Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёзда "Манчестер Сити"ни кимлар тарк этмоқчи. Улар "Барселона"да ўйнашни истамоқда

Келаётган ёзда бизни жуда кўплаб трансферлар кутиб турган бўлиши мумкин. Улардан баъзилари кутилган ва баъзилари кутилмаган бўлиши аниқ. Ҳозир эса, қуйида сизларга "Манчестер Сити"ни келаётган трансфер ойнасида тарк этиши мумкин бўлган футболчилар билан таништирамиз.

Аймерик Льяпорт (Франция, ҳимоячи, 28 ёш)

Льяпортнинг жамоани (эҳтимол, "Барса"га) ўзгартирмоқчи бўлишининг асосий сабаби - ўйин вақтининг камлиги. Клуб раҳбарияти эса Ёшко Гвардиол билан шартнома имзолашга умид қилиб, Аймерикнинг кетишига ҳалақит бермаслиги кутилмоқда. Кўрамиз, футболчи ёзда катта эътимол билан Испанияга қайтса ажаб эмас. 

Илкай Гюндоган (Германия, ярим ҳимоячи, 32 ёш)

Гюндоган аллақачон “Манчестер Сити” кетиш арафасида турибди. Илкай "Барселона" билан шартнома имзолаш ниятида. Ва унинг агенти бу маълумотни инкор этсада, манбалар ярим ҳимоячи кейинги икки мавсумни Испанияда ўтказишига ишонч билдирмоқда. Муаммо шундаки, молиявий чекловлар даврида испан гранди футболчини жамоага қўшиб олишни уддалайдими? Гави ва Педрининг ротация қилиниши Гюндоган келгандан сўнг ҳал қилинадиган муаммо. 

Бернарду Силва (Португалия, ярим ҳимоячи, 28 ёш)

Португалиялик футболчи иккинчи йилдирки, Англияни тарк этмоқчи. Март ойида у 65 миллион евро эвазига "Барса"га ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, бироқ бу сумма "эмиратлар" учун камлик қилганди. Ёзда эса "Барселона" деярли ҳеч қанча пул сарфламай ҳавбекни ўз жамоасига қўшиб олиши мумкин. Cабаби футболчи жамоадан кетишга "қаттиқ бел боғлаган". Бернардунинг "шаҳарликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача амал қилади. 

Кэлвин Филлипс (Англия, ярим ҳимоячи, 27 ёш)

Филлипс жамоани тарк этиши деярли аниқ ва унинг келажаги сўроқ остида. Айтганча, Премьер-лиганинг учта жамоаси Кэлвинни ёзда трансфер мақсади сифатида кўрмоқда - "Ньюкасл", "Лидс" ва "Вест Хэм". "Ливерпуль" ҳам ярим ҳимоячиги қизиқиш билдираётгани ҳақидаги ҳабарлар эса фейк бўлиб чиқди. 

Жоау Канселу (Португалия, ҳимоячи, 28 ёш)

"Бавария" ижара асосида ўйнаётган Канселуни сотиб олмоқчи эмас, аммо футболчига "Барселона" қизиқмоқда. Айни пайтда Хосеп Гвардиола Жоауни "Ман Сити" футболчиси сифатида кўрсатди. Аммо бир неча ой олдинги келишмовчилик сабаб Гвардиола футболчини жамоада қолишини истамаса керак. Ўз вақтида Канселунинг ҳам Пеп билан келишиб кетиши қийин. Демак "Ман Сити" футболчини арзимаган пулга ҳам сотиб юбориш эҳтимоли мавжуд. 

Киритилди: 28.04.2023 17:09. Ўқилди: 6943 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
22:45
Барселона
7-2
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

22.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
18:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.