Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Камп Ноу»да ўтган «эл-класико»га оид рақам ва фактлар

Мадриднинг “Реал” клуби Испания Кубоги ярим финал жавоб баҳсида “Барселона”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мадридликлар клуби ушбу ғалаба орқали финал йўлланмасига эга бўлди ва 6 май куни ҳал қилувчи баҳсда “Осасуна”га қарши майдонга тушади. Бу “Реал” учун Испания Кубоги тарихидаги 40-финал бўлади, бунга қадар пойтахт жамоаси 39 финалнинг 19 тасида зафар қучган. Фақат “Барселона” финалларда “Реал”дан кўпроқ ўйнаган — 43 ўйинда 31 ғалаба.

“Реал” сўнгги бор 9 йил аввал, 2013/14 йилги мавсумда Испания Кубоги финалга чиққанди. Ўшанда ярим финалда “Атлетико”ни ютган “қаймоқранглилар” финалда “Барселона”дан устун келган (2:1).

“Реал” 1995 йилдан бери илк бор каталонларни тўртта тўп фарқи билан мағлуб этди, ўшанда 5:0 ҳисоби қайд этилган. “Барселона” майдонидаги бундай йирик ғалаба эса охирги марта 1963 йилнинг январида қайд этилганди (5:1).

0:4 — “Барселона” учун “Камп Ноу”даги 1997 йилдан кейинги энг йирик мағлубият бўлди. Ўшанда “кўк-анорранглилар” “Динамо Киев”га 0:4 ҳисобида ютқазганди. Каталонлар “Реал”га қарши уй ўйинида эса 1963 йилдан кейинги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Умуман олганда “Реал” 2008 йилнинг майидан кейин илк бор “Барса”га 4 та гол урди.

“Барселона” бу ўйингача барча мусобақалар доирасида сўнгги бешта ўйинда ғалаба қозонганди. Хусусан, икки марта “Реал”ни енгганди.

“Реал” бундан аввалги кетма-кет учта класикони бой берганди. Бундан олдинги ғалаба Ла Лига жорий мавсуми 1-даврасида қайд этилганди.

Учрашувда ҳет-трик қайд этган Карим Бензема “Эл-Класико”лардаги голлари сонини 16 тага етказди. Франциялик футболчи Ференс Пушкаш, Сесар Родригес, Франсиско Хенто (барчаси 14 тадан гол) ва Раулни (15) ортда қолдирган ҳолда класиколар тарихидаги энг яхши 4-тўпурарга айланди. Фақат Лео Месси (26), Криштиану Роналду ва Альфредо ди Стефано (иккиси 18 тадан) Бенземадан кўпроқ гол урган.

Шунингдек, Карим класикода ҳет-трик қайд этган сўнгги 28 йил ичидаги “Реал”нинг илк футболчисига айланди. 1995 йилнинг 7 январида Иван Саморано Мадридда ўтган ўйинда шундай натижани қайд этганди. Бу оралиқда барча мусобақалар доирасида 43 та класико ўтказилди.

“Камп Ноу”да эса Бенземадан аввал бундай ишни фақат Ференс Пушкаш амалга ошира олган — 1963 йилнинг 27 январида.

Киритилди: 06.04.2023 10:42. Ўқилди: 4754 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
22:45
Барселона
7-2
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

22.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
18:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.