Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Европа лигаси. «Барселона» - «МЮ» ўйинига оид рақам ва фактлар

“Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари Европа Лигаси 1/8 финалига ўтиш ўйинида ўзаро тўқнаш келди. “Камп Ноу”да ўтган дастлабки ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Каталонларнинг барча мусобақалар доирасидаги мағлубиятсиз серияси 17 та ўйинга етди. Охирги марта “кўк-анорранглилар” 26 октябрда Чемпионлар Лигаси доирасида “Бавария”га енгилганди (0:3). Шундан кейин Хави шогирдлари 15 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди. Бу учрашувга қадар “Барса” қаторасига 11 та ўйинда ғалаба қозонганди.

“Барселона”нинг кейинги ўйини “Кадис”га (19 февраль) қарши бўлади, ундан кейин жамоа яна “Манчестер Юнайтед” (23 февраль) билан ўйнайди.

“Манчестер Юнайтед” мағлубиятсиз сериясини 7 та ўйинга етказди. Сўнгги бор жамоа 22 январда “Арсенал”га енгилганди (2:3). Шундан сўнг “қизил иблислар” 5 та ғалаба ва 2 та дурангга эришди.

Манкунианларнинг келаси ўйини “Лестер”га (19 февраль) қарши бўлади, “Барселона” билан жавоб баҳси эса 23 февралда ўтказилади.

“Манчестер Юнайтед” еврокубоклар доирасида “Барселона”га қарши тўрт ўйиндан иборат мағлубиятли серияга якун ясади. Жамоаларнинг аввалги тўртта ўйинида Ла Лига клубининг қўли баланд келганди. Умумий ҳисобда эса “Барселона”да 6 ғалаба, “Манчестер Юнайтед”да 3 та ғалаба бор, яна 5 та учрашув дуранг билан якун топган.

Учрашув давомида “Барселона” рақиб дарвозаси томон 18 та зарба йўллади: 7 та аниқ зарба, 8 та ноаниқ зарба, 3 та блокланган зарба. “Манчестер Юнайтед”да бу кўрсаткич 17 тага тенг: 5 та аниқ, 7 ноаниқ, 5 блокланган.

Мезбонлар 47 та ҳужум ташкил қилган, инглизлар эса — 37. Тўпни назорат қилиш кўрсаткичи “Барселона” фойдасига — 58:42.

“Барселона” Хави бош мураббийликка тайинлангандан кейин Еврокубоклардаги ўйинларнинг 27 фоизида ғалаба қозонди. Хави “кўк-анорранглилар” бошқарувига 2021 йилнинг ноябрида келган. Унинг қўл остида жамоа Чемпионлар Лигасида 2 ғалаба, 2 дуранг, 4 мағлубият қайд этган бўлса, Европа Лигасида 2 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган.

Каталон клуби Еврокубокларда қаторасига тўртта ўйинда 2+ гол ўтказиб юборди. Бунақаси клуб тарихида 1997/98 йилги мавсумдан кейин илк бор кузатилди.

Киритилди: 17.02.2023 13:02. Ўқилди: 3814 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
22:45
Барселона
7-2
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

22.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
18:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.