Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Барселона" трансферлари: Хави янги мавсумга қадар кучайтириши керак бўлган позициялар

Жоан Лапорт ўтган мавсумда барча имкониятларни ишга солиб, "Барселона"ни юқори нотада ушлаб туришга ҳаракат қилди. Европа саҳнида муваффақиятсизликка учралган бўлсада, Хави ўз жамоасини 2019 йилдан бери илк марта Испания чемпионига айлантирганди. Шунга қарамай, молиявий беқарорликлар Каталония клубини катта трансферлар қилишига тўсиқ бўлмоқда. Айрим футболчиларнинг кетиши эса, Хави олдига майдондаги бўшлиқларни тезроқ тўлдириш масаласини қўйди. Ўша бўшлиқлар айнан қаерларда юзага келгани ва кимлар билан уни ёпиш мумкинлиги ҳақида қуйида сўз боради.

Ўнг қанот ҳимоя

Хави ўнг қанотда муаммоларга дуч келиши аниқ. Негаки, ўтган мавсумни айни шу позицияни ёпиш билан ўтказган икки футболчи, аслида марказий ҳимоя вакили саналади. Улардан бири, Жюль Кунде, ўз келажагини қанот кўрмаётганини билдирган. Рональд Араухо ҳам, жамоага марказда каттароқ фойдаси тегади. Шу сабабли каталонияликларга табиий қанот футболчиси керак. "Барса" анчадан бери "Вильярреал" юлдузи Хуан Фойтга қизиқиб келмоқда. Шунингдек, улар "Реал Вальядолид" футболчиси Иван Фреснедага ҳам даъво қилиши мумкин. Жаоу Канселу учун пойгада "Барселона" номи қайд этилади. Бироқ, бу харидни амалга оширишга молиявий чекловлар йўл бермайди. Шундай экан, Хави учун бу борадаги энг яхши танлов бу Фреснедадир.

Таянч ярим ҳимоячиси

Жамоа ҳимояси қаршисида Серхио Бускетсдан қолган катта бўшлиқ бор ва бу зудлик билан тўлдирилиши керак. Ҳа, "Барселона" ёзнинг илк трансферини "Манчестер Сити" сардорини олиб келишдан бошлади. Аммо Гюндоган ярим ҳимоянинг юқори фазасидан жой олади. Негаки, немис футболчиси рақиб дарвозаси қаршисида кўпроқ фойдаси тегади. Буни Хави жуда ҳам яхши билади. Френки Де Йонг майдоннинг ҳар икки якунида яхши ҳаракат қилади. Шу сабабли бир ўзи таянч зонасини ушлай олмайди. Гави ва Педри борасида ҳам шундай дейиш мумкин. Хуллас, "Барселона"га айнан Бускетс вазифасини бажара оладиган алоҳида ном керак. Шу мақсадда клуб "Реал Сосьедад" юлдузи Мартин Субимендига қизиқиш билдиргани айтилмоқда. Шунингдек, "Жирона" футболчиси Ориоль Ромеу ҳам каталонияликлар радарига тушган. Танлов эса Хавига боғлиқ бўлади.

Чап қанот ҳужум

"Барселона"нинг Виктор Рокени сотиб олиши, узоқ келажакда Левандовски ўрнини тўлдиришда ёрдам беради. Клуб ўнг қанотда ҳам бир нечта ёрқин футболчиларга эга. Аммо чап қанот ҳақида бундай дея олмаймиз. Ансу Фати ўсмирлигида ёриб чиқиб, янги супер-юлдуз белгиларини намоён қилганди. Аммо испан вингерининг жароҳатлар билан ўралашиб қолиши, ҳаммасига якун ясади. Фатининг айни дамдаги ҳолати яхши эмас. У  шу ёзнинг ўзида жамоасини янгилаши мумкин. Хави эса 20 ёшли футболчига яна бир мавсум имкон бериб кўриши керак. Ўтган мавсумда чап қанотдаги муаммолар, ярим ҳимоячиларни ўша позицияни ёпишга мажбур қилганди. Шу туфайли Хави бу муаммо ҳақида жиддийроқ бош қотириши лозим. Ечим эса доимо топилади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Киритилди: 07.07.2023 10:29. Ўқилди: 4626 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.09.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Райо Вальекано
1-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

14.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
05:00
Барселона
-:-
Валенсия

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.