Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла Лигада мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси ким?

Испания чемпионатининг 22/23 йилги мавсумига ўз якунига етди. Терма жамоаларга жалб этилмаган футболчилар аллақачон таътилда дам олишмоқда. Биз эса мавсумни сарҳисоб қилишда давом этмоқдамиз. Кейинги қадам турнирнинг энг яхши ёш футболчисига овоз беришдир.

Гави, "Барселона"

Гавининг Ла Лигадаги бу мавсумдаги статистикаси ажойиб. У "Барселона"да қўполлик қилиш бўйича етакчи 74 марта рақибларга нисбатан қоидани бузган. Агар чемпионатнинг барча 20 жамоасини оладиган бўлсак, унда фақат Мартин (75 марта) ва Трехо (78 марта) қоидани кўпроқ бузган.

Шуни ҳисобга олиш керакки, Гави майдонда ўтказган вақтлари бўйича Левандовски ва тер Штеген билан бирга кучли 3 футболчи қаторидан жой олган. Бу эса яна бир фарқ билан энг яхшисига айланган жамоада. Энг таъсирлиси шундаки, унинг ўша ёшдаги кўп қирралилиги. У мавсумни марказий ярим ҳимоячи сифатида бошлади, мавсум давомида эса чап қанот ҳимоячисига айланди.

Эдуардо Камавинга, “Реал Мадрид”

Бу мавсумда Камавинга яхши ўйин кўрсатди. Биринчидан у мавсумни Тчуамени ўрнига ўринбосар сифатида бошлаган, бироқ ўзини кўрсата олди. Иккинчидан, Карло Анчелотти уни синаб кўришга қарор қилгани учун, шекилли, ҳимоячи ярим ҳимоячига умуман тўғри келмайдиган ҳолатда - уни тўлиқ ҳимойга қўйган ҳолатлар ҳам бўлди.

Эдуардо мавсумнинг барча ўйинларида барқарор ўйнади: 90+% муваффақиятли якка курашлар ва аниқ паслар. Рақиб эса ким бўлиши муҳим эмас: "Малёрка", "Эльче", "Бавария" ёки "Барселона".

Аммо бу етарли бўлмаса, яна бир муҳим ютуқ бор: Камавинга Мадрид тарихидаги энг ёш футболчи бўлиб, барча олтита асосий совринни қўлга киритди: Чемпионлар Лигаси, Ла Лига, Испания кубоги, Испания Суперкубоги, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва УEФА Суперкубоги.

Родриго, “Реал Мадрид”

Винисиус Жуниор унга шу қадар катта соя соладики, бразилияликни бошқа қанотда кўришнинг иложи йўқ. Айни пайтда 22 ёшли Родриго ҳам яхши суръатда ривожланмоқда ва аста-секин таянч ўйинчиси тоифасидан жамоа ўйинини бошқарадиган футболчи тоифасига ўтмоқда.
Барча мусобақалардаги якуний 19 та гол ўтган йилгидан икки баробар кўп (Айтганча, майдонда ўтказган дақиқаларни ҳисобга олсак, Родригонинг ўйини Винисиусникидан юқорироқ). Чемпионатда Родриго “гол+пас” тизими бўйича 9+8 натижани қайд этди.

Родригонинг яна бир муҳим жиҳати, мавсум ўтган сайин яққол намоён бўлиб бораётгани - энг муҳим ўйинларда совуққонлик билан ўйнай олишидир. Карим Бензема ва Винисиусни қамраб олган кучли рақибларга қарши бразилиялик вингер ҳал қилувчи голларни киритди. Ўтган мавсумда айнан у Чемпионлар лигасининг 1/4 финалида меҳмонда "Челси"га қарши ўйинда дубл қайд этган, Қирол кубоги финалида эса "Осасуна" дарвозасига иккита гол урган.

Киритилди: 16.06.2023 19:33. Ўқилди: 3391 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

30.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Барселона
4-2
Валенсия

Навбатдаги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
21:30
Жирона
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.