Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бальденинг Тэйлор Свифтни ёқтирмаслиги "Golden Boy" совринидан маҳрум қилиши мумкин. Қандай қилиб?

Қўшиқчи Тэйлор Свифтнинг мухлислари Жуд Беллингемни ёқлаб овоз берган бўлишлари мумкин.

"Golden Boy" соврини учун "Барселона" ҳимоячиси Алекс Бальде ва "Реал" футболчиси Жуд Беллингем даъвогарлик қилмоқда.

Каталония клубининг "Barca Universal" мухлислар гуруҳи Бальденинг Тэйлор Свифт мусиқасини ёқтирмаслигини айтган иқтибосини Twitter'да қолдирди. Футболчи бу сўзларни шу йилнинг май ойида айтган бўлса-да, бу ибора энди эълон қилинди.

Шундан сўнг, афтидан, қўшиқчининг мухлислари Мадрид клуби футболчисига фаол овоз беришни бошлади.

Хусусан, Свифтнинг мухлисларидан бири Twitter'да шундай ёзган: “Ҳей Свифтийлар! Келинг, Бальде "Golden Boy"ни қўлга киритмасин! Жуд Беллингемга овоз беринг!"

Tuttosport сўровномасида Беллингем ҳозирда 86 фоиздан кўпроқ овозга эга.

Шу билан бирга, футболчига берилган овозлар сони жуда тез ўсди - кеча унинг аккаунтида 30 фоизга яқин овоз бор эди, Свифт ҳақидаги иқтибос эълон қилинганидан кейин эса тахминан икки соат ичида у 60 фоизгача ўсди.

Бальде, ўз навбатида, айни дамда 11 фоиздан кам овозга эга.

Шунингдек, номзодлар орасида Жамол Мусиала ("Бавария"), Гави ("Барселона"), Антонио Силва ("Бенфика"), Хави Симонс (ПСВ/"Лейпциг"), Флориан Виртц ("Байер"), Бенжамин Шешко ("Лейпциг"), Девин Ренсх ("Аякс"), Жоржио Скальвини ("Аталанта") каби футболчилар ҳам бор.

Киритилди: 06.09.2023 06:46. Ўқилди: 3080 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Леванте
2-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

01.09.2025. Ла-лига. 3-тур.
00:30
Райо Вальекано
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.