Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Барселона"га келиб фаолияти ўхшамаган юлдузлар

26 октябрь куни “Барселона” кетма-кет иккинчи мавсум Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқа олмаслиги маълум бўлди. Каталония клуби бош мураббийи Хави жамоаси аввалги даражасига қайтиши учун ҳали кўп иш қилиши керак.

Хавининг асосий вазифаси нафақат жамоани ўзига хос футболга киритиш, балки таркибни тозалаш, мувозанатни сақлашдир. Бу муаммони ҳал қилиш учун аввало трансфер сиёсатини яхшилаш керак. 21 асрда "Барселона" трансфер бозорида бир неча бор хатоларга йўл қўйди: клуб "Камп Ноу"даги муҳитга мослаша олмаган машҳур футболчиларни сотиб олди.

Бугун "Барселона"га ўтгандан кейин ўзига ўхшамай қолган юлдузлар ҳақида гаплашамиз.

Александр Глеб 2008 йилда "Арсенал"дан 17 миллион евро эвазига келганди

"Арсенал"да беларуслик Александр Глеб жамоа 2006 йилда Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган ва ҳар доим ёрқин, ажойиб, бир сўз билан айтганда "Арсенал" футболини намойиш этган етакчилардан бири эди. Глеб "Барселона"га Хосеп Гвардиола билан бир вақтда келган ва таркибдаги ўрин учун энг юқори рақобатга дош бера олмади: 2008/09 йилги мавсумда "кўк-анорранглилар”ънинг асосий ҳужумчилари Лионель Месси, Тьерри Анри ва Самуэл Это′О эди.

"Камп Ноу"га саёҳатдан сўнг Глеб фаолиятида топ-клублар қолмади. Александрнинг ўзи Каталонияда ўтказган вақтларини шундай эслайди: "Анри ҳар доим менга: Нега "Барса"га келдинг? Хўш, менга қўнғироқ қилсанг, мен ҳаммасини тушунтириб берардим, деган. Тўғрисини айтсам, аввалига "Барселона"га умуман боришни истамасдим. Мен "Бавария"га ўтишни ёки "Арсенал"да қолишни хоҳлардим. Лекин ўша вақтда агентларим бу трансферни ҳал қилган”.

Филиппе Коутиньо 2018 йилда "Ливерпул"дан 135 миллион евро эвазига келган эди

Коутино 2017/18 йилги мавсум ўрталарида Садио Мане, Фирмино, Салаҳ, Ван Дейк ва бошқа топ юлдузлар ўйнаган жамоани тарк этишни танлаб, "Ливерпул"дан кетди. Филиппе "Барселона" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига умид қилган ва янги келган футболчи учун 135 миллион тўлаган жамоа бошлиқлари уни Парижга кўчиб ўтган Неймарнинг тўғридан-тўғри ўрнини босувчи сифатида кўришган.

Вақт футболчининг ҳам, клубнинг ҳам умидларини пучга чиқарди. Коутиньо йўқлигида "Ливерпуль" 1,5 мавсумда Европанинг энг кучли жамоаси даражасига кўтарилди ва "Барселона" жуда тез орада Неймар учун ишлаб топилган пулнинг катта қисмини Филиппога сармоя қилганидан пушаймон бўлди. 2022 йилнинг қишида Коутиньо "Астон Вилла"га ижарага ўтди, бу бразилияликнинг яқин вақтгача бўлган амбицияларидан сезиларли даражада пасайди. Энди у"Вилла"нинг тўлақонли футболчиси ва улар билан Премьер-лига турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда. "Камп Ноу"га ўтиш Коутиньонинг фаолиятини ажойиб қилиши керак эди, аммо охир-оқибат бунинг акси бўлди.

Арда Туран 2015 йилда "Атлетико"дан 34 миллион евро эвазига келганди

Туран "Барса"га ўтишидан олдин катта ном бўлган ва уни сотиб олгандан кейин пастга тушиб кетган яна бир ҳужумкор ўйинчи. Туркнинг "Камп Ноу"даги фаолияти бошиданоқ натижа бермади: у клубга трансфер тақиқи вақтида келган ва дастлабки 6 ой давомида фақат машғулотларда қатнашиб майдонга туша олмади. Кейинчалик, у ниҳоят таркибга қўшилгач, Туран "Барселона"да энг ёрқин икки мавсумда ўйнамайди: Ла Лигада асосий таркибда 23 та ўйин ва 5 та гол.

2018 йилнинг қишида Арда Туркия чемпионатига қайтди, у ерда уни “Башакшеҳир”, кейин эса “Галатасарой” кутиб олди. Бир ой олдин туркиялик футболчининг камтарлик билан ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилди, унинг ривожланиши "Камп Ноу"га ҳалокатли ўтишдан кейин кескин тўхтаб қолди.

Европада Туран "Атлетико" футболчиси сифатида узоқ вақт эслаб қолинади ва лекин унинг "Барса" сафида Ла Лигада ҳам ўйнагани мухлислар хотирасидан аллақачон ўчган. Арданинг Каталония заминида қолдирган изи шундай бўлиб чиқди. Шунчаки аҳамиятсиз.

Яна кимнинг фаолиятини "Барселона" бузди / тугатди?

Антуан Гризманн. "Барселона" томонидан сўндирилган футболчининг энг сўнгги ва ёрқин мисоли. Гризманн авваллари дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлган, "Олтин тўп"ни қўлга киритишга лойиқ инсон эди. Ҳозирда Антуан "Барселона" томонидан 120 миллионга сотиб олинган ва 20 га сотилган ўйинчи. Бу рақамлар орасидаги фарқ Гризманнинг даҳшатли қулашини тасвирлайди.

Сеск Фабрегас. "Арсенал"да у шунчалик ажойиб эдики, бутун Англияда унинг ҳаракатларидан бошларини чангаллашарди. "Барселона" Фабрегасда даҳони ўлдирди: на унда, на Премер-лигага қайтганидан кейин у энди ўша илҳом билан футбол ўйнамади.

Тьерри Анри. Лондонда француз “Худо” эди, Каталонияда у ҳунарманд бўлди. "Барселона" Тьеррининг шахсиятини ўчириб ташлади, лекин унга Чемпионлар лигасини берди - бу иккала томон учун ҳам мос келадиган келишув.

Киритилди: 29.10.2022 11:42. Ўқилди: 5987 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

30.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Барселона
4-2
Валенсия

Навбатдаги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
21:30
Жирона
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.