Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кейн, Мбаппе ва Ҳоланд. Европа топ лигаларидаги энг кўп ва энг кам маош оладиган футболчилар

Футболчиларнинг қанча пул ишлаб топиши кўпчилик мухлисларни қизиқтирса керак. Cапологй сайтининг маълумотларига таянган ҳолда, Топ-5 Лигаларда тўп сураётган, энг кўп ва энг кам маош олувчи футболчилар аниқланди. Футболчиларининг маошлари ҳафталик ва еврода кўрсатилган:

АПЛ

1. Кевин Де Брюйне “Манчестер Сити” — 460 789
2. Эрлинг Ҳоланд “Манчестер Сити” — 431 990
3. Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль” — 403 190.

Бу ерда ҳамма нарса аниқ, лиганинг уч асосий юлдузи қолганларга нисбатдан кўпроқ ҳақ олади. Ажабланарлиси, кучли йигирмаликда “Ливерпуль”дан фақат бир футболчи — Салоҳ жой олган. Қолган ўринларни “Манчестер Юнайтед” (7), “Манчестер Сити” (6), “Арсенал” (4), “Челси” (2) футболчилари ташкил қилади.

Энди бошқаларга қараганда камроқ маош олувчиларга эътибор қаратсак:

1. Гевин Килкенни “Борнмут” —1 728
2. Жордан Беер “Бёрнли” —3 456
3. Денис Франки “Бёрнли” — 3 456.

“Борнмут” тарбияланувчиси Килкенни ҳали АПЛда ўйнашга улгурмади (Чемпионшипда ўйнаган). Шу билан биргаликда у лиганинг энг кам маош оладиган футболчиси ҳам ҳисобланади.

Ёш дарвозабон Франки ҳам “Бёрнли” сафида АПЛда дебют қилишга улгурмади. Беер бўлса “Бёрнли”нинг асосий ўйинчиларидан бўлиб, жамоа таркибида 8 та учрашувда ҳаракат қилишга улгурди. Лекин бу ҳимоячининг АПЛ ва жамоасининг энг кам маош олувчи футболчиси бўлишига тўсқинлик қилмаяпти.

Ла Лига

1. Френки де Йонг “Барселона” —721 154
2. Тони Кроос “Реал Мадрид” — 468 846
3. Давид Алаба “Реал Мадрид” — 432 692.

Де Йонгнинг катта шартномаси “Барселонанинг олдинги раҳбариятини эслатиб туради. Ҳозирги раҳбарият Фрэнкини “Манчестер Юнайтед”га сотишга ёки маошининг қисқартиришга ҳаракат қилди, лекин ярим ҳимоячи ҳозирча бу таклифларга рози бўлмаган.

Умуман олганда, “Барселона” молия ишлари бўйича яхши ишлар олиб бормоқда. Кучли йигирмаликдан “Барса”нинг олтита ўйинчиси жой олган. “Реал”дан эса ўн бир нафар, “Атлетико”дан уч нафар футболчи бор. Асосий адолатсизлик, Гризманн ҳафтасига 240 385 евро билан 21-ўриндан жой олган.

“Барселона” ва “Атлетико Мадрид”дан бўлмаган энг яқин футболчи — Иньяки Уильямс. “Атлетик Бильбао” форварди ҳафтасига 219 231 евро маош билан “Реал”нинг ҳар бири 200 385 маош оладиган Карвахаль, Менди ва Себальос триосидан бир оз кўпроқ ҳақ олади.

Ла Лигада биратўла 5 нафар футболчи энг кам маош олади – ҳафтасига 2308 евро. Улар орасида ҳозирда Испания Примерасининг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлган Альваро Валлес ҳам бор. Унинг жамоаси “Лас-Палмас” чемпионатда 8-ўринда бормоқда.

Энг кам маош олувчилар орасида яна бир иқтидор 19 ёшли Савио ҳам бор. Йигитча аллақачон “Жирона” сафида 4 та гол уриб, шунча голга ҳаммуаллифлик қилишга улгурди. Унинг ҳафталик маоши 2885 евро ташкил қилиб, тўртинчи энг паст натижадир.

А Серия

1. Душан Влаҳович “Ювентус” — 249 231
2. Войцех Шенсни “Ювентус” — 231 538
3. Ҳоқон Чалҳанўғлу “Интер” — 213 654
4. Алекс Сандро “Ювентус” —213 654
5. Лаутаро Мартинес “Интер” — 213 654.

А Сериянинг энг кўп маош олувчи 20 нафар футболчисига назар ташласак, Ҳоқон Чалҳанўғли нима учун “Милан”дан қўшниларига ўтиб кетгани ойдинлашади. Рўйхат мантиқсиздек кўринади, чунки кучли йигирмаликда сўнгги икки мавсум чемпион бўлган клублардан атиги икки нафар футболчи жой олган: “Милан”дан Беннасер ҳафтасига 135 385 евро билан 17-ўринда бўлса, “Наполи”дан Пётр Зелиньски 20-ўринда. Унинг ҳафталик маоши 124 615 евро.

А Сериянинг энг кўп ва энг кам маош оладиган футболчилари “Ювентус”да эканлиги ҳаммани ҳайрон қолдирса керак. Пол Погба ҳозирда лиганинг энг кам маош оладиган футболчиси ҳисобланади. Допинг можароси туфайли “Ювентус” футболчининг маошини ҳафтасига 808 еврога қисқартирган.

“Лечче” ҳимоячиси Валентин Женри Погбага энг яқин футболчи ҳисобланади. Француз мавсумдаги барча учрашувларда қатнашиб келмоқда. Шунга қарамай, у лиганинг энг ҳам маош олувчи футболчилардан бири бўлиб қолмоқда.

Бундеслига

1. Ҳарри Кейн “Бавария” — 480 769
2. Мануэль Нойер “Бавария” — 403 846
3. Томас Мюллер “Бавария” — 394 231.

Бу ерда ҳеч қандай интрига йўқ. Кучли 20 ликдан 15 тасини “Бавария” футболчилари банд қилган. 12-ўринда “Боруссия Д”дан Аллер ҳафтасига 211 538 евро билан, 14-ўринда бўлса, “Лейпциг” форварди Тимо Вернер 192 308 евро билан жой олган.

Бундеслига футболчиларининг ҳафталик минимал маоши 2308 еврони ташкил қилади. Бундай маош олувчи футболчилар сони 47 нафарни ташкил қилади.

Лига 1

1. Килиан Мбаппе “ПСЖ” — 1 384 615
2. Усмон Дембеле “ПСЖ” — 384 615
3. Люка Эрнандес “ПСЖ” — 365 385.

Мбаппе нима учун Парижда қолишга қарор қилгани аниқ. Топ-20 ликда “ПСЖ”дан 15 нафар футболчи ўрин олган. 3 нафари “Марсель”дан. “Ренн” ва “Монако”дан бир нафардан футболчи жой олган.

Лига 1 футболчиси учун энг кам маош 2308 еврони ташкил қилади ва 54 нафар футболчи шунча маош олмоқда. Улар орасида “Ливерпуль”ни Европа Лигасида “парчалаб ташлаган” ва Нидерландия терма жамоаси бош мураббий Роналд Куманнинг эътиборига тушган Тейс Даллинга ҳам бор.

Киритилди: 24.11.2023 14:54. Ўқилди: 4192 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.