Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Балотелли Ибраҳимович ҳақида: "У ҳеч қандай сабабсиз менга очиқчасига ҳужум қилгани ғалати"

"Адана Демирспор" ҳужумчиси Марио Балотелли "Интер"даги собиқ жамоадоши Златан Ибраҳимовичнинг танқидларига жавоб берди.

Ибраҳимович аввалроқ Балотеллини танқид қилиб, 33 ёшли италиялик футболчи фаолияти давомида эга бўлган барча имкониятларни қўлдан бой берганини айтган эди. Бундан ташқари, швециялик собиқ футболчи Мариодан кўра, "Милан»" ҳужумчиси Рафаэль Леуни афзал кўришини айтди.

Бунга жавобан Балотелли 2010 йилда "Интер"да ғалаба қозонган Чемпионлар Лигаси кубоги билан тушган суратни интернетга жойлади. Ўша мавсум олдидан фаолияти давомида ҳеч қачон Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмаган Ибраҳимович "Интер"дан "Барселона"га ўтганди.

"У ҳеч қандай сабабсиз менга очиқчасига ҳужум қилгани ғалати. Унинг Леауни афзал кўриши мени қизиқтирмайди, бу нормаль ҳолат, лекин у аҳмоқона гап айтди.

Ҳар бир имкониятдан унумли фойдалана олмаганим ёлғон. Менинг тажрибам ўзи учун гапиради. Ибра ҳар доим мен яхшироқ қилишим мумкинлигини айтди ва у бу ҳақда ҳақ эди. Мен “Олтин тўп”ни қўлга киритишим мумкин эди, буни хотиржам айтишим мумкин.

Чемпионлар лигаси кубоги билан сурат? Мен унга муҳим ўйинларда ўйнаганимни кўрсатмоқчи бўлдим ва у улардан бирида ғойиб бўлди. Милито, Это'О ва Снейдер ўзига хос иш қилишиб, "Интер"га Ибрани сотиш ёрдам берди.

Ибра билан ўйнаш осон бўлмаган, чунки у доим сизни санчимоқчи бўлади. Мен ундан кучлироқ характерга эгаман, шунинг учун мен бундан ҳеч қачон азоб чекмаганман. У билан сиз доимо ҳамма нарсани берасиз, у майдонда етакчи, лекин у ҳеч қачон менинг катта акам бўлмаган, менинг катта акам Матерацци эди", - деди Балотелли TV Play телеканалида.

Киритилди: 17.10.2023 23:38. Ўқилди: 1964 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.08.2025. Ла-лига. .
22:30
Мальорка
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

24.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Леванте
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.