Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Факт. Хави мураббийлик фаолиятида «Атлетик»ка ютқазмаган

«Барселона» бугун тунда «Атлетик»га қарши ўйин ўтказади. Хави ушбу ўйинга бир қатор муҳим ўйинчилар билан чиқади, «Атлетик» ҳамон «Барселона»нинг энг қулай рақибларидан бири бўлиб қолмоқда.

Қуйида ушбу ўйинга оид қизиқарли фактлар ва статистикаларни тақдим этамиз. 

Ажабланарли уй рекорди

«Барселона» Ла Лигада «Атлетик»га қарши сўнгги ўн тўққизта ўйинда 18 та ғалаба қайд этди ва атиги бир ўйинда дуранг ўйнади ва бу ўйинларда мумкин бўлган 57 очкодан 55 очко тўплади.

«Барселона» 22 йилдан бери Бильбаога ўз уйида мағлуб бўлмаяпти ва охирги марта «Атлетик» 2001 йилнинг ноябрида «Камп Ноу»да ғалаба қозонган. Умуман олганда, «Барселона» уй ва сафар ўйинларини ҳисоблаганда мумкин бўлган 63 очкодан 57 очко тўплаган.

«Барселона»нинг севимли «қурбони»

«Атлетик» клуби ҳам «Барселона»га қарши энг кўп гол ўтказган жамоа бўлиб, улар каталонияликларга қарши 351 та гол ўтказиб юборган ягона клуб бўлиб қолмоқда. «Барселона» сўнгги 51 учрашувдан фақат 3 баҳсда гол ура олмади.

Хави «Атлетик»га мағлуб бўлмаган

«Барселона» Хави бош мураббий этиб тайинланганидан буён ҳеч қандай мусобақада Бильбаога ютқазмаган. Унинг вақтида каталонияликлар 9 та гол урди ва бунинг эвазига гол ўтказиб юбормади. Бироқ, Хави ва Эрнесто Вальверде бор-йўғи икки марта тўқнаш келишган.

Вальверденинг «Барселона»га қарши рекорди

Вальверде бир мунча вақтдан бери Ла Лигада мураббийлик қилмоқда, аммо унинг ғалаба қозониш бўйича энг паст кўрсаткичи каталонияликларга тўғри келади, чунки у «кўк-анорранглилар»га қарши ўйинларнинг атиги 10 фоизида ғалаба қозонган.

Мартинеснинг Бильбаога урган голлари

Иньиго Мартинес бугун кечқурун собиқ жамоасига қарши ўйнаши мумкин, аммо у «Атлетик»да ўйнаган пайти «Барселона» унинг фаолиятида энг кўп тўқнаш келган рақиб эди.

Бироқ, у бундан олдин «Реал Сосьедад» сафида ўйнаганида «Атлетик» дарвозасига иккита гол урган ва бугун кечқурун бу кўрсаткични ошира оладими, буни кўриб оламиз.

Киритилди: 22.10.2023 15:42. Ўқилди: 1675 марта. Фикрлар: 6 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.08.2025. Ла-лига. .
22:30
Мальорка
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

24.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Леванте
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.