир йил олдин буни тасаввур қилиб бўлмасди, аммо Хвича "Наполи"нинг етакчисига айланди (ҳеч бўлмаганда мавсумнинг шу қисмида). Грузиялик 15 ўйин давомида 7 та гол урди ва 8 та голли узатма берди - у муҳим ўйинларда майдонда йўқолиб қолмайди, шунингдек у терма жамоасини ҳам ўзи "тортиб" юради - терма жамоанинг футболкасида Кварацхелия аллақачон 5 + 4 гол урган.

6. Педри

Испаниялик ярим ҳимоячи мавсум бошидан бери "Барса" учун ажойиб ўйинчи бўлиб келмоқда. Унинг кўп қирралилиги уни ўз авлодида ажратиб туради. Энди Хави 19 ёшли Педрини ҳужумкорроқ футболчига айлантирмоқда - у жорий мавсумда аллақачон иккита гол урган.

7. Роберт Левандовски

Роберт учун қаерда гол уриш муҳим эмас - у Германиядан Испанияга ажойиб формани муваффақиятли ўтказди. Ла Лигада Левандовски бор-йўғи 15 ўйинда 17 та гол уриб, тўпурар бўлиб келмоқда. 34 ёшли ҳужумчи ҳозирги формасини сақлаб қола оладими?

8. Винисиус

Бразилиялик вингер ўтган мавсумдаги формаси тасодифий эмаслигини кўрсатмоқда. Вини аллақачон ўртача ҳар бир ўйинда битта гол урган ва жами еттита гол ва олтита голли узатмага эга. Анчелотти Винисусни ҳақиқий истеъдодини очиб бера олди.

9. Кевин де Брюйне

Бельгиялик футболчи кўп йиллар давомида "шаҳарликлар"нинг асосий ўйинчиси бўлиб келган. Холанднинг феноменал старти кўп жиҳатдан Де Брюйнега боғлиқ - у энди янги ролда ишлайди ва жамоа ҳужумларининг кескинлигини оширади.

Кевин аллақачон 11 та голли узатмага эга ва эндигина октябрь!

10. Фил Фоден

Фоден мавсумни ажойиб бошлади, 7+3 ва “Юнайтед”га қарши ўйинда хет-трик қайд этди. Холанд майдонда бўлганида "Сити" таркибида Фоденга бўлган эҳтиёж юқорилигича қолмоқда: ёш инглиз эркин зоналарни излашда зўр ва зарба бериш учун қулай позицияларга тез ўта олади.

Албатта, кўп нарса ўзгаради, аммо ҳозирда "ОТ" учун бошқа даъвогарларни топиш қийин.

Ушбу рейтингга қўшиласизми?

Киритилди: 25.10.2022 19:07. Ўқилди: 10377 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

30.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Барселона
4-2
Валенсия

Навбатдаги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
21:30
Жирона
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.