Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. Тер Штеген қаҳрамонлик намойиш этган ўйиннинг сўнгги сонияларида «Барселона» ғалабани илиб кетди (видеошарҳ)

Испания чемпионатининг 12-тури доирасида "Реал Сосьедад" клуби ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилди. Мезбонлар учрашувнинг дастлабки 2 дақиқасида жуда хавфли вазиятларни юзага келтирди. Аммо Марк-Андре тер Штеген маҳорат намойиш этиб, жамоасини голлардан қутқарди.

16-дақиқада ҳам Кубо томонидан йўлланган зарбани "Барса" дарвозабони бартараф этди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Гави ўз имкониятини йўққа чиқарди. 32-дақиқада эса тер Штегеннинг хатоси қимматга тушиши мумкин эди. Қанотдан йўлланган зарбани германиялик посбон ушлаб қола олмади. Баскларнинг такрорий зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди.

"Сосьедад" иккинчи бўлимда ҳам устунликка эришди. Кубо эса жамоа ўйинини бошқарди. "Барселона" эса савияли ҳужум ташкил этишга қийналди. Хави жамоаси ниҳоят 90-дақиқага келиб уйғонди. Дастлаб, Араухо олис масофадан йўллаган кучли зарбани Ремиро қайтарган бўлса, орадан 1 дақиқа ўтиб Гави яккама-якка вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олмади. Яна Ремиро қаҳрамонга айланди. 90+3-дақиқада эса Гюндоганнинг узатмасидан кейин Араухо бош билан дарвозани забт этди. Ҳакамлар дастлаб офсайд туфайли голни бекор қилишди, аммо ВАР офсайд йўқлигини таъкидлаб, голни инобатга олди.

Шу тариқа, "Барса" йирик ҳисобда мағлубиятга учрашуви мумкин бўлган ўйинда ғалабани илиб кетди ва ўз очколарини 27 тага етказган ҳолда Ла лига жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. "Реал Сосьедад" эса 19 очко билан 6-поғонага тушиб қолди.

Испания чемпионати, 12-тур
Реал Сосьедад – Барселона 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90+3 Араухо.
Реал Сосьедад – Ремиро, Траоре (Элустондо, 63), Ле Норман, Субельдия, Муньос, Мендес, Мерино, Субименди, Кубо, Ойарсабаль (Фернандес, 84), Барренечеа (Чо, 79).
Барселона – тер Стеген, Жоау Канселу (Рафинья, 69), Мартинес, Кунде, Араухо, Бальде, Гюндоган, Гави, Лопес (Ферран Торрес, 57), Жоау Феликс (Ямаль, 69), Левандовски (Педри, 57).
Огоҳлантиришлар: Жоау Феликс (49), Мендес (49), Мартинес (60), Субельдия (74), Субименди (84), Гави (86).

Киритилди: 05.11.2023 03:17. Ўқилди: 5063 марта. Фикрлар: 6 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.08.2025. Ла-лига. .
22:30
Мальорка
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

24.08.2025. Ла-лига. 2-тур.
00:30
Леванте
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.