Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лионель Месси: «Бу мукофот бутун Аргентина халқи учун»

Саккизинчи «Олтин тўпи»ни қўлга киритгандан сўнг, Лионель Месси ўзининг қувончини ва ўтган спорт йилини эслади.

Аргентиналик даҳо «ПСЖ»дан хафа эмас, лекин «Барса»га нисбатан ўзгача меҳрини сақлаб қолади.

- Саҳнага чиқаётиб нималарни ўйладингиз?

- Бу совринни аргентиналиклар билан бўлишиш имконидан хурсанд бўлганимдан бошқа ҳеч нарса йўқ. Бу мукофот бутун Аргентина учун, унинг халқи учундир. Жаҳон чемпионати - бу мен аргентиналикларга бағишлаган ғалаба, гарчи «Барса» ҳақида ҳам шундай ўйлайман.

- Саккизинчи «Олтин тўп»нинг ўзига хослиги нимада?

- Барча «Олтин тўплар» алоҳида мавзу. Ҳа, мен «Барса»да катта ютуқларга эришдим, аммо Аргентина туфайли олган мукофотларим янада каттароқ. Жаҳон чемпионатидаги ғалаба - бу фантастика ва умид қиламанки, биз кейингисида яна ғалаба қозонамиз.

- Ўзингизни тарихдаги энг яхши ўйинчи деб ҳисоблайсизми?

- Энг зўри эканлигимни билмайман, ўзимга бу саволни бермайман ва бу мени қизиқтирмайди. Энг яхшиларидан бири эканлигимни гапиришаётганликларининг ўзи мен учун шарафдир. Барча болалар футбол ўйнашни хоҳлашади ва энг яхшиларидан бири бўлишга ҳаракат қилишади.

- Бу йил фаолиятингиздаги энг яхшисими?

- Билмайман, лекин у бошқаларидан фарқ қилади. Мен дунёнинг энг яхши жамоаларида ўйнашга, Чемпионлар Лигаси, Америка Кубогини ютишга муваффақ бўлдим, аммо жаҳон чемпионати ҳақиқатдан ҳам ўзига хосдир. Бу менга етишмаётган ягона нарса эди, энг муҳими, болалигимдаги орзуимга эришдим. Бу Аргентинада жуда муҳим ва менда бундай имконият бўлди.

- Мукофотда «ПСЖ»нинг таъсири қай даражада? Ва бу ҳақда қандай хотираларни сақладингиз?

- Бир қатор сабабларга кўра Парижни тарк этишим керак эди, лекин ундан олган фойдам беқиёс. Яъни бу ерда яхши дўстларим бор, мен жуда хурсанд бўлдим ва болаларим шаҳарни яхши кўришди. Улар Францияда қолишимизни хоҳлашди. Спорт нуқтаи назаридан, кутганимдек бўлмади, лекин мен ҳамма яхши хотираларни сақлайман ва улар кўп.

- «Барса»га мураббий сифатида қайтиш имкониятини кўриб чиқасизми?

- Мураббийлик мени ўзига жалб қилмайди, деб ўйлайман. Бугун, «Барса»га қайтишим мумкин бўлса, бундай ҳолатда бўлмасди, аммо биз ҳамкорлик ҳақида ўйлашимиз мумкин. Мен узоқ вақт ўйнайманми ёки йўқ, билмайман, лекин давом этишни хоҳлайман. Қандай бўлмасин, ҳар доим «Барса»ни кузатиб бораман ва клубга яқин тураман.

Киритилди: 02.11.2023 21:26. Ўқилди: 2190 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.08.2025. Ла-лига. .
22:30
Мальорка
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

24.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Леванте
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.