Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» Европанинг топ-5 чемпионатлари рекордини янгилай оладими?

Хави шакллантирган «Барселона» Испания чемпионатида тобора навбатдаги «олтин»га яқинлашмоқда.

Каталонияликлар 19 март куни «Камп Ноу»да «Реал»дан ҳам 3 очко тортиб олишгач, Ла Лига-2022/2023нинг асосий масаласи кун тартибидан тушиб қолди, ҳисоб. Ҳар ҳолда, «Эл-класико» натижасидан кейин турнир жадвали пешқадами ва унинг энг яқин таъқибчиси ўртасидаги очколар фарқи 12тага етди. Финишгача 12та тур қолганини ҳисобга олсак, бу жуда катта фарқ. Лекин sports.ru тасвирлари асосида тайёрланган қўйидаги мақола Испания чемпионатидаги рақобат эмас, балки «Барселона»нинг битта қизиқарли статистик кўрсаткичи ҳақида.

Диққат қилинг, Каталония жамоаси навбатдаги чемпионлик сари йўлда ақлга сиғмас даражада кам гол қўйиб юбормоқда: 25та ўйинда атиги 9та (27-турдан кейин ҳам «Барса»да бу кўрсаткич — 9 бўлиб турибди).

*** «Реал» Каталония клубига атаган 4та голидан 3тасини 1та ўйин (Мадриддаги «Эл-класико»)да юзага келтирди. Бу «Барселона»нинг жами қўйиб юборган голларидан 33,3 фоизидир.

*** «Барселона» жорий мавсум бошқа турнирларда ўз дарвозасидан анча кўп тўп ўтказиб юбормоқда: 14та ўйинда 22та гол (1та ўйинда ўртача ҳисобда 1,57та гол).

«Барселона»нинг жорий мавсум кам гол қўйиб юбориш борасида Европа миллий чемпионатлари юқори дивизиони иштирокчилари орасида биринчи ўринда тургани ўз-ўзидан тушунарли. Аммо қуйи дивизионларга қарасак, Каталония дружинасидан ҳам ишончлироқ клублар топилади. Булар - Босния ва Герцеговина чемпионати Иккинчи дивизиони иштирокчилари «Габела» ва «Нови Град».

*** «Барселона»да кам гол қўйиб юбориш борасида Ла Лига рекордини янгилаш имконияти жуда катта. Ҳозирда энг яхши кўрсаткич «Депортиво»-1993/1994 ва «Атлетико»-2015/2016га тегишли. Ҳар икки клуб бутун мавсум давомида 18тадан гол қабул қилганди (ўртача ҳисобда 1та ўйинда -0,47та гол).

*** Кам гол қабул қилиш бўйича Европанинг кучли 5та лигаси рекорди эса мавсум-2004/2005да «Челси» томонидан қайд этилган. Лондон жамоаси ўшанда АПЛдаги 38та ўйинда атиги 15та гол қўйиб юборганди. Демак, Хави жамоаси топ 5та лига рекордини янгилашга ҳам уриниб кўриши мумкин.

«Барселона» шунинг баробарида муайян мавсумдаги «қуруқ» ўйинлари сони бўйича ҳам Европа элит лигалари рекордини янгилашга ҳаракат қилиши мумкин. Ҳозирда бу натижа «Депортиво»га тегишли. Диққат қилинг, Ла-Корунья жамоаси дарвозабони Франсиско Льяньо мавсум-1993/1994 доирасидаги нақ 26та ўйинда гол қўйиб юбормаган. «Барселона» ҳозирча ёмон кетмаяпти.

*** «Барселона» ҳисобида яна 12та ўйин борлигини ҳисобга олсак, жамоа «Депортиво» рекордини янгилаш учун улардан 9тасида дарвозаси дахлсизлигини таъминлаши керак. Бироқ осон эмас: каталонияликларни олдинда топ-6га мансуб «Атлетико», «Бетис» ва «Реал Сосьедад» каби клубларга қарши ўйинлар кутмоқда.

Киритилди: 04.04.2023 14:56. Ўқилди: 4182 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
22:45
Барселона
7-2
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

22.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
18:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.