Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бускетснинг футболга кириб келишидан кўра кетиши каттароқ воқеа

Бускетс ҳақида кўп ёзилди. Кўп ёзилмоқда. Бу табиий. Унинг футболга кириб келишидан кўра, кетиши каттароқ воқеа. Тушунтираман.

Кўпчилик унинг ўз даражасида баҳоланмаганини ёзишмоқда. Ўша буюк «Барселона»га Бускетснинг таъсири Хави ёки Иньестадан кам эмас тўғри, аммо тан олиш керакки, сиз барибир ўзингиз мухлислик қиладиган жамоага Хави ёки Иньеста трансфер орқали келишини хоҳлаган бўлардингиз, тўғрими? Тўғри.

Бускетс — топ-футболчи, аммо маълум шартларда, маълум услуб доирасида. Ҳа, ҳеч ким ўша шароит ва шартларда Бускетсдан яхшироқ бўла олмасди, қўшиламан, унинг тенгсизлиги ҳам шунда, аммо тарих нуқтаи назаридан баҳолаганда барибир Хави ёки Иньеста тўлақонли юлдуз сифатида эътироф этилаверади. Чунки уларни ҳар қандай жамоада тасаввур қилиш, ўша даражани кутиш осонроқ. Бу нормал.

Бир жамоада узоқ ўйнаган футболчилар кўп - Тотти, Гиггз, Малдини... Бу футболчилар Бускетсдан фарқли равишда турли «Рома», «МЮ», «Милан»ларда тўп суришган. Ҳар хил услубда, ҳар хил шартларда. Бускетснинг айнан «Барселона» билан боғлангани ҳам унинг бахти, ахир маълум бир услубга «барсачалик» қаттиқ амал қилмайдиган бошқа жамоа йўқ, акс ҳолда, Бускетснинг юқори савиядаги «умри» бунчалик узоқ бўлмасмиди дейман, яна ким билади.

Хави кетди, Иньеста, Пике, ҳатто Месси ҳам кетди. Энди Бускетс.

Серхио Бускетсга бир таъриф ўринли, менимча - «борлиги билинмайдиган, аммо йўқлиги дарров билинадиган юлдуз».

Шунинг учун ҳам, сиз Хави ёки Иньестани ўз жамоангиз таркибида кўпроқ хоҳлашингиз мумкин, ҳа, аммо «Барселона»да Бускетснинг кетиши кўпроқ билинади. Кўрасиз.

Қаҳрамон Асланов.

Киритилди: 10.05.2023 23:33. Ўқилди: 2090 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.09.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Райо Вальекано
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.