Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Анти-Пике» банди – бу нима?

Испания ҳукуматининг спортга дахлдор янги қонунида алоҳида банд бўлади - «Анти-Пике». Ҳаммасига «Барселона» фахрийсининг мамлакат суперкубоги учун ўйинни ташкиллаштиришдаги ҳамкорлиги сабабдир.

Ҳа, Жерар Испания қонунчилигида из қолдирадиган бўлди.

Хўш, Испания ҳукуматининг спортга доир янги қонун ло­йиҳасига киритилган «Анти-Пике» банди моҳияти нима? Қонун ҳужжатларининг якуний таҳрири аллақачон тайёр ва тез орада депутатлар конгрессида овозга қўйилади. Унга кўра, фаолияти давом этаётган спортчининг ўзи иштирок этиши эҳтимоли бор мамлакат мусобақалари билан тижорат масаласида алоқа ўрнатиши тақиқланади. Гап шундаки, ўтган йил баҳорда Жерар Пике Испания суперкубоги турнири Саудия Арабистонида ташкил этилишида воситачилик қилгани маълум бўлганди. Аниқроқ айтсак, «Барса» сардори Саудия Арабистони томони илгари сурган таклифни ўзига қарашли Kosmos компанияси орқали Испания спорт федерациясига етказган. Тўғри, RFEF (Испания Қироллик футбол федерация­си) ҳаммаси қонун доирасида амалга оширилганини таъкидлади ва буни футболчи ҳам тасдиқлади. Ҳар ҳолда, федерация президенти Луис Рубиа­леснинг айтишича, Пике воситачилик учун комиссион ҳақ олган эмас. Лекин Саудия Арабистони унинг компанияси ҳисоб рақамига 4 миллион евро ўтказиб берган.

Жерар Пике бу борадаги айбловларни бир неча марта инкор этди. У бот-бот ўз ишида ноқонуний томони йўқлигини таъкидламоқда: «Биз амалга оширган барча ҳаракатлар қонунийдир. Юзимни борича кўрсатаман, чунки яширадиган ҳеч нарса йўқ. Қисқаси, ниманидир яширмаяпман, аксинча, Kosmos воситасида қилган ишимдан фахрланаман». Бироқ спорт тўғрисидаги янги қонун бўйича амалдаги спортчининг бундай келишувларда иштирок этиши тақиқланади. Оддий айтганда, бу энди ноқонуний ҳисобланади. Тўғри, ушбу қонун олдинги ҳолатларга қаратилмаслиги тайин, шундай экан, Пикега Испания суперкубогидаги воситачилиги учун ҳеч қандай таҳдид йўқ. Фақат унинг фамилияси Испания қонунчилигига киргани қолади, холос.

Киритилди: 13.11.2022 13:00. Ўқилди: 2241 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
20:15
Барселона
5-2
Севилья

Навбатдаги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
22:45
Барселона
-:-
Ньюкасл

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.