Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» нима сабабдан «Барселона» билан юз бераётган «Негрейра иши»га аралашмаётгани маълум бўлди

Мадриднинг “Реал” клуби нега “Барселона”нинг ҳакам билан боғлиқ можаросига изоҳ беришдан бош тортаётгани маълум бўлди.

Аввалроқ каталонияликлар 2016 йилдан 2018 йилга қадар RFEF техник ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага 1,4 миллион евро ўтказгани хабар қилинганди. Клуб бу бўйича баёнот берган ва Футбол федерацияси амалдорига ёш футболчилар ва ҳакамлар ҳақидаги ҳисоботлари учун тўлов амалга оширилганини таъкидлаганди. Шундан сўнг “Барселона” 2003 йилдан бери Негрейрага 4,7 миллион евро тўлагани аниқланди.

“Реал”дан ташқари барча Ла Лига ва Сегунда клублари “Барселона”нинг ҳаракатларини очиқчасига қоралади.

“Клуб учта сабабни кўрсатди ва уларнинг барчаси мантиққа тўғри келади.

Мадрид клуби бундай ишларни 20 йил давомида қоралаб келди ва танқидга учради. Шу вақт давомида клубни ҳеч ким қўллаб-қувватламади.

“Реал” “Ижроқўм йиллар давомида рақобат ўзига хослигини сақлаб қолиши бўйича олиб борилган ишларни инобатга олган ҳолда Ла Лига ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди” деб ёзилган аризага қандай имзо чекиши мумкин? Бу ҳазилми?

Қолаверса, “Реал” масъуллар бу баёнотдан ҳимоя мақсадида фойдаланишини истамайди”, — деб айтиб ўтди журналист Антонио Гарсия Ferreрас клуб манбаларига таяниб.

“Эспаньол” “Негрейра иши” деб аталаётган воқеа юзасидан турли ОАВда чоп этилган маълумотлардан хавотирда эканлиги, “Атлетико” эса Ла Лиганинг барча жамоаларидан норозилик ва қораловчи қўшма баёнот беришини хоҳлаётгани маълум бўлганди.

Киритилди: 23.02.2023 22:44. Ўқилди: 5345 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
22:45
Барселона
7-2
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

22.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
18:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.